Олтиариқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Ф. А
Download 20.06 Kb.
|
10-мактаб
Д А Л О Л А Т Н О М А 17.06.2019 йил. Олтиариқ тумани. Олтиариқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Ф.А.Абдуллажонова томонидан, Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 31-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Х.М.Рахимов огоҳлигида Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 1-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида икки ой олдин) маҳаллий меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этиш холатлари юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида қўйидагилар аниқланди. Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 1-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига хар ойнинг 5-санасига қадар махаллий меҳнат органига мактабнинг мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда тақдим этиш вазифаси юклатилган бўлсада, бўлим томонидан рахбари ўзига юклатилган вазифани лозим даражада бажармасдан, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига электрон шаклда 2019 йилнинг май ойи учун бўш иш ўринлари бор йўқлиги тўғрисидаги 1-ТН шаклдаги ҳисоботни 2019-йилнинг май ойининг 5-снасига қадар тақдим қилмай қонун бузилишига йўл қўйган. Олтиариқ тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 1-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директори Х.М.Рахимов юқоридаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 858-сон билан рўйхатга олинган “Маҳаллий меҳнат органларига бўш иш ўринлари бўйича (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланган ходимларнинг ишдан озод этилиши тўғрисида маълумотларни электрон шаклда тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низомга мувофиқ корхона, ташкилот ва муассасалар мавжуд иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни туман (шахар) меҳнат бўлимига хар ойининг 5-санасига қадар тақдим этилиши белгиланган бўлсада, ойлик хисоботларни ўз вақтида бермасдан қонун бузилишига йўл қўйиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган. Download 20.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling