Oltinko’l tumani xtb tasarrufidagi 22-sonli umumta’lim maktabi
Олтинкўл туман Халқ таълими бўлимига қарашли қарашли 22-умумтаълим мактабининг йиғилиш
Download 335.5 Kb.
|
Маънавият соати баённомаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йиғилиш раиси
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
Олтинкўл туман Халқ таълими бўлимига қарашли қарашли 22-умумтаълим мактабининг йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И 10.09.2019 йил Маслахат қ Йиғилиш раиси: А.Эргашев Котиба: С.Саидахметов Қатнашдилар: 54 нафар ходимлари. КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-сентябрьда қабул қилинган “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-5538 фармони (Маърузачи: Т.Бозоров) Йиғилишни мактаб директорининг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосари Т.Бозоров очиб барчани кунитартиби билан таништириб ўтди. Маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони хақида сўз олиб .ушбу фармонпедагогик жамоани янада рухлантиргани ва фармонни ўрганиш жараёнида жамоадаги жами 70 нафар педагогларнинг барчаси оилада ва мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт – шароитларни мониторинг ўрнатишни ўз олдига мақсад қилиб олди.Мактабдаги 27 нафар ёш педагогларга ўқувчилар ва кларнинг ота-оналари билан ишлаш бўйича ўз касбий махоратларини ошириб бориш зарурлиги хақида уқтирилди. Т.Бозоров фармон хақида гапирар экан, эндиликда рахбар ва педагог ходимларни танлаш, тайёрлаш ва малакасини оширишда илғор ва шаффоф ташкилий-хуқуқий механизм тадбиқ этилиши, ва жамоатчилик электрон рейтинг тизими йўлга қўйилиши хақида гапириб ўтди. Фармоннинг ўзига хос яна бир жихати, эндиликда таълим муассасалари чин маънода мустақил фаолият олиб бориши, хаттоки мактаб директорларини тайинлаш хам Халқ таълими вазири томонидан амалга оширилиши айтиб ўтилди. Бундан ташқари таълим муассасаларидаги васийлик кенгашлари тугатилиб,фаол ота-оналар, битирувчилар, хомийларва бошқа шахслар киритиладиган кузатув кенгашларини ташкил этилиши хам мактаб бошқарувига янгича ёндошув бўлиб, таълим сифатини оширишга хизмат қилиши хақида тарғибот ишлари олиб борилди. Кун тартибидаги масала юзасидан педагоглардан Д.Имяминов, Р.Содиқовалар сўз олиб, фармонда белгиланган нафақа ёшидаги педагогларга яратилган имкониятлар хақида қувониб гапирдилар. Ушбу фармон педагогларни ўз касбий фаолиятларини янада яхшилаш ва такомиллаштиришда мухим рол ўйнаши хақида ўз фикр-мулохазаларини билдирдилар. Кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-сентябрьда қабул қилинган “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони рахбарли ва ижро учун қабул қилинсин. 2 ММИБДЎ Н.Абдухалиловага: -таълим муассасасидаги васийлик кенгашлари тугатилиб, фаол ота-оналар, битирувчилар, хомийлар ва бошқа шахслар киритиладиган кузатув кенгашларини ташкил этилсин. -таълим муассасаларида олиб борилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ва “Маънавият куни” доирасида амалга оширилаётган ишларни тахлил килиш ва самарадорлигини ўрганиш бўйича педагогик кенгаш муҳокамасига киритиб борилсин. 3. Юқорида белгиланган вазифалар ижросини назоратини ўз зиммамда қолдираман. Download 335.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling