Ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методисти Ф.Иногамова тайёрлади
2021 йил
Оммавий ахборот воситалари – бу кенг аҳоли учун турли хил маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва жамоатчиликка етказишдир. Оммавий ахборот воситалари
Телевидение
Радио
Матбуот
Интернет
Ахборот
Оммавий ахборот воситалари - Оммавий ахборот воситалари - одамлар онгига таъсир кўрсатадиган кучли маълумот воситасидир.
- Унда ёш авлоднинг атрофдагиларга муносабати, дунёқараши, қадриятларининг устуворликлари ва шахсий фазилатларини шакллантиришга қодир бўлган қадриятлар тарғиб қилинади.
Алоқа воситаларининг келиб чиқиш тарихи - Минг йилликлар аввал -оғзаки нутқ, мусиқа,
- XV - босма китоб
- XVII - газета ва журналлар
- XIX - фотосурат, радио, телефон,
кино, мусиқани пластинкага ёзиш - XX -телевидение, мусиқани магнит
тасмасига ёзиш, видео, копмьютер тизими, нусха кўчирувчи, космик алоқа - XI - оммавий коммуникацияларнинг
электрон алоқалари Оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилишга сабаб? - доимий ахборот оқимида, ташқи дунё билан ахборот алоқасига эҳтиёж
- ўйин-кулгига бўлган эҳтиёж
- айрим нарсалардан чалғиш (кунлик эҳтиёжлардан ва атрофдаги кундалик ҳаётдан узоқлашиш)
Ижобий таъсири - Оммавий ахборот воситалари ёшларни содир бўлаётган барча воқеалар тўғрисида хабардор қилиб туради ва шу билан "ахборот эҳтиёжи" ни қондиради
- оммавий ахборот воситалари умумий, шу жумладан, аҳолининг сиёсий маданиятини кўтаради
- аҳолининг ўзаро маълумот алмашинуви учун хизмат қилади
- ижтимоий кескинликни енгиллаштиради
- шахс ўзлигини англашга ёрдам беради
Салбий таъсири - Телевезион зўравонлик
- тарбияга зид маълумотлар (порнография)
- қарамлик юзага келади, соғлиққа катта зарар етади
- жамият томонидан тақиқланган ва рухсат этилмаган хатти-ҳаракатларнинг маълум қадриятлари ва моделлари одатга айлана бошлайди
- бу ахборотлар «тингловчини», «томошабинни», яъни «истеъмолчини» юзага келтиради
Сўнгги ўн йилликлар давомида мактабгача ёшдаги ва умумий ўрта таълим ўқувчилари, айниқса, V-IX синф ўқувчилари экран санъати асарларининг оммавий таъсир объектига айланган. Намойиш этилаётган зўравонлик ва шафқатсизлик саҳналари, тўқима суперқаҳрамонларнинг турли трюклари боланинг онгига таъсир ўтказиб, беихтиёр уларни такрорлаш истаги туғилади. - Сўнгги ўн йилликлар давомида мактабгача ёшдаги ва умумий ўрта таълим ўқувчилари, айниқса, V-IX синф ўқувчилари экран санъати асарларининг оммавий таъсир объектига айланган. Намойиш этилаётган зўравонлик ва шафқатсизлик саҳналари, тўқима суперқаҳрамонларнинг турли трюклари боланинг онгига таъсир ўтказиб, беихтиёр уларни такрорлаш истаги туғилади.
- Суиқасд ва ҳалокат оқибатлари тасвирланган кадрларни томоша қилган болаларда даҳшат, уйқунинг бузилиши, алаҳсирашлар кузатилади.
Тавсиялар - Оммавий ахборот воситаларининг афзалликлари дунёдаги воқеа ва ҳодисалардан бохабар бўлиш, салбий томони – виртуал олам инсонни «ўз қобиғига» тортиб ташқи олам, реалликдан узиб қўйиш хавфи юзага келади. Агар одам маълумотни танқидий баҳолашга тайёр бўлмаса, оммавий ахборот воситаларининг роли оддий манипуляцияга айланиб қолиши мумкин
- бунинг учун инсон ва унинг жамиятдаги ўрни, одамнинг атрофдаги воқеликка ва ўзига бўлган муносабати тўғрисида ғоялар тизимини шакллантириш зарур.
- Ўқувчилар таклиф этилаётган ахборотни баҳолаши ва тушуниши зарур бўлиб, бунда оила ва таълим тизимининг ўрни аҳамиятлидир. Жумладан турли оммавий ахборот воситалари, биринчи навбатда телевидение, радио, матбуот, Интернетнинг ўзига хос тилини ўрганишга эътибор қаратиш, яъни таклиф этилган ахборотга объектив баҳо бера олишга рефлексия, иммунитет ҳосил қилиш лозим.
- Ахборотга боғланиб қолмаслик учун, аввало, ахборот манбаига эътибор қаратиш лозим. Таклиф этилаётган ахборотнинг ишончлилиги, илмий, маданийлиги, маънавийлиги, тўғрилиги, шу жумладан, тарихийлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Демак, ўқувчиларни билимларни эгаллаш учун таклиф этилган ахборотларни аввалдан маълум бўлган ахборотлар билан қиёслай олишга ҳамда хулоса қилишга ўргатиш муҳим ҳисобланади.
Эътиборингиз учун раҳмат
Do'stlaringiz bilan baham: |