Oltinko’l tumani xtb tasarrufidagi 22-sonli umumta’lim maktabi


Харакатлар стратегияисининг асосий мақсади


Download 335.5 Kb.
bet12/12
Sana24.12.2022
Hajmi335.5 Kb.
#1064434
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Маънавият соати баённомаси

Харакатлар стратегияисининг асосий мақсади олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятни хар томонлама жадал ривожлантиришни таъминлаш учун шарт шароитлар яратиш. Мамлакатни модернизациялаш ва хаётни барча сохаларини эркинлаштиришдан иборатдир.
Мамалакатни ривожлантиришни қуйидаги бешта устивор йўналиши белгиланди:
1.Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш
2.Қонун устиворлигини таъминлаш ва суд хуқуқ тизимини янада ислох қилиш
3.Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш
4.Ижтимоий сохани ривожлантириш
5.Хавфсизлик. миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш,чуқур ўйланган , ўзаро манфаатли ва амалий рухдаги ташқи сиёсат юритиш.
Мазкур йўналишларнинг хар бири мамлакатдаги ислохотларни ва янгиланишларни янада чуқурлаштиришга оид аниқ бўлимлардан иборат.
Давлат Дастурини юқорида қайд этилган барча чора тадбирларини амалга оширишга 37.7 триллион сўм ва 8.3 миллиард АҚШ доллари йўналтирилади. Бундан ташқари худудларни ривожлантириш бўйича қарийб 25 мингта инвестиция лойихасини рўёбга чиқариш хисобига 256.4 минг ишчи ўрни яратиш, ишсизлик даражаси энг юқори бўлган минтақаларда 46.8 минг янги иш ўрни ташкил этиш, таълим муассасалари битирувчиларини 10 минг нафари учун кредитлар ажратиш, 78 та туман тиббиёт бирлашмасини , 7та шахар ва 2 та вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказини қайта қуриш, тез тиббий ёрдам хизматини 1200 та махсус автотранспорт билан таъминлаш, қишлоқ жойларида 15 мингта арзон уй-жой, 415 километрлик сув таъминоти қувурлари , 316 километрлик газ таъминоти қувурлари ва 291 километрлик ички йўллар қуриш,ахолига транспорт хизмати сифатини яхшилаш мақсадида86 та янги автобус йўналишини жорий этиш ва 537 та замонавий автобус харид қилиш режалаштирилган.

Йиғилиш давомида ушбу маъруза бўйича педагоглардан Д.Имяминов, Т.Бозоровлар олиб борилаётган ислохотлар хақида ўз фикрларини билдиришиб, юртимизда инсон манфаатлари энг олий ўринда эканлигини таъкидлашди.


Маънавият соати давомида кун тартибидаги мавзу хамда бошқа ташкилий масалаларда ходимларга керакли топшириқлар берилди
Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилишқарор қилади:
1.Кун тартибидаги маслала юзасидан Н.Абдухалилованинг маърузаси маълумотлар ўрнида қабул қилинсин.
2.Хар бир педагогга ушбу фармонни ўқиб ўрганиш ва ахоли ўртасида кенг тарғиб этиш вазифалари берилсин.
3.Ушбу топшириқлар ижросини назоратини зиммамда қолдираман.


Йиғилиш раиси: А.Эргашев
Download 335.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling