Олот туманининг географик
Download 59.5 Kb.
|
Олот тумани тарихи-2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЛОТ ТУМАНИ ТАРИХИ
ОЛОТ ТУМАНИНИНГ ГЕОГРАФИК ЎРНИ ВА ТАБИАТИ Ўзбекистон Республикасининг Бухоро вилоятига қарашли бўлган Олот тумани вилоят ҳудудининг жанубий ғарб қисмига жойлашган бўлиб, шимол томондан Қоракўл тумани, шарқ томондан Қашқадарё вилоятининг Баҳористон тумани, жануб томондан Туркманистон Республикасининг Фарап тумани ва ғарб томондан эса Қоракўл тумани билан чегараланган. Бухоро вилояти марказидан туман марказигача бўлган масофа 72 км.ни ташкил қилади. Олот тумани маркази Олот шаҳри бўлиб, 6 та маҳалла фуқаролар йиғини (Эски Олот, Аккали, Бунёдкор, Халифа, Нонимас ва Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинлари), 29 та кўчалардан иборат таркибда тузилган. Туман марказида йирик ташкилотлардан туман ҳокимлиги, Аму-Бухоро машина канали бошқармаси, Нефть ва газ қидирув экпедицияси, Телекоммуникациялар боғланмаси, почта алоқа хизматлари идораси, Олот саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, Деҳқон бозори масъулияти чекланган жамияти, Сувоқава ишлаб чиқариш бошқармаси ва савдо, маиший хизмат ҳамда умумий овқатланиш шахобчалари мавжуд. Олот шаҳрида 15,2 минг нафар (15,4 фоиз) аҳоли истиқомат қилади. Туманда М-37 халқаро автотрасса мавжуд бўлиб, Қоракўл туманидан Олот Божхона назоратидан ўтиш комплексига қадар 35 км.ни ташкил этади. Умумий ер майдони 42886,03 га, чегара узунлиги 675651 метрни ташкил этади. Ахолиси: Олот тумани аҳолиси сони 2019 йил 1 январь ҳолатида 98,9 минг кишини ташкил қилади. Шундан шаҳар аҳолиси 15,2 минг киши, қишлоқ аҳолиси 83,7 минг кишини ташкил қилади. Умумий аҳоли сонидан эркаклар 50,1 минг киши, аёллар эса 48,8 минг кишини ташкил қилади. Туман аҳолисининг 98,6 фоизини ўзбеклар ташкил қилади. ОЛОТ ТУМАНИ ТАРИХИ Туман ва тумандош аждодлар тарихи дунё қадар қадимий, бой ва ранг барангдир. Миллоддан ҳам аввал Орлот уруғига мансуб халқлар Қашқадарё дарёсидан сув ичиладиган ўрта чўлнинг Паризод массиви, Қирлишон, Эшакчи ва Жумабозор минтақаларида уруғ-уруғ бўлиб яшаганлар. Кейинроқ Зарафшон дарёсидан сув оладиган Тайқир бўйларида яшаб асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Ундан ҳам кейинроқ туманнинг ҳозирги ғарбий худуди чуқур кўлликлардан иборат бўлган. Қадимги шарқ мамлакатлари маданияти гуллаган даврларда ҳозирги Саёт қишлоғидаги Пайкент шаҳридан дунё савдогарлари кемага тушиб, ўз кемаларини Хивага бориб боғлаганлар. Асрлар ўтиши билан сувликлар қуриб, ўтиб бўлмайдиган ботқоқликлар ҳосил бўлган. Яна 100 йиллардан сўнг ботқоқликлар ҳам қурий бошлаган. Хар томондан одамлар кўчиб келиб, аста секин муқим ҳаёт изга туша бошлаган. Тайқир бўйларида яшаган бир қисм аждодлар эса маҳаллий ҳокимлар сиқуви ва сувсизлик азобларига чидай олмай, Бухоро худудининг турли томонларига кўчиб кетганлар. Орлот уруғига мансуб бир қисм аҳоли эса ҳозирги туман ҳудудидаги яшаш бир мунча қулайроқ жойларга ўрнашиб олганлар ва Жайҳун бўйларидаги ва Хоразм минтақаларидаги, Термиз ҳудудидаги одамлар билан алоқа қилиб яшаганлар. Айрим уруғлар деҳқончилик, кўплари эса чорвачилик билан шуғулланганлар. Тайқир дарёсидан сув ичганлар ҳам мол боқиб, ҳам деҳқончилик билан шуғулланганлар. Олотнинг ҳозирги маркази бир вақтлар катта қумликлардан иборат бўлган. Энг баланд жой ўша пайтда хам Қумробод номи билан юритилган. Ҳозирги Денов ва Чандир қишлоқлари жойлашган ерлар чўлликлардан иборат бўлиб, бир томони Фороп ва Урганч қумликларига туташган. XVI асргача Каспий денгизининг шарқий бўйларида яшаган Чандир уруғлари шимолга қараб кўчиб кела бошлаган. Бухоро амири Абдуллахон рухсати билан уларга Амударёнинг ҳозирги Олот томони қирғоқларидан жой берилади. Улар Қоракўл дарёсидан иккита ариқ чиқариб ҳаёт кечиришган. 1596 йилда Қоракўл ҳокимига қарашли Боғканда қишлоғининг шимол томонида яшаган орлот уруғига мансуб одамлардан солиқ йиғиш учун алоҳида масъул тайинланади. Аммо, камбағал ва қашшоқ халқ ҳоким божини тўлашга ожизлик қилади. Зулм ва жаҳолатга чидай олмаган халқ Боғкандадан кўчиб кетишга мажбур бўлади. Улар дастлаб Юқори Олот, кейинчалик Қумробод тепалигига келиб жойлашадилар. Қумрободга кўчиб келганлар эса Олот бозорини ташкил этадилар. Бозор йил сайин кенгайиб, янги-янги расталар, дўконлар, саройлар пайдо бўлади. Олотнинг шаркий қисми Тайқир дарёси бўйлари 2000 йилдан ошиқ тарихга эга. Туманнинг ғарбий томони эса 400 йиллик тарихдан дарак беради. Бухорода амирлик тузуми ағдарилиб ташлангандан сўнг орадан 5 кун ўтгач 1920 йил 7 сентябрда Бухоро халқ шуро жумхурияти тузилади. Шундан сўнг жумхуриятда вилоятлар билан бир қаторда, бир қанча туманликлар хам юзага келди. Жумладан Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида 2 та Қоракўл ва Олот туманлари тузилган. Олот тумани ҳудуди Амударё бўйларигача чўзилган эди. Туркманистон Республикасининг ҳозирги Фароп райони хам Олот тумани таркибида эди. 1925 йилга келиб ҳар бир миллатнинг яшаш шароити, келиб чиқиши, миллий маданият ва урф-одатларига қараб Ўрта Осиёда алоҳида Республикалар юзага келди. Бухоро Халқ Жумхурияти хам Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасига бирлаштирилди. Олот туманидан Фароп ажралиб чиқиб, Туркманистоннинг Чоржуй вилоятига қўшилди. Олотда эса туманлик тугатилиб қушни Қоракўл туманига қўшиб берилди. 1927 йилда Қоракўлда хам туманлик битирилиб, район тузилди. 1929 йилдан кейин хамма жойда коллективлаштириш авж олиб кетди. 1933 йилга келиб Олот худудида 41 та коллектив жамоа хўжаликлари ташкил этилди. Ўзбекистон Партия ва ҳукумати асосан халқнинг хоҳиш ва истагига кўра 1943 йил 13 февралда Олот тумани тузиш туғрисидаги фармонга имзо чекди. Download 59.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling