Олтиариқ тумани 3-сектор доирасида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан


Download 1.57 Mb.
bet3/3
Sana03.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1322897
1   2   3
Bog'liq
2 5438347298830550203

6. Бўш турган объектлар.
3-сектор ҳудудида қайтадан хатлов ўтказилганда 58 та бўш турган объектлар аниқланган. Ушбу объектларни 6 таси давлат мулки объекти, 10 таси илгари хусусийлаштирилган, 17 таси жисмоний шахслар мулки ва 5 таси жамоа мулки ҳисобида туради. Шундан қурилиши тугалланмаган 7 та, эгасиз мулк сифатида 2 тани ташкил қилади.


7. Болалар боғчаси.
3-сектор ҳудудида 2019 йилнинг 1-3 чораги учун тузилган йўл хариталарида Эскиараб, Мустақиллик Фаровон МФЙларда 4 та оилавий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш белгиланган бўлиб, 2019 йил декабрь ойига қадар жами 3 та 432 ўринли давлат-хусусий шериклик асосидаги ва тўлиқ хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган.


8. Болалар майдончаларини ташкил этиш бўйича.
Туманда жорий йилда болаларнинг бўш вақтларини бекор ўтказмасликларини учун сектор ҳудудидаги Шаматон МФЙда 96,8 кв.м майдонга болалар майдончаси ташкил этилиши режалаштирилган ва йил якунига қадар фойдаланишга топшириш арафасида.


9. Наслли чорва моллар бўйича.
3-сектор худудида 2019 йилда 12 нафар фермер хўжалиги томонидан 2 млрд 195,2 млн. сўм тижорат банклари кредити ҳисобидан 280 бош наслли чорва моллари олиб келиниши режалаштирилган бўлиб, 2019 йилнинг 11 ойи давомида кредит маблағларини ажратилиши тўлиқ таъминланган.


10. Иссиқхоналар барпо этиш бўйича.
Секторга қарашли маҳаллалардаги фуқароларга имтиёзли кредит маблағлари ажратиш ҳисобига 31 дона иссиқхона барпо этиш режалаштирилган бўлиб, 2019 йил 11 ойи давомида 31 дона иссиқхона барпо этилиб, уларга жами 500 млн. 317 минг сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланган.


III. Аниқланган камчиликлар, мавжуд муаммолар ҳамда “Йўл харита”ларини ижрога қаратилиши бўйича:
Олтиариқ туман 3-сектор раҳбари - туман ИИБ бошлиғи подполковник Мусаев Рахмонали Эсажонович, 2018 йил ноябрь ойидан.
Сектор доирасида белгиланган чораклик йўл-хариталари доирасида жорий йилнинг 11 ойида қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Жумладан, жорий йилнинг 3 январь куни Олтиариқ туман 3-секторининг биринчи чораги учун мўлжалланган “Йўл харитаси”,
1 апрель куни 2-чорак учун мўлжалланган “Йўл харитаси”, 01 август куни 3-чорак учун мўлжалланган ва 1 октябрь куни 4-чорак учун мўлжалланган “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб тасдиқланган. “Йўл харитаси” ижроси режа асосида амалга оширилган сектор худудидаги айрим катта пул маблағи талаб қилинган лойихалар 2020 йилнинг давлат дастурига киритилиши таъминланган.
Хусусан, 1-3 чорак учун мўлжалланган “Йўл харита”ларининг ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш йўналиши бўйича режалари бир хил мазмунда қайд этилган.
Шу билан йўл харитасида кўрсатиб ўтилган чорак давомида бажарилиши лозим бўлган тадбирлар бажарилиб келинган. Бироқ, молиявий масалалар билан боғлиқ бўлган тадбирлар ижроси ҳозирга қадар бажарилмасдан қолинмоқда.
1-чорак учун тузилган “Йўл харитаси”да белгиланган сектор ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг рўйхатини шакллантириб, уларга манзилли ёрдам кўрсатиш режалаштирилган бўлиб, бу бўйича уларнинг эхтиёжидан келиб чиқиб дори воситалари ва ногиронлик аравачалари билан таъминлаш чоралари кўрилган. Шунингдек, сектор худудида жойлашган ижтимоий обектьларнинг қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан иситиш тизимлари текширувдан ўтказилган..
2-чорак учун тузилган “Йўл харитаси”да белгиланган сектор ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 549 та ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам бериш чора-тадбирлари харитада белгиланган муддатда бажарилган. Кредит олишда банк муассасаларига келиб тушган мурожаатларнинг 243 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилган.
3-чорак учун тузилган “Йўл харитаси”да ҳам сектор ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларга зарур дори воситалари ва соғлигини тиклаш учун сихатгохларга жўнатилиниши таъминланган.
Бундан ташқари, “Йўл харита”ларида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва профилактика қилиш юзасидан аниқ ва мақсадли чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш механизмлари қайд қилиниб борилган.


Ўрганилган ҳудудларда жиноятларни барвақт олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, худудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиққан холда Тинчлик мф.й. худудида ички ишлар бўлинмаси биноси ажратилиб, тўлиқ таъмирлаш ишлари якунига етказилган ва яқин кунлдарда очилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, туман марказига ва А.Навоий м.ф.й. худудига кўчма мобил постлар ўрнатилиб, уларни фаолият олиб боришлари таъминланди.
Кўрилган чора тадбирлар натижасида 2019 йил 11 ой давомида туман ҳудудида жами 248 та (2018 йилда 332) жиноят содир этилган бўлиб, жиноятларни фош этиш борасидаги комплекс ишлар самарали ўтказилиши натижасида уларнинг 7 таси (2019 йилда 24 та)фош этилмасдан қолган.
Фирибгарлик жиноятларининг содир этилиши борасидаги таҳлилларга кўра, 2019 йилда 28 та ҳолат қайд этилган, содир этган шахсларнинг 11 тасини муқаддам судланганлар томонидан, 6 тасини аёллар томонидан ва 2 таси гуруҳлар таркибида, 1 таси ишсизлар томонидан содир этилганлиги аниқланган.
2019 йилда туманнинг 72 та маҳалласидан 27 тасида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган бўлиб, 6 та маҳаллаларда ўтган йилга нисбатан жиноятлар кўп содир этилган.
Туманнинг 27 та маҳаллаларида жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.
Жорий йил 11 ой давомида 26 нафар маъмурий назорат қонуни таъсирига тушувчи илгари судланганларнинг 8 нафари ёки 30 фоизи маъмурий назоратда турган бўлиб, 18 нафар маъмурий назорат қонуни таъсирига тушувчи илгари судланганларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилмасдан қолган.
Жамоатчилик билан ҳамкорлик бўйича:Посбонлар ёрдамида очилган жиноятлар сони 63 тадан 5 тага камайган. Посбонлар ёрдамида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони 1.972 тадан 1.243 тага камайган.


Ички ишлар органлари таянч пунктлари инфратузилмаси бўйича:
О лтиариқ туманида фаолият олиб бораётган 33 та ИИО таянч пунктларининг 5 таси 1 хонали, 18 таси 2 хонали, 5 та 3 хонали, 5 таси 4 хона ва ундан кўп бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сонли қарори талабларига жавоб бермайди. 1 та таянч пунктлари маҳалла фуқаролар йиғинлари билан бир бинода жойлашмаган. Шунингдек, 7 та таянч пункти капитал таъмирга муҳтож ҳолатда.


3-сеетор раҳбари,
Олтиариқ тумани ИИБ
бошлиғи подполковник Р.Э.Мусаев
Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling