Экологик ■ маданиятни шакллантиришнин! асосий конструктив меха- ' • • низми сифатида, экологик тарбия ва таълимнинг йўналтирилган тизимини қабул қилиши мумкин бўлиши керак
Download 29.51 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- §1.2. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларида экологик маданиятни шакллантиришнинг таълим жараёнидаги ўрни
Экологик ■ маданиятни шакллантиришнин! асосий конструктив меха- ' • • ” низми сифатида, экологик тарбия ва таълимнинг йўналтирилган тизимини қабул қилиши мумкин бўлиши керак. Охирги йилларда, жумладан, таълим олувчиларни экологик таълимига йўналтириш муаммолари юзасидан тадқиқотлар ўтказилган. (Э.Хакимов, Н.В.Винокурова, А.Н.Родзевич ва бошқ.); табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига оқилона муносабатда бўлиш мотивларини шакллантириш масалалари (М.Мирбабаев, Е.Н.Кудрявцева, Н.Д.Риков) таълим олувчиларнинг экологик билимлари ва амалий фаолиятининг ўзаро боғлиқлиги масалалари (А.Меджидова, С.Е.Павленко, Н.К.Оконская, Л.А.Боровская ва ҳ.к.). Экологик маданият инсон фаолиятини замонавий ҳаёт учун мухим бўлган табиат шароитларини тўлақонли сақлашга йўналтирилганлигини кўрсатади. Йўналганлик мақсадли равишда амалга оширилса, ушбу маданиятнинг даражаси анча юқори бўлади. Бунда инсон фаолиятининг барча тур ва шаклларини ўз ичига олган экологиянинг таркибий кисми табиат ва жамиятни саналиб, жамиятни сакдашнинг муҳим шарти сифатида қаралиши шарт. Шу тарзда экологик маданият жамиятнинг маданиятли экаплигини ўлчами бўлиб, дунё ҳамжамиятида яшашнинг мажбурий талаби хисобланади. §1.2. Дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибаларида экологик маданиятни шакллантиришнинг таълим жараёнидаги ўрни Дунёнинг ривожланган мамлакатларнинг педагог — олимлари қарашларида ҳаётнинг барча босқичларида экологик таълимни тадбиқ этиш ва уни ривожлантириш хусусиятлари мухим омил бўлиши мумкинлиги ҳақида фикрлар юритилган. Дунёда экологик таълимни сермаҳсул ривожланишига 1968 йилда Францияда бўлиб ўтган биосфера захираларини оқилона қўллаш ва муқофаза қилиш бўйича Париж идоралараро конфсренцияси туртки берган. Унда экологик маърифатни умуммиллий тизимларини яратишга кўмаклашиш максадида барча давлатларнинг ҳукуматларига мурожаатнома қабул қилинди. 31 Даставвал'биз учун’ шунй лаъкидлаб ўтишимиз мухим эдики, Россия Федерациясида, умумий гуманистик таълим тизими экологик таълимни ўз ичига олади. Экологик таълим тамаддунимизни баркарор ривожлантиришда тизимни ҳосил қилувчи омил ҳисобланади ва жамиятни янгироқ дунёкарашли қадриятлари ва экологияга йўналтирилган ҳаёт тарзини шакллантириш мақсадида бирлаштириши мумкин [П;87;5б]. Бундан ташқари, экологик маданият ва таълимни шакллантириш жараёнидакўп авлодларнинг мақсадли ўзаро алоқадорлигига таянган миллий- этник тарбия энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бунинг натижасида. албатта, ўз миллати учун фахр туйғуси ҳамда тарихга, тилга, ўз этносининг маданиятига бўлган ижобий муносабат билан уйғунлашадиган миллий-этник ўзини англаш шаклланади. Шунингдек бошқа этнос вакилларига нисбатан хурмат туйғуси ва багрикснглик инобатга олинади [П;60;4б]. Этник қадриятлар қаторига болаларда табиатга қадриятли, маънавий-ахлоқий, эстетик муносабатни, атроф-муҳит билан якинлик туйғусига таянадиган ватанпарварлик туйғусинини шакллантирувчи халқ анъаналари энг мухим восита сифатида киритилиши мумкин [П;60;9б]. Экология бўйича таълим муаммоларини ҳал қилишда халқаро ўзаро ҳамкорлик мактаблари экологик таълимнинг асосий йўналишлари дастурларида ЮНЕСКО [11; 108] ва МСОП [П;68] ташаббуси билан 1970 йилда АҚШнинг Невада штатида ўтказилган Халқаро анжуманда белгилаб берилган эди. Ушбу халқаро анжуманнинг аҳамияти шундан иборат эдики, унинг натижасида атроф-мухитни мухим муаммоларини ечишда экологик таълим-тарбиянинг роли ва функцияларини тушунишга қаратилган инновацион ёндашувлар умумэътироф этилди. Бундан гашқари, анжуманда унинг мазмунини ишлаб чиқиш зарурати тамойиллари алохида аниклаб берилган эди ва улар ўз долзарблигини узок йиллар давомида йўқотмаган бўлиб, ҳозирги кунга кадар такомиллашиб бормокда (1.2-расм). - • ■ i ' . „• ■ Экологик таълим I —— I Фанлараролик p /\ * Узлуксизлик Атроф-мухитнинг долзарб Бизни ўраб турган мухит билан муаммоларини ўрганишда глобал муносабатларни уйгунлаштиришда ва ўлкашунослик ёндашувларни тўлақонли қадриятли-мотивацион муқаррар уйғунлиги шахсни ривожлантиришга таълимни йўналганлиги мухимлиги 1.2-расм. Атроф-мухит муаммоларини ечишда экологии маданиятнинг мазмун ва тамойиллари Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, атрофимиздаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича ўрта махсус касб-хунар таълимининг педагогии амалиётида таълим методларини амалга ошириш ҳамда ҳар бир ўқув юртида турли фанлардан ўқув фаолиятининг мазмун, мақсад ва вазифаларни аниклаб берадиган меъёрий ҳужжатлар сифатида ўиув-услубий дастурларга ҳам жиддий эътибор қаратилган эди. Анжуманнинг долзарб муаммоларининг ечимлари бўйича тавсиялари энологии таълим ва тарбияни дунёнинг кўпгина мамланатларининг ўқув муассасаларининг ўқитиш амалиётида мустақил йўналиш сифатида иейинчалик ривожлантириш учуй маълум база бўлиб хизмат қилди. Тадқиқот муаммолари нуқтаи назаридан биз Германияда экологии таълим тажрибасини тахдил қилишга ҳаранат қилдин. Европанинг бу давлатида биз ўрганаётган экологии таълимнинг шаклланиши ва ривожланишига ўсиб келаётган авлоднинг табиатни муҳофаза қилиш ва ўрганишга йўналтирилган тарбия анъаналари ҳамда ўз юртининг табиатини ҳимоя қилишга йўналтирилган кўпгина жамоат ташкилотларинин иш гажрибаси кучли таъсир кўрсатгани асос сифатида таъкидланади. Бундан ташқари таълим сиёсати соҳасидаги халқаро ташаббуслар ва турли давлатлар мутахассисларини ҳамкорлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Германияда •>4 33 • •‘'■’• 'экологии таълимни шаклланиши. ушбу сохадаги жахон тажрибалари билан ўзаро боғлиқ. Бунда энологии таълим бўйича йўналишларни ишлаб чиқишда мухим ўринни ЮНЕСКОда ўтказилган конференцияда берилган тавсияларда ўз аксини топган. Тадқиқотчи С.Г.Гильмиярованинг фикрини келтириб ўтиш лозим. Унинг фикрича, Германияда доим экологии таълимни мухимлиги тўғрисидаги қарашлар бўлган, таълимнинг барча босқичларида истисносиз экологик таълимга бўлган мухтожлик сезилган [П;32;372б]. Шундай килиб, экологик таълимни методологияси сохасида табиатни мухофаза килувчи маърифатдан мажбурий узлуксиз экологик таълим тизимига ўтиш белгиланган эди. Шунингдек, умумий ва ўрта-махсус таълимни экологизация қилиш мухимлиги тан олинган эди. Бу эса 1990 йиллардаёқ намоён бўла бошлаган. Бу йиллар олдин тарқоқ бўлган анъанавий ва муқобил экологик-педагогик технология ва ёндашувларни барқарор таълим ривожланиш концепциясининг ғояларини муваффақияти интеграцияси билан тавсифланади. Бу каби тенденция муаммоли-фаолиятли ёндашув базасига асосланган умумий экологии таълим тизимини қуришни шартлай олди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Германиянинг таълим муассасаларида турли амалий йўналтирилган экологик таълимнинг модел технологиялари оммавий равишда ҳудудий-ўлкашунослик тамойили асосида тарқалди. Кейинчалик экологик маданият ўқув муассасида таълим-тарбиянинг фанлараро ва умумдидактик омили сифатида ўрганила бошлади. Немис ўқитувчилари маънавий-ахлоқий, диний ва мехнат тарбияси жараёнига турли хил экологии мавзуларни киритиш ўта муҳимлигига урғу бериб ўтганлар. Натижада экологии маданият Германиянинг хар бир фуқаросини умумий ва касбий маданиятининг ўзига хос таркибий қисмини ўзида намоён қила бошлайди. Уқув-тарбиявий мақсадларни янада аниқ-лаштириш ҳамда экологик маданият мазмунини тўлдириш концепцияси доирасида Германиянинг ўқув юртларида мазмун доирасида ўқув-тарбиявий 34 '-жараённинг вазифаларини* аниқлаб берадиган бешта асосий компонентлар п таклиф қилинган эди: якка ва жамоавий тартибдаги ўзига хос экологик онг ва тафаккурни шакллантириш; экология фанининг асосларини ўрганиш ва уз юртининг атроф- мухитини сақлаш сохасидаги турли йуналишдаги амалий фаолият жараёнида маълум билимларни эгаллаш; атроф-мухит хақидаги қадриятли тасаввурни мажбурий ривожлан- тиришда шахсий позицияни шакллантириш ва бунда атроф-мухитни хола- тини яхшилаш бўйича фаолликка чорлаш, масъулиятли муносабатда бўлишга ундаш; экологик муаммоларни англаш ва уларни ечиш йўлларини топишга йўналтирилган мажбурий амалий фаолиятида зарур тажриба ва компетент- ликка эга бўлиш; барча даражаларда мавжуд бўлган экологик муаммоларни тўлақонли ечишга кўмаклашиш ва бунда фаол иштирок этиш. Ижобий омил сифатида яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, Германияда таълимнинг барча босқичларида табиий-илмий ва гуманитар йўналишдаги фанларнинг мазмунига экологик мавзу тўлиқ сингдирилган. Германиядаги экологик таълимнинг ўзига хослиги шунда намоён бўладики, биринчи ўринга инсон ўз юртини табиатини асраш учун амалий курашиши мухимлиги чиқарилади. Бу мақсадда маҳаллий экологик вазиятни огирлашишида сабабчи деб топилган айбдорларга нисбатан ижтимоий- сиёсий таъсир этиш воситалари қўлланилади. Кўриб турганимиздек, Германияда экологияни ўрганиш борасида муайян тажриба тўпланган. Бу тажриба Узбекистан Республикасида экологик таълимни такомиллаштириш мақсадида миллий педагогика фани ва амалиётида хам муваффақиятли қўлланилиши мумкин. Қолаверса, Узбекистан томонидан “Европа учун азроф-муҳит” кенг кўламли жараёнда фаол иштирок этишга илк қадам ташланган эди [1;4;15б]. Бундан ташқари, 35 35 Узбекистан Респубяикаси субминтақавий лойихаларни амалга оширишда 1 " 1 фаол иштирок этган, масалан, 2004-2006 йилларда.Буюк Британия хукумати ва Британия ташкилотлари молиявий кўмагидаги РЭЦЦА, [П;79], 111Г1ИРЭ [II; 103] Норвегия дастурига кўра Олма-Ота шахрида ўтказилган экология масалаларига багишланган семинарии кўрсатиш мумкин. Урганилаётган муаммо нуқтаи назаридан АҚШ ўкув муассасаларининг экологик таълим тажрибасини ўрганишга ўтиб, биз қадимги анъаналар, бой тарих ва Америка маданиятининг ўзгача келиб чиқишини инобатга олишимиз керак эди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Америка маданияти табиатни мухофаза қилиш таълимидан бошланади (инглиз тилида outdoor education), у эса ўз навбатида мумтоз Европа таълими билан бирга минтақага илк кўчиб келган халқларнинг ноёб ҳаёт тажрибасига таянади. Америка экологик таълимини амалга оширишнинг асосий шакли бўлиб эса ханузгача таза хавода ўтказилаётган кенг кўламли тадбирлар бўлиб қолмоқда. Ўқув машғулотларини ўтказишнинг бундай шакли америкаликлар учун мухим ва ишончли метод бўлиб қолмоқда ва у мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб то университетгача қўлланилади. Урганилган материал ни тахлил қилиш чоғида, биз А Қ11 Ina атроф- мухит муҳофазаси соҳасида иш олиб борадиган иккита нодавлат ташкилотни кўрсатиб ўтмоқчимиз: Атроф-муҳитни мухофаза қилиш сохасида Шимолий Америка ассоциацияси; Атроф-муҳитни мухофаза қилиш сохасидаги ташкилоти, 1983 йилдан бошлаб Шимолий Америка ассоциациясига канадаликлар, кейинчалик Мексика фуқароларини қабул қила бошлашди. АҚШда шунингдек Барқарор хамжамиятлар институти фаолият юритади. У 11 та давлатдан ҳамкорлар билан ишлайди. Институтнинг устувор дастурлари орасида экологик таълим ва атроф-муҳит масалаларида жамоатчиликни хабардор қилиш дастурини ажратиб кўрсатса бўлади. Маз- кур дастур нафақат ўқитувчиларга, балки жамоанинг аъзоларига хам ёшларни таълим-тарбиясининг турли методларини эгаллашга ёрдам беради. Бу методлар ёшларда табиатни асраш ва қадрлашга ундайдиган фазилат- 36 ларни шакллантиришга имкон,;беради, уларни доимо табиатни қўриқчиси бўлиб қолишга ундайди. Таълим олувчилар учун мўлжалланган амалий машгулотлар жадвалига экологик машгулотлар хам киради. Уларнинг мақсади атроф-муҳитни мухофаза қилишни маҳаллий муаммоларига йўналтирилган холда экологик дастурларни яратишдан иборат. Талаба ва педагоглар “Экологик таълим ва жамоатчиликни хабардор қилиш” дастури орқали ўқитишдаги янги мстодикалар ёрдамида экологияни қайта тиклаш мумкиилигини билиб олишлари хамда ўсиб келаётган авлодни атроф-муҳитни ишончли қўриқчи- ларига айлантириш ҳакида билим оладилар.Экологик таълим сифатини ошириш ва такомиллаштириш соҳасида таниқли Америка олимлари ва тадқиқотчилари томонидан махсус “Экологик таълим дастури” ишлаб чиқилган эди. Дастур АК.111 ва бутун дунё мактаб, коллеж, университетларида кенг ва муваффақиятли қўлланилмокда. Ушбу дастурнинг мақсади - экологик таълим ва тарбия бўйича керакли методикаларни яратишда таълим муассасаларига ёрдам бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш. У ўз ичига куйидаги асосий гояларни олади: ҳаёт сифати ва атроф-мухит холати ўзаро боғлиқ; ҳар бир инсон атроф-мухитни сақлашга жавобгар; барча ўқитувчилар атроф-муқитни сақлаш бўйича жавогарликни ўз зиммаларига олишлари керак. Шундай килиб, экологик маданиятни ривожлантириш бўйича режа ёки дастур сифатида Америка таълим тизимидаги қуйидаги тузилма асос бўлиши мумкин (1.3-расм.). 37 . ■ .. .. ■ ■ Мухитнинг табиий, технологик ва ижтимоий ўзига хосликларини ■ -* доимо инобатга олиш керак, бунда сиёсий, иқтисодий ва маданий- ахлоқий аспектларни хам инобатга олиши мумкин X > — л —► Дастур нафақат сайёрамизнинг, балки бутун борлиқ экотизимига нисбатан универсал ва кенг камровли бўлиши керак. I \> Дастур келажакка йўналтирилган бўлиши керак, бунда нафақат сайёрамизнинг хозирги ахолиси, балки кейинги авлодларини хам ўйлаш керак , —. . _► Дастур маҳаллий-минтақавий, миллий-этник ва борлиқ муаммоларига йўналтирилган бўлиши керак . > Дастур таълим олувчилар томонидан қўлланилганда узок муддатга ва барча ўқув фанларга мос бўлиши керак . t Дастурнинг фанлараро бўлиши керак, яъни барча ўқув фанларнинг асосий мазмуни акс эттирилиши лозим. * Зарур бўлганда бевосита тажрибани қўллаган холда дастур экспериментал йўналтирилган бўлиши керак. х / 1.3-расм. Экологик маданият бўйича дастур компонентлари. Шундай қилиб, экологик таълим мақсади турли ўқув муассасаларида таълим олувчиларга кўмак бериши керак. АҚШнинг таълим муассасаларидаги экологик таълим ва тарбияга қисқача якун ясаб, атроф-мухитни мухофаза килиш сохасида экологик вазиятни саклаш билан боғлиқ бўлган мақсадларга эришишда энг мухим восита сифатида бу йўналишдаги тарғибот-ташвиқот ишларни амалга 38 оширишга 'федерал хукумат идоралари, мактаб ва ўниверситетларда- ишлайдиган педагоглар хамда АҚШ хукуматининг ўзи катта қизиқиш уйғотишини айтиб ўтиш жоиз. Бу ракурсда талабаларда экологик таълимни шакллантиришга йўналтирилган жуда кўп ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилади. Ҳозирги вактда экологик таълим дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида амалга оширилиши керак. У ни рўёбга оширишга қаратилган зарур ёндашувлар давлатнинг ижтимоий-икдисодий ҳолати, анъаналари, маданий менталитети хамда таълим тизимининг тузилмасига боғлиқ бўлиши мухим. Сайёрамизнинг чекка қисмига - Японияга кўчиб, шуни айтиб ўтиш жоизки, қуёш чиқар мамлакатнинг барча фаолият сохаларидаги оммавий экологиялаштириш жараёни япон халқининг умумий экологик даражасини ошириш, юқори малакали кадрларни сифатли тайёрлашга хизмат қилибгина қолмай, балки турли даражадаги амалдорларни, давлат ҳокимияти орган- ларини вакилларини инобатга олган холда, ўқитишга замин яратди. Бунда алохида эътибор олий таълим муассасалари ўқизувчиларини тайёрлашга қаратилган [П;36; 131-1396]. Ривожланган мамлакатларда экологик таълимга мутахассисларни тай- ёрлашни кўриб чиқаётиб, алохида таъкидлаб ўтиш жоизки, тайёрлов аксарият холларда педагогик таълим муассасаларида амалга оширилади, айниқса университетларда. Бирок экологик таълим бўйича қўйилган мақ- садларга самарали эришишда пухта ишланмаган олий таълимга хос экологик педагогика дастурининг назарияси ва амалиёти бўлиши мумкин. Ҳозирги вақдда экологик таълим масалаларини ишлаб чиқишда Ўзбекистоннинг олий таълим махсус педагогикасида яққол номувофикдик мавжуд. Бунинг натижасида олийгох битирувчиси кўпгина шаклланмаган компитенцияларни мустақил тўлдириб боришга мажбур. Барча мавжуд номувофикликларни бартараф этиш учун кўп давлатларнинг мутахассислари экологик таълим бўйича концептуал қоидаларни амалга оширишга ўз кучларини сафарбар қилишмокда. Бу йўналишдаги саъй-харакатлар педагогии касбий тайёрлаш чо 39 ' 1 ’снецификасига мўлжалланган' бўлиши' керак. Бунинг барчаси экологиями 4' ■ педагогик аспектининг режа ва мазмунини ишлаб чикиш тамойилларига алоқадор бўлиши лозим: таълимдаги фанлараролик ва узлуксизлик; турли экологик нуқтаи назардан муаммоларни ўрганиш ва ечишга ўлкашунослик ёндашув; атроф-мухитни ҳиссиётли ва интеллектуал идрок этиш бирлиги. Барча экологик билимларни умумлаштиришга кўп жихатдан турли интеграциялашган курслар хизмат қилиши керак. Улар мажбурий соатлар қаторига киритилиши ёки факультатив соатлар сифатида такдим қилиниши мақсадга мувофиқ. Қатор мамлакатларда интеграциялашган махсус курслар амалда қўлланилади. Улар замонавий экология муаммолари билан боғлиқ бўлиб, илохиётга йўналтирилгандир. Финляндияда, масалан, экологик таълим ва тарбия соҳасига кўп сопли черков ташаббуслари сезиларли ҳисса қўшади. Жумладан, черковларда диний хутба, мухокама, маъруза, табиатни мухофаза килиш акциялари воситасида экологик онгни шакллантириш бўйича самарали фаолият олиб борилмокда. Бунда экологик мавзу бўйича ўтказилаётган ва черков томонидан турли илохиёт академияларида ташкил қилинадиган кенг кўламли мунозаралар ўта юқори даражада ўтиши билан ажралиб туради [П;100;30б]. Бундан ташқари, Финландияда энг устувор ва анъанавий қадрият оила хисобланади. Оила нуфузини ошиши экологик педагогикани ривожланти- ришнинг энг асосий тенденциялардан хисобланади. Турли бирлашмалар эса, масалан, оилавий тарбия гурухдари, аёллар уюшмаси, ота-оналар ассоциациям, ижгимоий-маданий анимация муассасалари ўз ишини шу қадриятга асосланган тарзда олиб боради. Бу эса атроф-мухит масалаларига мактабгача ёшдаги болаларни жалб килишга ва шахе шаклланишига табиатни ижобий таъсирини таъминлашга имкон яратади.[П;100;29б] Шу тариқа, Финляндияда экологик таълим ўқишнинг биринчи йилиданохирги йилигача давом этадиган узлуксиз ижтимоиймуттасил жараён сифатида давом этади. 40 Бундай вазият ҳажм ва'сифат жих.атяан кенг кўламли экология оилан боғлиқ бўлган билимларни беришга имкон беради ва улар турли ўқув фанлар мазмунини ўзлаштиришга асосланган. Ўлкашунослик сохасидаги материалга таяниш аник мисолларда атроф- муҳит муаммоларини ўрганишга имкон беради. Бундан ташқари, ўлка- шунослик педагог учун инсоният муаммоларини ўрганиш учун янада яхши тайёрланишига туртки бўлиши мумкин. Ўлкашунослик экологик гаълим ва тарбияда мухим дидактик тамойил сифатида ҳам ўрганилиши мумкин. Шунинг учун экологик ўлкашунослик масалаларига багишланган тадқиқотлар ўтказилиши керак. Атроф-мухитни ҳиссий ва интеллектуал бирликда англаш тамойили уз моҳиятига кўра инсоннинг маънавий-ахлоқий ва моддий қадриятларининг мухим манбаси сифатида азроф-мухитни яхлит қабул қилинишини шакллан- тиришни назарда тутади. Бунда биосфера қонунларини билиш асло одамлар- нинг утилитар манфаатларига (фойда кўриш) хизмат қилмаслиги, балки бутун табиат билан уйгунликни англашга олиб келиши керак. Бундан таш- қари, мутахассисларни таълим олувчиларга экологик билимларни беришга тайёрлашда катза эътибор амалий фаолиятнинг шакл ва турларига оерилиши керак. Бундай холат, албатта, талабалар экологик таълимини бойитиш, хапи- харакат кўникмаларини шакллантириш, табиатда тўғри фаолияг юритишга чорлашга хизмат қилади. Таълим олувчиларга экологик таълим беришни янада самаралироқ амалга оширилишини рағбатлантириш мақсадида дунёнинг қатор ўкув муассасаларида (масалан, АҚШ, Канада, Япония, Швеция ва х.к.) бу соҳада илмий унвонлар киритилган эди. Замонавий экология, экологик маданияз ва экологик таълим масалалари билан боғлиқ бўлган махсус курсларни муваф- фақиятли якунлаган талабалар эса бакалавр ёки магистр даражасини олишга муяссар бўлишди. Бундан ташқари, илмий даража бериш экологик маданият ва таълим сохасида ихтисослашган курслар бўйича бажарилган илмий ёки амалий иш ҳажми ёки даражасига боғлиқ бўлиши мумкин. 1алабаларни ўз 41 махоратларини ; оширишга1 қаратилган бундай рагбатлантириш муайян эътиборни тортиши мумкин. Бирок биз бу йўналишда янада аник ва қатъий харакатлар қилиниши кераклигига урғу бериб ўтмоқчимиз. Агар экологик муаммоларни хал қилишга қодир бўлган инсонлар фаолроқ харакат қилишганида, жамиятда ушбу муаммоларни хал этишда яхшироқ натижаларга эришиш мумкин. Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, ривожланган мамлакатларда мутахассисларни экологик жиҳатдан тайёрлаш муаммоси ўта мухим хисобланади. Зеро экологик таълим сохасида капа ютуқларга эга бўлган хорижий тажриба асосида айтиш мумкинки, ушбу йўл умуман олганда экологик мухитни яхшилаш учун баркарор шароитларни яратиши хамда фуқаролик жамиятини янги мафкурасини яратиш ва сингдириш жараёнида мамлакатларнинг икдисодий ўсишига самарали таъсир қилишини кўрсатиб беради [П;50;38б]. Демак, биринчи ўринга хар томонлама методик тайёрг арликка эга бўлган мутахассисларни экологик саводхонлигини ошириш масаласи чиқарилиши керак. Экологик таълим бўйича маълумки педагогларни тайёрлаш муаммоларини хал этишда алохида олинган давлатларнинг уринишлари билан бир қаторда халқаро миқёсда ҳамкорлик хам жадал ривожланмокда. Атроф-мухитни мухофаза қилиш жабхасида харакатни трансформациям дунё хамжамиятини эътиборини инсон омилига ошиши билан боғлиқ, чунки бу планетар миқёсида одамларни атроф оламга бўлган муносабатини оптималлаштиришнинг мухим шарти хисобланади. Шу сабаб хар бир инсон ва умуман олганда одмазотга кенг кўламдаги таълимий таъсир муаммоси долзарб ахамиятга эга бўлади. Бундан кўзланган мақсад умумий уйимиз сайёрамизга бўлган жавобгарликни олган ҳолда зарур глобал тафаккур рухида якка ва жамоа онгини тўғри қайта қуришни зарурлигидан иборат. 42 Download 29.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling