Олтинсой туман “ДЎҒоба” маҳалласи профилактика инспектори олтинсой туман “ДЎҒоба” маҳалласи ёшлар етакчиси


Download 33.96 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi33.96 Kb.
#1477579
Bog'liq
01. Қўшма қарор



ОЛТИНСОЙ ТУМАН “ДЎҒОБА” МАҲАЛЛАСИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ
ОЛТИНСОЙ ТУМАН “ДЎҒОБА” МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ
ОЛТИНСОЙ ТУМАНИДАГИ №55-СОНЛИ УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБ ДИРЕКТОРИ


Олтинсой тумани маҳалла ёшларини бўш вақтларини мазмунли
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”


2022 йил 19 январдаги ПҚ–92-сон қарори ҳамда 2023 йил 11 апрелда ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, қарор қилинади:
1. Қуйидагилар:
“қизил” ва “сариқ” тоифага киритилган маҳаллалар ёшлари ўртасида тадбирларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ;
маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган тадбирларнинг намунавий рўйхати 2-иловага мувофиқ;
ёшларни бўш вақтини самарали ва мазмунли ўтказишни аниқлашга қаратилган ижтимоий сўровнома шакли 3-иловга мувофиқ;
маҳалла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ташкилот ва идораларнинг вазифалар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
тадбирлар жараёни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилиб, умумий раҳбарлик ва мувофиқлаштириш Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлими томонидан амалга оширилади;
мазкур қарор доирасидаги тадбирлар ҳафтанинг дам олиш кунлари соат 22:00га қадар ўтказилади;
тадбирларга биринчи навбатда давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож “аҳволи оғир” тоифасидаги ёшларни жалб қилинишига алоҳида эътибор қаратилади;
мактаб ва уларнинг атрофида ўтказиладиган тадбирлар учун зарур маблағлар Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлими ҳисобидан ажратилади;
тадбирларнинг тури, шакли, миқёси ва бошқа шу каби асосий кўрсаткичларни белгилашда маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома натижалари мажбурий тартибда инобатга олинади.
3. Тадбирлар самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда энг яхши натижаларга эришган маҳаллалар ва тегишли масъуларга нисбатан рағбатлантириш чоралари кўрилсин.
4. Мазкур қарор доирасидаги тадбирлар оммавий ахборот восилари
ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
5. Қарор ижросининг назорати масъул идора ва ташкилотларнинг тегишли бўлимлари зиммасига, умумий назорат Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлимига юклатилсин.



Олтинсой тумани “ДЎҒОБА” маҳалласи профилактика инспектори






P. Эшмирзайев

Олтинсой т.











2023 йил “____”________,
_______- сон
















Олтинсой тумани “ДЎҒОБА” маҳалласи ёшлар етакчиси




С. Тоғайев

Олтинсой т.


2023 йил “____”________,
_______- сон
















Олтинсой туманидаги №55-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори




О. Хужманов

Олтинсой т.


2023 йил “____”________,
_______- сон









Download 33.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling