1-лаборатория иши Перфораторларнинг конструкцияси ва ишлаш принципини ўрганиш


Download 0.82 Mb.
bet1/2
Sana14.12.2022
Hajmi0.82 Mb.
#1002372
  1   2
Bog'liq
1-laboratoriya ishi


1-лаборатория иши
Перфораторларнинг конструкцияси ва ишлаш принципини ўрганиш
Ишдан мақсад: ПР30 перфоратори конструктив тузилишини, асосий қисмларини, ишлаш принципини ҳамда перфораторни бўлакларга бўлиш ва йиғишни ўрганиш.
Ишни бажариш бўйича қисқача назарий маълумотлар
Перфораторлар синфлари. Перфораторлар қабул қилиш энергиясига кўра пневматик ва гидравлик синфларига ажратилади. Кўмир ва руда конларида энг кўп тарқалган тури пневматик перфораторлардир.
Пневматик перфоратор зарб-бурилишли поршенли машинага эга бўлиб, қаттиқлик коэффициенти f=8-20 гача бўлган қаттиқ тоғ жинсларидан шпурлар хосил қилишга мўлжалланган.
Пневматик перфораторларнинг конструкцияси ва ишлатилиш шароитларига боғлиқ равишда кўчирилувчи (переносные), колонкали ва телескопик турлари мавжуд.
Перфораторнинг тузилиши ва ишлаш принципи ПП54ВБ пневматик перфоратори мисолида (расм-1) кўриб чиқамиз. У ичида зарбли-бурувчи механизм ва ҳаво тақсимлаш қурилмаси жойлашган корпус, бошқарув механизми, чанг бостириш ва майдаланган тоғ жинсидан тозалаш қурилмасидан иборат. Ўз навбатида корпус уч асосий йиғма қисмдан ташкил топган: бош қисми 4, цилиндр 10 (йўналтирувчи втулка 11 и патрон 12, ювувчи ён муфта 15 ва бурғуни тутиб турувчи 16).

Расм-1. ПП54ВБ пневматик перфоратори


Зарбли-бурувчи механизм бурғуга зарб беришга ва орқага қайтишида кичик бурчакка буришга мўлжалланган. У цилиндр ичида жойлашган бурувчи гайкали 7 зарб берувчи поршен 9, храповик қурилмали 5 бурувчи винт 6, бурувчи букса 13 ва грандбукса 14 дан иборат.
Ҳаво тақсимлаш қурилмаси 22 нинг вазифаси сиқилган ҳавони перфоратор цилиндри ўнг ва чап текислигига (юзасига) навбатма-навбат узатишдан иборат.
Перфоратор бошқарув механизми бош қисмда жойлашган бўлиб, сиқилган ҳавони бўшатувчи рукоятка 26 ли кран 3, сиқилган хаво рукавасини улаш патрубка 25 си дан иборат. Рукоят одатда учта ҳолатда: «Стоп» - сиқилган ҳаво канали берк; «Забуривание» - сиқилган ҳаво кичик тирқиш орқали ўтади, бунда перфоратор кичик зарб частотаси билан ишлайди; «Полная работа» - кран тўлиқ очилган. Айрим ҳолларда шпурдаги майдаланган тоғ жинси бурғунинг марказий канали орқали сиқилган ҳавони ҳайдаш билан бажарилади. Бунда рукоятнинг тўртинчи «Продувка» ҳолати бўлади.
Тебраниш сўндирувчи пружинали қурилма бурғуловчи машинистни тебранишдан химоя қилишга мўлжалланган. У рукоят 1 ва иккита труба 2 шаклидаги енгил пайванланган рамадан ташкил топган. Трубаларда ползун 20 ли ишчи пружиналар жойлашган. Тебранишни сўндириш учун йўналтирувчи кронштейн 24 ва таянч кольцалар оралиғига иккита 23 ёрдамчи пружиналар ўрнатилган.
Шовкин сўндиргич 8 резинадан тайёрланган бўлиб, камераси цилиндр ташқи юзасига қопланган. Шовкин сўндиргич ўқ атрофида айланувчан бўлиб, бурғуловчи ўзига қулай ҳолатда айлантириши мумкин. У овоз даражасини тахминан 1,5 марта пасайтиради.
Перфораторнинг ишлаш принципи. Зарб берувчи поршен сиқилган ҳаво таъсирида олдинга ва орқага ҳаракатланади. Бу харакатлар ҳавотақсимлаш қурилмасининг сиқилган ҳавони цилиндрнинг ўнг ва чап юзаларига навбатма-навбат узатиши натижасида содир бўлади. Олдинга харакатланиш вақтида зарб берувчи поршен ишчи қадами охирида перфоратордаги бурғулаш асбобини тутиб турувчи қисмига зарб кучини етказади; зарб берувчи поршен орқага харакатланганда храповик қурилма 5 ва бурилувчи винт 6 лар ёрдамида маълум бурчакка бурилади. Бунда у ўзига бирикиб турган букса 13 и грандбукса 14 ва бурғулаш асбоби хам бурилади.
Золотникли ҳаво тақсимлаш қурилмасининг ишлаш принципи.
Золотникли ҳаво тақсимлаш қурилмаси втулка 1, золотник 2, коробка 3 ва қопқоқ 4 дан ташкил топган. Бу қурилма ишлашдан олдин золотник ва зарб беручи-поршен 6 чап бошланғич ҳолатда туради. Сиқилган ҳаво ҳаво канали орқали золотникга келади ва қопқоқ тешикчалари орқали ўтиб цилиндрнинг чап қисми 5 ни тўлдиради. Сиқилган ҳаво босими таъсирида поршен ўнг тарафга силжий бошлайди. Поршен ҳаракати давомида 10 канали очилади. Сиқилган ҳавонинг бир қисми золотникли коробканинг чап юзасига келиб золотникни ўнгга сура бошлайди ва золтник сурилиб қопқоқ тешикчаларини беркитиб қўяди. Бу вақтда поршеннинг ҳаракати давом этиб ҳаво чиқариш канали 9 очилади. Ушбу жараёнда поршен зарби бурғулаш асбоби хвостовигига узатилади. Бу вақтда цилиндрнинг чап қисмидаги ҳаво 9 канал орқали атмосферага чиқиб кетади.

Расм 2. Золотникли ҳаво тақсимлаш қурилмасининг кўндаланг кесими


Кейин поршеннинг орқага ҳаракати бошланади. Бунда сиқилган ҳаво 7 канал орқали цилиндрнинг ўнг қисми 8 га келиб тушади ва поршенни чапга сура бошлайди. Поршен қачонки 11 канални очгач сиқилган ҳаво золотникнинг ўнг юзасига урилади ва золтникни чапга сура бошлайди. Натижада 7 канали беркилиб, қопқоқ тешикчалари очилади. Поршен ҳаракати давомида 12 атмосфера каналини очади ва цилиндр ўнг қисми 8 даги ҳаво атмосферага чиқиб кетади. Шу тариқа цикл қайтарилади.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling