|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ
«ОЛИМА» УЮШМАСИ
«ОҚИЛА АЁЛЛАР ҲАРАКАТИ»
|
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Хотин қизлар кенгаши, “Олима” уюшмаси, Оқила аёллари ҳаракати” ҳамкорликда Фанлар академиясининг 80 йиллик юбилейи муносабати билан 2023 йил 30 май куни
«ЎЗБЕКИСТОН ИЛМ-ФАНИ ТАРАҚҚИЁТИДА ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ОЛИМАЛАРИНИНГ РОЛИ: НАТИЖАЛАР ВА ИСТИҚБОЛДАГИ ВАЗИФАЛАР»
мавзусида илмий-амалий анжуманни ўтказишни режалаштирмоқда.
Анжуман доирасида Фанлар академияси олималарининг ўз соҳаларида сўнгги йилларда қўлга киритган илмий натижалари ва янгиликлар акс этган маърузалари тингланади.
Маърузалар ташкилий қўмита томонидан танлаб олинади.
Маърузалар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади:
1-йўналиш. Физика-математика ва техника фанлари.
2- йўналиш. Кимё-биология фанлари.
3- йўналиш. Ижтимоий-гуманитар фанлар.
Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз тиллари.
Анжуман Фанлар академияси Президиумнинг катта мажлислар залида бўлиб ўтади.
Мақолаларни расмийлаштиришда қуйидаги талабларга риоя этилиши лозим:
Битта муаллиф бир, ҳаммуаллифликда эса 3 тагача маъруза билан иштирок этиши мумкин. Матн А4 форматдаги оқ қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3,0 см ва ўнгдан 1,5 см чегаралар қолдириб, жойлаштирилади ва электрон шаклда тақдим этилади. Доклад материаллари рақамланмайди ва Microsoft Word редакторида Тimes New Roman шрифтида 14 ўлчамда (интервал 1,0) rtf форматда расмийлаштирилади. Мақола ҳажми 5-7 бет оралиғида бўлиши белгиланган.
Материал номи бош (катта) ҳарфлар билан, кўчирилмасдан, марказга ёзилади. Кейин кичик ҳарфлар билан муаллифнинг исми-шарифи, фамилияси, иш жойи, e-mail кўрсатилади. Муаллифининг исми-шарифи ва фамилиясининг тагига чизилади.
Талабларга жавоб бермайдиган ҳолда расмийлаштирилган ва белгиланган муддатдан кечикиб юборилган материаллар босиб чиқарилмайди. Мавзуга оид бўлмаган матнлар чоп этилмайди.
Анжуман материаллари асосида мақолалар тўплами электрон шаклда ЎзР ФА веб-сайтида эълон қилинади
Do'stlaringiz bilan baham: |