Олтиариқ тумани 3-сектор доирасида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан


Download 1.57 Mb.
bet1/3
Sana03.04.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1322897
  1   2   3
Bog'liq
2 5438347298830550203


Олтиариқ тумани 3-сектор доирасида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан


М А Ъ Л У М О Т

2019 йил 09 декабрь Олтиариқ тумани




Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ва Олтиариқ туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни ижросини таъминлаш борасида ички ишлар органлари раҳбарлари масъуллигидаги секторларда амалга оширилаётган ишларўрганилди.


I. Сектор фаолиятини ташкиллаштириш тадбирлари:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4102 – сонли қарори ижроси бўйича таъминлаш мақсадида, туман ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги 129-сонли қарори қабул қилиниб, туман ҳудуди 4 та секторга бўлинган ва тегишлилиги бўйича


3-сектор туман ИИБ бошлиғига (Р.Э.Мусаев) 19 та МФЙ;
Топшириққа асосан Олтиариқ тумани 3-сектор раҳбари ишчи гуруҳига 21 нафар тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ўринбосарлари ва мутахассислар жалб қилинган.
Ҳудудда сектор штаби ташкил этилган бўлиб, туман Педагогика касб-ҳунар коллежининг биносида жойлашган. Штабда ишчи гуруҳ ишлайдиган хона, раҳбар хонаси, фуқароларни қабул қилиш хонаси ҳамда ётоқхона, овқатланиш хонаси мавжуд. Штаб хоналарида, бўлиши керак бўлган 1 дона телевизор, тезкор маълумотлар билан ишлаш учун 1 дона ёзув доскаси, 1 дона темир сейф, биринчи тиббий ёрдам воситалари тиббиёт хонасида мавжуд. Сектор штабидаги компьютер тизимлари интернет тармоғига уланмаган.
Сектор бўйича маҳаллалар кесимида аҳоли ва хонадонлар сони кўрсатилган харита ишлаб чиқилган бўлиб, унда МФЙ бинолари, мактаб, коллеж ҳамда тиббиёт муассасалари акс эттирилган.
Сектор штабида юритиладиган йиғма жилд ва китоблар номенклатураси туман ИИБ бошлиғи томонидан 01.02.2019 йилда тасдиқланган. Навбатчиликни рўйхатга олиш китоби мунтазам юритиб келинмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш ва мурожаатларни қайд этиш китоби ҳам
юритилган. Кириш ва чиқиш ҳужжатларини рўйхатга олиш китоблари белгиланган тартибда юритилган (переплёт шаклида). Кириш ҳужжатларини рўйхатга олиш китобида сўнгги марта жорий йилнинг 01 декабрь кунидан, чиқиш китобида эса 03 декабрь кунида ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилган. Уйма-уй юришни ҳисобга олиш китоби туманнинг 4 та раҳбарлари томонидан имзоланган, сектор раҳбарларининг муҳрлари қўйилган.
Секторда ишчи гуруҳлар ҳамда сектор фаолиятини назорат қилиш бўйича 5 та жамоатчилик назорат гуруҳлари ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятига
2019 йилнинг 20-декабрь кунлари ташрифи давомида ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ 2 та топшириқлар берилган бўлиб, ижроси ўз муддатларида таъминланган.


II. Ҳудудларда секторлар томонидан амалга оширилган ишлар.
3-сектор ҳудудида 19 та (Жўрак, Сертут, Мустақиллик, Фаровон, Ғайрат, Истиқлол, Эскиараб, Бирлашган, Қўрғонча, Жарқўрғон, Чордара, Янгиараб, Бунёткор, Шалола, Зилол, Гулобод, Янгиариқ, Толкўча, Катпут) маҳалла фуқаролар йиғинларида 9995 та хонадонлар мавжуд бўлиб, 57089 нафар фукаролар истиқомат қилади. 2019 йил 11 ойи якуни бўйича хонадонларни ўрганиш натижасида 9995 та хонадонларда уйма-уй юриб ўрганилганда, 4193 та муаммолар аниқланган. (шундан: 5 та вилоят даражасида ва 2 та республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар). Аниқланган муаммолардан 2856 таси жойида бартараф этилган, 1300 таси назоратга олиниб туман мутасадди ташкилорлари билан хамкорликда қисқа муддатларда бартараф этилган, Қолган 37 та муаммоларни ҳал этиш юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг 11 ойи давомида жами 9995 та хонадонларга уйма-уй юриб ўрганилганда 4193 та муаммолар аниқланган.
Шундан:
- Табиий газ ва газ баллон билан таъминлаш бўйича 1124 та;
- Электр энергияси таъминоти бўйича 620 та;
- Ичимлик суви таъминоти бўйича 962 та;
- Йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 67 та;
- Халқ таълими бўйича 27 та;
- Соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ 25 та;
- Ишга жойлаштириш бўйича 157 та;
- Ободонлаштириш билан боғлиқ 54 та;
- Уй-жой ва ер участкаси билан таъминлаш 37 та;
- Моддий-ёрдам бўйича 78 та;
- Бошқа масалалар билан боғлиқ жами 1220 та.
Аниқланган муаммолардан 4086 таси жойида бартараф этилган.
Жумладан:
- табиий газ ва газ баллонни тўлдирилишини таъминлаш бўйича 1124 та муаммо аниқланиб, ушбу муаммолар юзасидан 3-сектор ҳудудида аҳоли 5426 та 20 кг суюқ газ билан таъминланган;
- электр энергияси таъминоти бўйича 620 та ҳолатда муаммолар аниқланиб, шундан 595 таси жойида бартараф этилган, 25 таси туман йўл харитасига киритилган;
- Ичимлик суви билан боғлиқ 962 та ҳолатда муаммолар аниқланиб, шундан 921 таси жойида бартараф этилган, 41 таси туман йўл харитасига киритилган;
- йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 67 та муаммо аниқланиб, 52 та кўчада шағаллаштириш ва 8 та кўчада асфалт ётқизиш ишлари олиб борилди, қолган 7 таси туман йўл харитасига киритилган;
- халқ таълими бўйича 27 та ҳолатда муаммолар аниқланиб, шундан 25 таси жойида бартараф этилган, 2 таси туман йўл харитасига киритилган;
- соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ 25 та муаммолар аниқланиб, барча муаммолар бартараф этилган;
- Туман БКМ ҳисобида ишга жойлашишга рўйхатга олинган 157 ҳолатда муаммолар аниқланиб, шундан 155 таси жойида бартараф этилган, 2 таси ишсизлик кампенсацияси тўланмоқда;
- Ободонлаштириш билан боғлиқ 54 та ҳолатда муаммолар аниқланиб, шундан 54 танинг барчаси бартараф этилган;
- Уй-жой ер участкаси билан боғлиқ 37 та ҳолатда муаммолар аниқланиб, шундан 27 таси жойида бартараф этилган, 10 таси туман йўл харитасига киритилган;
- Моддий ёрдам бўйича 78 та ҳолатда муаммолар аниқланиб, барчаси жойида бартараф этилган;
- Бошқа масалалар билан боғлиқ 1220 та ҳолатда муаммолар аниқланиб, шундан 1200 таси жойида бартараф этилган, 20 таси туман йўл харитасига киритилган.
Аҳоли хонадонларини ўрганишда асосий эътибор жами 1512 нафар 11 тоифадаги аҳоли қатламига қаратилган бўлиб, жумладан 231 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, 549 нафар ногирон ва оғир касалликка чалинган тиббий ёрдамга муҳтож оилалар, 545 нафар уюшмаган ёшлар ёки аъзолари ишсиз бўлган оилалар, 22 нафар нотинч оилалар, 10 нафар суд, ФҲДЁ, фуқаролар йиғинларининг яраштириш комиссияларига ажралиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза берган оилалар, 5 нафар жиноят содир этган хотин-қизларнинг оилалари, 107 нафар аъзолари жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этган оилалар, 16 нафар диний-экстремистик оқим аъзолари сифатида ҳисобга олинган шахслар оилалари, 37 нафар уй-жойга муҳтож оилаларни ташкил қилади.
3-сектор ҳудудида кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳомийлик асосида жами _____ сўм миқдоридаги моддий ёрдамлар кўрсатилган. Жумладан, 12 нафар фуқароларга фуқаролик паспорти олиш учун, 261 нафарига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилган.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling