Oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti


Интеграцияланган дарсларнинг самарадорлигини ошириш омиллари


Download 1.17 Mb.
bet16/66
Sana09.01.2022
Hajmi1.17 Mb.
#264738
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66
Bog'liq
integrasiya2020 ad03ba8ea4bf8544e616340ae4553036

2. Интеграцияланган дарсларнинг самарадорлигини ошириш омиллари.

Аввало қайси дарслар интеграциялаш учун мос келишини аниқлаб олиш керак. Бундай дарсларнинг асоси – турли фанлар асосий мавзулари мазмунининг яқинлиги ва мантиқий алоқалари.



Савод ўргатиш дарслари (ўқиш ва ёзишга ўргатиш)

Интеграцияланган дарслар. Бошдан интеграцияланган курс – бу синфдан ташқари ўқиш. Бу ерда яхлит жараён кечади:

а) китоб ўқиш асбоби сифатида ўқиш дарсларида олган ўқиш кўникмаларини такомиллаштириш;

б) матн устида ишлаш;

в) суҳбатдошлар доирасини танлаш каби китобларни танлаш .

Математика ҳам интеграцияланган курс-арифметик материални ўзлаштиришга имкон берувчи арифметика, алгебра ва геометрия элементлар ва шу билан бирга алгебра ва геометрия, ме ҳнат таълими асосларини ўргатишга тайёргарлик. Бошдан интеграцияланган курс табиатшунослик (табиатшунослик асослари, география). Бошидан интеграцияланган юқоридаги курслардан ташқари қуйидаги фанларнинг бирикиши мумкин: ўқиш - рус тили, ўқиш - табиатшунослик, ўқиш - тасвирий санъат, ўқиш - мусиқа, табиатшунослик - математика, табиатшунослик - меҳнат таълими, математика - меҳнат таълими, математика - жисмоний тарбия.

Дидактик тизимда предметлараро асосда интеграциялаш ўқитувчи (таълим бериш ) ва ўқувчи (таълим олиш ) ҳаракатларининг мос келишини кўзда тутади. Иккала фаолият ҳам умумий тузилишга эга: мақсадлар, сабаблар, мазмун, воситалар, натижалар, назорат. Бироқ ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятларининг мазмунида фарқ бор.

1. Мақсадли босқичда ўқитувчи умумий мақсадни қўяди. Ўқувчилар ўқитувчи бошчилигида предметлараро боғлиқликларни тушуниб етишлари, турли предме тлардан керакли билимларни танлаб олишлари керак, бунда улар ўз эътибор фикрларини фа қат умумий билимларни ўзлаштиришга эмас балки, кўчириш таҳлил қилиш шахснинг белгилари қобилият ва қизиқишларининг ривожлантиришга қаратишлари керак.

2. Исботлаш босқичида ўқитувчи ўқувчиларни дунёқарашини ўстирувчи билимларга, турли предметлар тушунчаларини умумлаштиришга рағбарлантиради. Ўқувчилар ўз иродаларини дунёқарашни кенгайтирувчи билимларга қизиқишга йўналтирадилар.

3. Фаолиятнинг мазмун босқичида ўқитувчи янги ўқув материалини киритади, шу билан бирга интеграцион далиллар, тушунчалар, муаммолар мажмуи даражасидаги бошқа предметлардан олинган таянч билимларни жалб қилади. Ўқувчилар умумпредметли тушунча, муаммоларни умумий билимлар даражасида ўзлаштирадилар.

4. Воситалар танлаш босқичида ўқитувчи турли предметлар билимларини умумлаштиришга ёрдам берувчи кўргазмали воситаларни - дарсликлар, таблицалар, схемалар саволномалар, амалий вазифалар. Ўқувчилар кўчириш, умумлаштириш, бириктириш характерларини интеграциои масалаларни хал қилишда кўргазмали воситалар ёрдамида бажарадилар.

5. Кейинги босқич - натижа. Ўқитувчи таълим бериш, ривожлантириш, тарбиялаш мақсадида интеграцияни амалга ошириш учун педагогик билимларни қўллайди. Ўқувчи билимлар тизимида, умумлаштириш уларни амалда қўллайди.

6. Назорат қилиш босқичида ўқитувчи бир-бири билан боғланган предметларга ўқувчиларнинг тайёрлигини баҳолайди, назорат қилади, ўзлаштириш сифатида баҳолайди. Ўқувчилар ўз билимларини баҳолашни, турли предметлар бўйича ўз-ўзини ҳам, уларни бирлаштириш кўникмаларини назорат қиладилар.


Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling