Oliy va oʻrta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti
Download 1.17 Mb.
|
integrasiya2020 ad03ba8ea4bf8544e616340ae4553036
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масалан
- табиатшунослик
- Она тили
Табиатшунослик дарсида 4-синфнинг табиатшунослик дарслигида Ўзбекистоннинг географик ўрни, ўрмонлари, ҳайвонот олами, ерости қазилма бойликлари ҳақида матнлар берилган бўлиб, болалар бу матнларни ўқиб, гапириб бериш давомида нутқ ўстириш жараёни рўй беради.
Шу каби одобнома дарсида ҳам бир қанча одоб-ахлоқга оид матнлар, шеърлар, ҳикоялар, ҳикматли сўзлар берилган бўлиб, буларни ҳам ўқувчи ўқиш, гапириш жараёнида нутқ ўстиради ва буларнинг барчаси интеграциядир. Масалан, 3-синфнинг одобнома дарсида 4-дарснинг мавзуси «Qarilik donolik» (1 соатлик) берилган. Бу дарсда ўқитувчи «Қобуснома» китобини кўрсатиб, ундан қариялар ҳақида, «Qariik va yigitlik sifati zikrida» боби ўқиб берилади ва муҳокама этилади. Халқ мақолларидан мисоллар келтириб, ахлоқий тарбия берилади. Ўқиш дарслигининг деярли кўп мавзулари аҳлоқий тарбияга қаратилган. 4-синфнинг ўқиш дарслигида «Саломлашиш одоби» деган мавзу бор. Бунда Ўқиш ва Одобнома дарслари интеграциясини кўриш мумкин. Салом – саломатлик маъносини ифодалайди. Агар сендан неча мавридда саломлашиш керак, деб сўрасалар, етти ҳолатда деб жавоб бергин. Аввало ёру-дўстларни, катта-кичикларни, ака-укангни кўрганда салом беришинг лозим... Иккинчи жамоат жойларига борганингда салом беришинг керак. Учинчи бирор хонадонга борсанг у ерга салом бериб киргин. Тўртинчи бир ерда жам бўлиб ўтирган кишилар даврасига кирсанг саломлашгин. Кишилар ҳузуридан тураётганингда ҳам саломлашишни унутма, уни хайрлашиш саломи дейилади. Олтинчи мақбарага, қабристонга борсанг, салом бер. Еттинчи ўз хонадонингга салом беришни канда қилма...
Ўрмонда гулхан ёқиш мумкин эмас. Чунки, гулханлардан кўпинча ўрмонга ёнғин чиқиб, одам учун қимматли бўлган ўсимликларгина эмас, балки ҳайвонлар ҳам нобуд бўлади, деган сатрлар берилган. Меҳнат дарсида ҳам болаларга овқатланиш одоби, меҳмон кутиш одоби, кийиниш одоби, дастурхон тузатиш одоби каби ахлоқий тарбия меъёрлари ўргатиб борилади. Экологик тарбия – бу инсонни табиатга дастлабки қадам қўйган кунидан бошлаб, бутун ҳаёти давомида табиатдан онгли равишда фойдаланишга, психологик, аҳлоқ-одоб юзасидан халқимизнинг табиатга ҳурмат ва эътибор билан қарайдиган урф одатларини, удумларини тарбиялаш, табиий бойликларни кўпайтириш, боғ-роғлар, гулзорлар ташкил қилиш орқали унинг қалбида яхши хислатлар уйғотишдан иборатдир. Бу экологик тарбия ҳам интеграцияга яққол мисол бўла олади. Экологик тарбия табиат фанида асосан олға сурилса яъни билим, кўникма, малака ҳосил қилса, ўқиш, она тили, математика, одобнома, мусиқа дарсларида уни мустаҳкамлаб, тўлдириб борилади. Масалан: табиат дарсида экологик тарбия бир неча матнлар орқали кўрсатиб берилган 4-синфнинг дарслигида «Сув ва ҳавони муҳофаза қилиш». Сув ва ҳаво бўлмаса бутун жонзот яшай олмаслигини ҳамма билади. Ҳар қандай тирик организм таркибида сув бўлади. Болаларга экологик тарбия ўқиш дарсида ҳам ўргатилади. 4-синф ўқиш дарслигида «Бузилмаган уя» мавзуси бор. Бунда: бир бола боғда ишлаётган бобосига овқат ола кета туриб йулда ўртоқларини учратади. Ўртоқлари қуш овлагани кетаётганини айтади ва уни ҳам бу йўлга тортишади. Лекин бола кечикаётгани ва бобосининг қорни очиб қолиши мумкинлиги туфайли у ўртоқлари билан кетмайди. Бобосига овқат етказиб, уларга дарахт пайванд қилгани ёрдамлашади. Улар бирга уйга кета туриб йўлда ўртоқларини учратадилар. Ўртоқлари эса қуш уясини бузаман деб, дарахт бутоғига ўралиб, чумчуқ болаларини ейишга пайт пойлаб турганилондан қўрқиб, дарахтдан йиқилиб қочиб кетаётган эдилар. Бола бобоси билан ерда ёйилиб ётган чумчуқ болаларига ёрдам бериб, илонни ўлдириб, ўртоқларининг қилган ишидан нафратланган ҳолда уйга қайтадилар. Энди экологик тарбияни Она тили дарсида кўриб чиқсак. 4-синф она тили дарслигида «Турғун бобом» номли шеър берилган. Бу шеърда экологик тарбия олға сурилган. Турғун бобом Кенг бепоён водийларни, Кўркам ёз безар, Тун қўйнида Турғун бобом, Далани кезар. Қўлидаги катта кетмон, Ярқираб кунда, Эгатларга шилдиратиб, Сув қуяр тунда. Ўзи жуда ишга чаққон, Таниқли сувчи, Уни севар ҳар деҳқон, Ҳар бир ўқувчи. Зилол сувлар пахтазорда, Шилдираб оқар, Гуллаётган кўм-кўк ғўза, Бобомга боқар.
"Gullar rangni qaydan olar", " Qanotli me’morlar", "Тabiatni asrash odobi" номли мавзулардир. Ўқитувчи бу мавзуларни ўтаётганда, табиат ҳақида, экологик тарбия ҳақида маълумот беради. Эстетик тарбия – бу ўқувчиларни воқеликдаги, санъатдаги, табиатдаги, кишиларнинг ижтимоий ва меҳнат муносабатларидаги, турмушдаги гўзалликни идрок қилиш ҳамда тушунишга ўргатиш, уларнинг бадиий дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш ва ҳаётига гўзаллик олиб кириш қобилиятларини тарбиялашдир. Эстетик тарбия ўқувчиларда эстетик билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда, эстетик ҳис-туйғу, қизиқиш, эҳтиёж, баҳо бериш каби хислатларни тарбиялаш масаласини ўз ичига олади. Эстетик тарбия бўйича асосий фан мусиқа бўлиб, расм яъни тасвирий санъат бўлиб, жисмоний тарбия, меҳнат, ўқиш, она тили уни тўлдириб мустаҳкамлаб боради. Масалан: тасвирий санъат дарсида дид, яъни эстетик дид билан расм чизади ва эстетик мулоҳаза билан ёндашади.
Масалан, қизлар кашта тикишни эстетик дид билан тикадилар ёки дастурхон тузатаётганда ёки кийим тикаётганда. Эстетик тарбияга мисол қилиб жисмоний тарбия дарсини олсак, асосий машқлардан бири: тик турган ҳолда юриш ва байроқчалар билан машқ қилиш дарснинг мақсади бўлса, бу ҳолатни бажараётганда эстетик мулоҳаза билан, оёқ учида аста-секин кўтарилиб, байроқчаларни ён томонларга ва кейин юқори томонга кўтариб эстетик қизиқиш билан бажарадилар. Юқоридаги мисолларни кўриб шуни айтиш мумкинки, демак фанлараро интеграция мавжуд, яъни фанлараро узвийлик, боғлиқлик мавжуд. Чунки, бирор фаннинг мақсади, яъни болалардаги нутқ ўстириш, аҳлоқий тарбия, экологик тарбия, эстетик тарбия барча фанларда ўз аксини топган.
Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling