Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Олтиариқ туманидаги халқ таълими бўлимига қарашли 10-аниқ умумтаълим мактаби директори 29.07.1962 йилда Олтиариқ туманида туғилган, миллати тожик, маълумоти олий, оилали, Олтиариқ тумани Бўрбонлиқ МФЙ Янгиобод кўчасида яшовчи, Жураев Илхомжон Турғунбоевич Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 49-моддаси билан жавобгарликка тортилиб, амалдаги энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробари яъни, 1013650 (бир миллион ўн уч минг олти юз эллик) сўм миқдорида маъмурий жарима солинсин.
2. Жарима миқдори қарор топширилган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирилмай Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси ХККМдаги ИНН 201122919; МФО 00014; ШХР: 200221860304010000000000001; 23402000300100001010 ИНН 200145193 сонли ҳисоб рақамига ўтказилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилиши тўғрисида Олтиариқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторига маълум қилинсин.
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори: Ф.А.Абдуллажонова
Қарор билан танишдим ва бир нусхасини олдим. Унинг маъноси, талаблари қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ҳамда мазкур қарор қонунда белгиланган муддатга ижро этилмаса, МЖтК нинг 333-моддасига асосан суд ижро бўлинми томонидан мажбурий тартибда ижрога қаратилиши тушунтирилди деб:
Қарорни олдим: И.Жураев
Изоҳлар: Жарима солиш тўғрисидаги қарор уч нусхада тузилади. Биринчи нусхаси — жарима солинган шахсга, иккинчи нусхаси — ташкилотга, агар жарима ташкилот раҳбарига солинган бўлса — унга мутасаддилик қиладиган юқори ташкилотга берилади. Учинчи нусхаси давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторида қолади.
Жариманинг тўланиши тақдимномани ва (ёки) ёзма кўрсатмани бажариш мажбуриятини ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишдан озод қилмайди.
Қарорнинг бажарилиши тўғрисида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига хабар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |