Oммавий ахборот воситалари


Download 94 Kb.
bet1/2
Sana17.02.2023
Hajmi94 Kb.
#1209059
  1   2
Bog'liq
Реферат


www.arxiv.uz

Oммавий ахборот воситалари

Режа:



  1. Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий аҳамияти ва тушунчаси

  2. Оммавий ахборот воситалари ва улар фаолиятининг конституциявий-ҳуқуқий тартибга солиниши

  3. Жўрналистларнинг ҳуқуқий мақоми

  4. Жамоатчилик фикрини ўрганиш

Оммавий ахборот воситалари - нашрлар, радио ва телеэшиттиришлар, кинохроник программалар, ва оммвий ахборот етқазишнинг бошқа шакллари. Оммавий ахборот воситалари деганда қонуншунос "кенг оммага мўлжалланган нашрий, аудио, аудиовизуал ва бошқа маълумот ва материалларни тушунади". Оммавий ахборот воситаларининг мақсади муайян жамиятнинг маънавий бойликларини қарор топтириш ҳамда кишиларнинг хулқ-атвори ва дунёқарашига идеологик, сиёсий, иқтисодий ёки ташкилий таъсир ўтказишдан иборат.


Оммавий коммуниуациянинг келиб чиқишига 20- асрнинг 1-ярмида катта ҳажмдаги оғзаки, образли ва мусиқавий информацияларни тез ва ғоятда кўпайтириб ўзатишга имкон берган техник қурилмаларнинг яратилиши моддий замин бўлди. Юксак профессионал мутахассис ходимлар хизмат қиладиган бу қурилмаларининг комплекслари "оммавий информациа ва пропаганда воситалари" ёки "Оммавий ахборот воситалари" деб атала бошлади. ОАВ ахборот манбаи ҳамда ахборотни қабул қилиб олувчидан иборат системани ташкил этади. Ахборот манбаи уни қабул қилиб олувчи билан матбуот, радио ва тетевидение, кино, овоз ёзиш (грампластинка, магнитафон роликлари, касеталар, ёки компакт диск ва ахборот ташувчи комьютер файллари ишлаб чиқариш ва тарқатиш) системалари орқали богланган бўлади.
Оммавий ахборот воситаларининг самаралилиги ва таъсирчанлиги фақат ўзатилаетган ахборотнинг ўқувчи, тингловчи, томошабинга таъсирининг мақсади ва вазифалари билан эмас, балки улар мазмуни ва шаклининг кишиларнинг доимий ва кундалик эҳтиёжларига мувофиқ келиши билан ҳам белгиланади. Ғоявий-сиёсий кураш, ижтимоий группалар муносабатларини мазмуни ва шаклига, пропаганданинг идеологик, сиёсий ва бошқа турларига турлича жиддий таъсир курсатади. Ўзбекистон Республикаси Коституцияси цензурага йўл қўймайди. Ахборотни қидириш, олиш, бериш, ишлаб чиқариш, ва тарқатишнинг қонуний шакли давлатга тегишли ёки қонун билан махсус қўриқланадиган сирларни мумкин эмаслиги эътироф этилади.
Шунингдек ОАВни жиноий жавобгарликка тортиладиган мақсадлар йўлида, масалан, ҳокимиятни эгаллашга қаратилган чақирувлар, конституцион тузумни куч ишлатиш йўли билан ўзгартириш; миллий, синфий, ижтимоий, диний адоватни келтириб чиқарадиган материаллар: урушни пропоганда қилувчи порнографик, ёвўзик ва босқинчиликни тарғиб этувчи программаларни тарқатиши тақиқланган. Шунингдек махсус ОАВларга тегишли ахборот текстларини теле-, видео-, кинопрограммаларда, хужжатли ва бадий фильмларда, шунингдек компьютер ахборот файлларида ва ахборотни қайта ишлаш программаларида фойдаланиш, инсонлар онгига таъсир этувчи ва соглигига зарар етказувчи яширин маълумотлар тарқатиш, яширин аудио ва видеотасвир, кино ва фотосъёмка ердамида таёрланган, мавжуд жўрналист ҳуқуқи ёрдамида ижтимоий муҳим бўлган маълумотларни бўзиш, ишончли манба тариқасида миш-миш тарқатиш, бошқа шахе ёки организация учун маълумот тўплаш тақиқланади. Жўрналистлик ҳуқуқини шунингдек шахе ёки фуқароларнинг айрим тоифаларини жинси, ёши, ирқий ёки миллий келиб чиқиши, тили ва динга муносабати, касби, яшаш жойи, ҳамда сиёсий қарашлари билан боғлиқ бўлган маълумотларини камситиш йўлида ишлатиш тақиқланади.
Ахборот ҳуқуқлари ва эркинликлари ахборот ҳуқуқининг юридик негизини ташкил этади, уларин Кафолатлаш эса ушбу янги ҳуқуқ соҳасининг асосий мақсадидир. Жаҳон ҳамжамияти XX асрнинг ўрталаридаёқ ахборотнинг шахс, жамият, давлат ҳаётидаги ролини ҳисобга олган ҳолда, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни жорий этган эди. Бугунги кунга келиб эса ахборот ҳуқуқи алоҳида ҳуқуқ соҳаси сифатида шаклланди. Ахборот ҳуқуқлари ва эркинликлари 1948 йилнинг 10 декабрида БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида илк бор эътироф этилган эди. Жумладан, унинг 11- моддасида таъкидланишича, жиноят содир этганликда айбланган ҳар бир инсон ҳимоя учун барча имкониятлар таъминланган ҳолда, очиқ судлов йўли билан унинг айби қонуний тартибда аниқланмагунича айбсиз деб ҳисобланиш ҳуқуқига эга. 12- моддада қаайд этилишича, ҳеч кимнинг оилавий ва шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, турар жой дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги сирларига ёки унинг ор-номуси ҳамда шаънига нисбатан асоссиз равишда тажовўз қилиниши мумкин эмас. Ҳар қандай инсон бундай аралашув ва тажовўздан қонун йўли билан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. 19-моддада кўрсатилишича, ҳар бир инсон эътиқод эркинлиги ва уни эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳукуқ қеч бир тўсиқсиз ўз эътиқодига амал қилиш эркинлигини ҳамда ахборот ва ғояларни излаш, олиш, ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади.
Европа кенгашининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенциясида ахборот ҳуқуқлари ва эркинликлари бўйича белгилаб қўйлган қоидалар янада ривожлантирилди. Жумладан, унинг 10- моддасида баён этилишича, ҳар бир инсон ўз фикрини эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз фикрини асос тутиш эркинлиги ва ахборотлар ҳамда ғояларни давлат идоралари томонидан ҳеч қандай аралашувсиз ва давлат чегараларига боғлиқ булмаган ҳолда олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади. Мазкур модда давлатларга радио эшиттириш, телевизион ёки кинематография корхоналарига лицензиялашни амалга оширишга тўсқинлик кўрсатмайди.
Мажбурият ва эркинликларни келтириб чиқарадиган бу эркинликларни амалга оширилиши демократик жамиятда давлат ҳавфсизлиги манфааатлари, ҳудудий бирлик ёки жамият осойишталиги учун тартибсизлик ва жиноятларни олдини мақсадида, соглиқ ва аҳлоқни сақлаш, бошқа шахсларнинг обрўси ёки ҳуқуқларини муҳофаза этиш, махфий тарзда олинган ахборот ошкора қилинишининг олдини олиш ёки одил суднинг нуфўзи ва холислигини таъминлаш учун зарур бўлган ва қонун билан белгиланган расмиятчилик, шартлар, чеклашлар ва буйруқлар билан боғланган бўлиши мумкин, деб таъкидланади.
Фуқороларнинг ахбороти ҳуқуқи ва эркинлакларини таъминлаш борасида 1966 йил 19 декабрда тўзилган "Фуқоролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги ҳалқаро аҳднома" алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу аҳдноманинг 2- моддасида таъкидланишича, унда иштирок этувчи ҳар бир давлат шахснинг ирқи, жинси, тили, диний мансублиги, сиёсий ёки ўзга қарашлари, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, тугилган жойи ёки бошқа ҳолатларидан қатъи назар, ҳеч қандай айирмачиликсиз ушбу аҳдномада эътироф этиладиган ҳуқуқларни ҳурмат қилиш ва ўз ҳудудлари доирасида унинг юрисдикцияси остида бўлган барча шахслар учун таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
4- моддада қайд этилишича, давлатда миллат ҳаёти ҳавф остида буладиган фавқулодда вазият юзага келган пайтда ва унинг амал қилаётгани тўғрисида расмий равишда эълон қилинган бўлса, ушбу аҳдномада иштирок этаётган мамлакатлар юзага келган вазиятнинг кескинлигига мувофиқ даражада, уларнинг ҳалқаро ҳуқуқ бўйича бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларига номувофиқ бўлмаслик шарти ва фақатгина ирқи, жинси, тили, диний мансублиги ёки ижтимоий келиб чиқиши туфайлигина камситишга олиб келмаслик шарти билан ушбу аҳднома бўйича ўз мажбуриятларидан чекиниш йҳлида муайян даражадаги тадбирларникўришимумкин. Ушбу аҳдномада иштирок этаётган, чекиниш ҳуқуқидан фойдаланадиган ҳар қандай давлат дарҳол Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби орқали чекинмоқчи бўлган қоидалар ва бундай қарорни қабул қилиш сабаби ҳақида ушбу аҳдномада иштирок этаётган бошқа давлатларни хабардор қилиши керак.
Шунингдек, айни воситачи орқали бундай чекинишни қайси пайтда тўхтатиши ҳақида ҳам хабар қилиши лозим. 14- моддада кўрсатилишича, суд ва трибуналлар олдида барча шахслар тенгдир. Ҳар бир шахс, унга қўйилган ҳар қандай жиноий айблов кўриб чиқилаётган пайтда еки ҳар қандай қуқаролик муҳокамасида унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш пайтида ишнинг қонун асосида ташкил этилган ваколатли, мустақил ва одил суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга. Демократик жамиятда маънавият, ижтимоий тартиб ёки давлат ҳавфсизлиги мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда ёки тарафларнинг шахсий ҳаётига таалуқли манфаатлар талаб қилган тақдирда - суд қикри бўйича лозим деб топилган даражада - жамоатчилик вакиллари одил судлов манфаатларини бўзиши мумкин бўлган алоҳида ҳолатларда, барча судлардаги иш кўришларга ёки уларнинг бир қисмига матбуот ходимлари ва жамоатчилик вакиллари қўйилмасликлари мумкин, лекин жиноий ёки фуқоролик иши бўйича ўар қандай суд қарори очиқ бўлиши лозим, балоғат ёшига етмаганларнинг манфаатлари бошқача ҳолатни талаб қилган ёки иш, уйланиш низолари ёхуд болаларга васийлик қилишга таалуқли бўлган ҳолатлар бундан мустаснодир. 17- моддада таъкидланишича, ҳеч қандай инсонинг шахсий ва оилавий ҳаётига аралашишга, унинг турар жойи дахлсизлигига, унинг хат-хабарларининг махфийлиги ва унинг ор-номуси ҳамда обрўсига нисбатан асоссиз равишда ёки қонунга хилоф тарзда тажовўз этишга дучор этилиши мумкин эмас.
Ҳар бир инсон бундай аралашув ёки тажовўздан қонун билан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг амалга оширилиши бошқа шахсларнинг ҳуқук ва эркинликларини бўзмаслиги керак. Ҳар бир инсон ўз фикрини эркин ифода қилиш ҳуқуқига эга; бу ҳуқук хилма-хил ахборотлар ва ғояларни давлат чегараларига боғлиқ бўлмаган холда, оғзаки, ёзма равишларда ёки матбуот ёхуд бадиий ифода шаклида ёинки ўзи қидириш,олиш ва тарқатиш эркинлигини ўз ичига олади. Мазкур модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш алоҳида мажбуриятлар ва алоҳида маъсулият юклайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, у баъзи бир чеклашлар билан боғланган бўлиши мумкин, лекин бу чеклашлар қонун билан белгиланган ва куйидагилар учун зарур бўлиши лозим: а) бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва обрўсини ҳурмат қилиш; б) давлат ҳавфсизлигини қўриклаш, жамоатчилик тартиби - аҳолининг соғлиги ёки ахлоқини қўриқлаш. 20 - моддада кўрсатилишича ҳар қандай уруш тарғиботи қонун билан тақикланган бўлиши лозим. Хулоса қилиб айтганда, кўрсатиб ўтилган юридик манбалар фуқороларнинг ахборот олиш, излаш ва тарқатиш борасидаги ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлашга каратилган миллий қонунларни яратишга асос бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Қийинчиликлар жамиятда демократии тамойилларни ривожлантиришга таъсир кўрсатмоқда. Иккинчидан раҳбарларинг кўпчилиги матбуотдан қўрқадилар.
Ўзбекистон Президенти берган ҳаққоний баҳога кўра, бу қўрқув - ўз малакаларининг етишмаслигини, қўйилган саволларга етарли савияда жавоб бера олмасликларини кўрсатиб қуйишдан бошқа нарса эмас. Бундай ҳолатлар гўё бизнинг жамоатчилик ва жаҳон афкор оммасидан яширадиган нарсамиз бордек сохта тасаввўрни туғдирувчи мамлакатимиз учун номуносиб имидж - қиёфанинг шаклланишига олиб келади. Ҳолбуки, Ўзбекистон сиёсати очиқ сиёсатдир, ОАВ эса мамлакатдаги ислоҳотларнинг бориши ва уларнинг натижалари билан жамиятни таништиришга интилади.
Маълумки демократик жамиятда матбуот, радио ва телевидение давлат сиёсатига ҳам маълум маънода таъсир кўрсатиши, сиёсий жараёнларнинг таркибий қисмига айланмоғи лозим. Бироқ бугунги кунда маҳаллий матбуот томонидан ўқувчилар (тингловчилар, томошабинлар) аудиториясининг жуда оз қисми қамраб олинётганлиги ва мамлакатимиз ижтимоий ҳаётига сует таъсир кўрсатаётганлигининг гувоҳимиз. Жамоатчилик фикрининг ролини ва уни оммавий ахборот воситаларида акс эттиришни янгича тушуниш вақти келди. Унинг тараққийпарвар кучларнинг таъсир этувчи жиҳатларини чуқур таҳлил этиш керак. Фақат ана шундай ёндашув асосидагина оммавий ахборт воситалари томонидан жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш имкониятларини тушуниш, сиёсий жараёнда нуфўз қозонадиган омиллар ва шарт-шароитлардан фойдаланишни ўрганиб, муайян масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш нарсанинт ўз номи билан аташ - том маънодаги демократик жамият матбуотининг ҳақиқий қиёфасини белгилаб беради
Россия Федерациясининг Оммавий Ахборот Воситаларига тегишли қонунлари бугунги кунда фақатгина федерал даражада 30га яқинни ташкил қилади. 1995 йил 13 январда қабул қилинган "Давлат ҳокимияти фаолиятини давлат оммавий ахборот воситаларида ёритиш тартиби тўғрисида"ги №7 Федерал қонунида бир қатор ОАВ вакилларини, аввало электрон матбуотни тартибга солади. Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 144- моддаси жўрналистнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилишга қаттиқ чоралар кўради (3 йилга озодликдан маҳрум қилиб, муайян лавозимни эгаллашни тақиқлайди). Россия Федерацияси Жиноят Кодекси 129 ва 130 моддалари ОАВ ёрдамида ҳақорат ва туҳмат қилишга юқоли даражадаги жиноий жавобгарликни назарда тутади. Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 137- моддаси шахсга ғаразли ёки бошқа шахсий қизиқиши туфайли ва у шахсни қонуний ҳуқук ва эркинликларига зарар етказган ҳолда содир этилиб шахсни шахсий ёки оилавий сирини ОАВорқали таркатишга қаттиқ чораларни назарда тутади. Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 282- моддаси Оммавий ахборот воситаларини миллий, ирқий ёки диний адоватни келтириб чиқариш учун ишлатилишини жиноий-ҳуқуқий жавобгарлигини тартибга солади.
Россия Федерацияси Фукоролик Кодекси ҳам Оммавий Ахборот Воситалар фаолиятини тартибга солувчи қатор моддаларни (Шаън, шахсий қадр-қиммат ҳимояси, маънавий зарар) ўз ичига олади. Оммавий ахборот воситалари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш Россия Федерациясининг 72-моддасига мувофиқ Россия Федерацияси ва унинг субьектларининг қўшма бошқарувида амалга оширилади.
1996 йилги Ҳалқаро Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлари пакти ҳар бир шахсни эркин "ахборот ва ғояларни давлат чегараларидан мустақил ҳолда қидириш, олиш ва тарқатиш"ни кўрсатиб ўтади. Шунингдек, 1950 йилги Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва асосий эркинликлари тўғрисидаги Конвенция ҳар бир шахсни "Давлат органлари аралашувисиз ва давлат чегараларидан мустақил равишда ахборот ва ғояларни олиш ва тарқатиш" ҳуқуқини ўрнатади. Шунингдек 1989 йилги Трансчегаравий телевидение тўғрисидаги Европа Конвенцияси ва Европа Кенгашининг "Давлатлар парламентларини Оммавий ахборот воситалари билан муносабатлари тўгрисида"ги №820 Резолюция тақдимотини ҳам эътиборга олишимиз зарур. 1994 йилдан Россия Федерациясида Президент қошидаги ахборот низолари бўйича Суд палатаси давлат органи сифатида фаолият кўрсатади. Унинг асосий вазифаси бўлиб Россия Федерацияси Президентига унинг оммавий ахборот сохасидаги конституциявий ваколатларини самарали амалга оширилишига кўмакдош бўлишдир.
Германия Конституциясининг 5-моддасида "Ҳар ким ўз қикрини огзаки, ёзма равишда ва тасвирлар воситасида ифодалаш ҳамда тарқатиш, ҳамма учун қулай бўлган манбалардан билимларни бемалол олиш ҳуқуқига эгадир. Матбуот ва ахборот эркинлиги радио ва кино воситасида кафолатланади. Цензура йуқ".
Австрия Федерациясининг 1967 йил 21 декабрида қабул қилган қонуни (1974,1989 йилги ўзгаришлар билан) 13- моддасида: "Ҳар ким қонун доирасида ўз фикрини огзаки, ёзма тарзда, матбуот ва бадиий тасвирлар воситасида ифодалаш ҳукуқига эгадир.
Матбуот цензурага дучор қилиниши ҳам, рухсат этувчи тизим воситасида чеклашларга дучор қилиниши ҳам мумкин эмас. Мамлакат ичкарисида нашр қилинган босма асарларга маъмаурий почта таъқиқлари қўлланилмайди" дейилган.
Озарбайжон Республикаси Конституциясининг 50- моддасида: "Ҳар бир шахе қонуний йўл билан ахборот излаш, қўлга киритиш, топшириш, тузиш ва тарқатиш эркинлиги ҳуқуқига эгадир.
Оммавий ахборот эркинлиги кафолатланади. Оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан матбуотда давлат цензураси тақиқланади" дейилган.
Жазоир конституциясининг 19- моддасида: "Республика матбуот ва бошқа ахборот воситалари эркинлигини, бирлашиш ҳуқуқини, сўз эркинлиги ва оммавий чиқишлар эркинлигини, шунингдек йилишлар эркинлигини таъминлайди" дейилган.
Фуқароларнинг ахборотларга бўлган эркинлиги тугрисиджаги қонунчилик соҳасини тараққиёти хозирги кунда демократик давлатнинг умум қабул қилинган стандартига киради. Фуқороларга ахборот эркинлигига бўлган талаби, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларидан ташқари қуйидаги натижалар билан бевосита боғлиқ:



  • давлат ҳокимиятининг очиқлиги ва сиёсий йўналишнинг аниқлиги;

  • коррупциявий ҳукуқбўзарликларнинг содир бўлишини эҳтимоли камлиги;

  • маъмурий маданиятнинг ошиши ва хизматчиларнинг

  • жамият олдида ўз фаолияти ҳақида ҳисобот бериши;

  • ҳокимият органларида самарадорликни ошириш;

  • очиқ ҳокимиятнм жамият тан олиши;

Ҳозирги кунда 50дан ортиқ мамлакат ахборот эркинлиги тўғрисида қонун қабул қилган. Айни пайтда уларнинг кўпчилиги кейинги йилликда қабул қилинган. Ва яна дан ортиқ мамлакат худди шундай қонун қабул қилиш арафасида.
Биринчи мамлакатлар гуруҳига қуйидаги мамлакатлар киради:
МДҲ: Арманистон(2003), Грўзия(1999), Молдова(2000), Тожикистон(2002), Ўзбекистон (2002), Украина(1992). Европа: Австрия(1987), Албания(1 999), Бельгия(1994), Босния ва Герцоговина(2000), Буюк Британия(2000), Венгрия(1992), Греция(1999), Дания (1985), Ирландия(1997), Исландия(1 996), Испания (1992), Италия(1990), Латвия(1998), Литва (2000), Лихтенштейн(1999), Нидерландия (1978), Норвегия(1970), Польша(2001), Португалия(1993), Руминия(2001), Сербия(2004), Словакия(2000), Словения(2003), Финландия(1 999), Франция(1978), Хорватия(2003), Чехия(1999), Швеция(1 766,1 949), Эстония(2000).
Шимолий Америка: Канада(1983), АҚШ(1966). Лотин Америкаси: Колумбия(1985), Мексика(2002), Панама(2002), Перу(2002), Тринидад ва Тобаго(1 999), Ямайка(2002).
Осиё, Австралия ва Океания: Австралия(1982), Исроил(1998), Ҳиндистон(2003), Янги Зелландия(1982), Покистон(2002), Таиланд(1 997), Туркия(2003), Жанубий Корея(1996), Япония(1 999). Африка: Белиз(1 994),3имбабве(2002), ЖАР(2000)
Ахборот эркинлиги тўғрисида қонун қабул қилиш арафасида турган мамлакатларга келсак, уларга қуйидаги мамлакатлар киради:
МДҲ: Озарбайжон ва Қирғизистон Европа: Германия, Македония, Швейцария Лотин Америкаси: Аргентина, Барбадос, Бразилия, Гватемала, Доминикан Республикаси, Никарагуа, Парагвай, Сальвадор, Уругвай, Эквадор. Осиё, Австралия ва Океания: Бангладеш, Индонезия, Непал, Тайван, Фиджи, Филлипин, Папуа-Янги Гвинея, Шри-Ланка.
Африка: Ботсвана, Гана, Кения, Лесото, Малави, Мозамбик, Намибия, Нигерия, Танзания, Уганда, Эфиопия. Бундан хулоса қиладиган бўлсак бугунги кунда фуқароларнинг ахборот эркинлигини кун тартибига қўймаган бирор-бир давлат (Хитойдан ташқари) қолмади.
Жаҳон ҳамжамияти ахборотларни эркин тарқатиш ҳуқуқига доимо махсус ургу бериб, бу ҳуқуқни инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқларидан бири деб унга алоҳида эътибор, алоҳида ҳимоя зарур деб ҳисоблаганлар. Бу шу билан боғлиқки, ахборотни эркин тарқатиш ва олиш ҳуқуқини ҳимоя қила туриб, жамият ўзининг жамиятда содир бўлаётган ижтимоий муносабатлар, уларнинг ўзгаришлари, жамиятни бошқариш фаолияти ҳақида объектив маълумотларга эга бўлиш ҳуқуқини ҳимоя қилади.
Жаҳон ҳамжамияти аллақачон телерадиоэшитттиришларни ўз ичига олган оммавий ахборотни тарқатишнинг асосий тамойилларини егишли актларда ишлаб чиққан.
1978- йилги Испания Конституциясининг 20- моддасида айтилади:
"Қуйидаги ҳуқуқлар тан олинади:
а) ғоя, фикр ва қарашларни ёзма, оғзаки ёки бошқа усуллар орқали эркин фикр билдириш ва таркатиш
д) ихтиёрий воситалар орқали ахборотларни тарқатиш ва олиш...
2. Бу ҳуқуқларни амалга ошириш ҳеч қандай цензура билан чегараланмайди.
Испания Конституциясида бу ҳуқуқлар асос бўлувчи ҳарактерга эга деб кўрсатилган ва уларни ҳимояси давлатнинг барча органлари ва мансабдор шахсларига таалуқли деб курсатилган. Испания Конституциясида Юқорида келтирилган ҳуқуқларни процессуал гарантиялари ҳам мавжуд: Суд ҳимояси тез ва енгил суд жараёни билан амалга оширилади. Шунингдек ушбу ҳуқуқлар ҳимояси бўйича Испания КОнституциявий Судига учрашиш мумкин.
Швецияда Матбуот эркинлиги ҳақида Акт ҳамда фикр эркинлиги ҳақида қонун муҳим ҳисобланади ва Швеция конституциясининг бир қисмини ташкил этади. Конституциянинг 2 бобида "Асосий ҳуқуқ ва эркинликлар" айтилади:

Ҳар бир фуқарога унинг жамият билан алоқасида қуйидагилар яратиб берилиши керак:


Фикр эркинлиги: маълумотларни ёзма, огзаки, раем орқали ки бошқа йўллар билан тарқатиш эркинлиги...
Матбуот эркинлиги ва радио, телевидение ва аналогик передача воситаларида фикр эркинлигини чеклаш ҳоллларида матбуот эркинлиги ҳақидаги Акт ва Фикр эркинлиги тўғрисидаги Асосий қонунда кўрсатилгандек бўлади".
Ўз навбатида Фикр эркинлиги тўғрисидаги Асосий қонун: "§ 1. Ҳар бир швед фуқароси жамият билан алоқасида, амалдаги Фикр эркинлиги тўғрисидаги асосий қонунга мувофик тарзда ўз фикр ва қарашларини радио, телевидение ва бошқа шунга ўхшаш воситалар орқали, шунингдек фильмлар, видеопрограммалар ва бошқа кўчма манзараларда билдириши, шунингдек ҳар қандай мавзуга маълумот бериши мумкин".
Канадада матбуот ҳокимиятдан мустақил равишда фаолият олиб боради, цензурага йўл қўйилмайди. Фикр билдириш эркинлиги 1982 йили Канада ҳуқуқлар ва эркинликлар Ҳартиясини қабул қилиниши билан ўрнатиб қўйилган. Ҳартияда ҳар бир кишига фикр, қарашлар ва уларни етказиш, ҳамда "матбуот ва бошқа воситалар эркинлиги" белгилаб қўйилган. Канададаги телерадиоэшиттиришларни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий акт бу 1967-1968 йилларда қабул қилинган Канада радиоэшиттиришлар сохасидаги сиёсат юритиши тўғрисидаги Қонун ҳисобланади.
Кўпгина ривожланган демократик давлатлар давлат томонидан телерадиоэшиттиришларни тартибга солишни мақсад қилган, инсон ва фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлигини муҳофаза қилувчи махсус давлат органларини ташкил қилганлар. Бундай оганлар давлат томонидан ахборотни олиш ва тарқатиш эркинлигини мухофазасини таъминлайдиган давлат кафолати ҳисобланади. Бундай давлат органлари ҳар қандай тўғри корпоратив қизиқишлардан холи бўладилар ва махсус қонунлар асосида фаолият олиб борадилар. Шу маънода бу органлар жамиятнинг айрим гуруҳлари йўлида эмас, балки жамият йўлида измат қиладилар. Бундай органларни тайинлаш кўп ҳолларда ижро ҳокимияти органларига, ҳукуматга ёки профиллар министирига тегишли бўлади. Парламентлар ҳам айрим ҳолларда бундай ваколатга эга бўладилар, жумладан Болгария, Чехия, Эстония, Исландия, Литва, Словакия, Словения ва Туркия. Бошқа ҳолларда бундай ваколат ижро ҳокимиятига тегишли бўлади, масалан Франция, Руминия ва Польша. Айрим ҳоллларда бундай ҳуқуқ иккала ҳокимият тизими ўртасида бўлади. Айрим давлатларда, масалан Австрия ва Португалияда бундай давлат органларини тайинлашда судлар ҳам иштирок этади. Шу билан бирга, юқори даражадаги судьялар бундай вазифани бажаришга киришадилар. Масалан, Италия, қонунга биноан бундай вазифага ўтирувчи шахе албатта Конституцион суд ёки Давлат Кенгашининг аъзоси бўлган бўлиши керак. Швецияда бундай мансабдор шахе ва унинг ўринбосари тажрибали судья бўлишлари лозим.
Ва, ниҳоят тайинлаш жараёнида жамоат ташкилотларининг таъсирини ҳам келтириб ўтишимиз керак (Австрияда теле- ва радио эшиттиришлар ҳақидаги қонунни назорат қилувчи комиссия, Германияда АРД ва ЦДФ компаниялари, Кипрда эшиттиришлар маслаҳатчи органи, Ирландияда Ирландия теле- ва радио бошқармаси). Хуллас бу органлар косултатив ҳарактурдаги ваколатларга эга бўлади.
Францияда телерадиоэшиттиришлар ҳуқуқи мустақил давлат органига - "Эркин эшиттиришлар тўғрисида"ги Франция Республикаси Қонунга биноан ташкил этиладиган аудиовизуал воситалар Олий Кенгашга (ОК) берилади. ОК мустакил давлат органи мақомига эга, Президент(Маъмуриятдан) ва Ҳукуматдан мустақил. 90-йиллар ўрталарида ОК аппарати аъзолари сони 300 кишини ташкил қилар эди. ОК техник комитетлар ва комиссиялар ташкил этади. Техник хизматга директор раҳбарлик қилади.

Aдабиётлар:






  1. Download 94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling