Омон шариф сардобада бир қиз бор шеърлар “бухоро” нашриёди
й ХАЁЛИМДАН КЕТМАЙ ҚОЛГАНСАН
Download 243.03 Kb.
|
2017 йшеър
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2017 й ОШИҚМАН
2017 й
ХАЁЛИМДАН КЕТМАЙ ҚОЛГАНСАН Мухаббат,эй гўзал изтироб, Эй кўҳна дард,эй кўҳна туйғу. Кўкрагимга қўлингни тираб, Юрагимни тўкиб қойдинг-ку. М. Юсуф Кечагидай ҳамон эсимда Урфи одат расм русимда Исминг кўчмас ҳали эсимда Тонг саҳарлаб кетиб олгансан Хаёлимдан кетмай қолгансан Бир қуш бўлиб учдингу кетдинг Белбоғимни ечдингу кетдинг Пардозингни безатиб ўтдинг Бор сефингни йиғиб олгансан Хаёлимдан кетмай қолгансан Кўз остидан сирли боқишлар Ўт олдириб ичим ёқишлар Билдирмасдан қошинг қоқишлар Севар ёрни кўнглин олгансан Хаёлимдан кетмай қолгансан Сухандонлар тарифда ҳамдам Дилни эзиб хонандалар ҳам Тазим бажо этиб бошлар хам Кўзларимни ёшлаб олгансан Хаёлимдан кетмай қолгансан Даста гуллар олиб қўйнингга Марваридлар солиб бўйнингга Бир қўлидан ушлаб қўлингга Бахт сари отланиб олгансан Хаёлимдан кетмай қолгансан Ёноқларинг яқинроқ тутиб Вадаларни ичингга ютиб Ширин хаёл орзуга ботиб Қанот ёзиб учиб олгансан Хаёлимдан кўчмай қолгансан Кўкрагимда кўксингни тираб Ўтар эдим сочларинг силаб Қандай унитайин йўл қараб Хаёлимни қучиб олгансан Келин бўлиб ўчмай қолгансан Бунча чиройли бу дудоқлар Бодом қабоқ юпқа томоқлар Гул бадану таниш сақоқлар Бир кўрсатиб ақлим олгансан Омонни зор қилиб қолгансан 2017 й ОШИҚМАН Диллардан тилларга оҳангла кўчган Самоларга қанот боғлаб ҳур учган Мухаббат боғида бир бора қучган Сен Зайнабу мен ўша Олимҳонман Пинхона севишлар ошкор бўлса ҳам Кўзёшлар соғинчдан тиёлмаса нам Вайронида ўт олса чорасиз бир ғам Сен Зайнабу мен девона Машрабман Равон бўлса йўлларимиз чиндан ҳам Ёритгайдир қўллардаги ёруғ шам Хушу хурсанд ўтганда ҳам ҳар бир дам Сен Зайнабу мен достону танҳоман Бу ўша нотовон хаста бир кўнгил Сўзласин тингланглар ҳаётдан шингил Садоқат сирларин сеҳирлаган дил Сен Зайнабу мен ошиқу Омонман. 2017 й САРДОБАЛИК БИР ҚИЗ БОР Парво қилмайди бизга Сурмалар қойиб кўзга Чақмоқ чақнарди юзга Сардобалик бир қиз бор Очилган гул чаноқлар Лов-лов ёнар ёноқлар Қандоқ бодом қабоқлар Сардобалик бир қиз бор Кулиб турганда омад Оқчадан келган қомад Қарамай ўтган номард Сардобалик бир қиз бор Шамол ҳам қайдан эсди Айтинг эшитай рости Кимга бор экан қасди Сардобалик бир қиз бор Қуёш кўрса қизариб Ой ботади бўзариб Келинчакдек сузилиб Сардобалик бир қиз бор Нозлари хуш ярашар Ойна билан талашар Чирой билан беллашар Сардобалик бир қиз бор Чеҳрага боқолмайсан Тўхтамай ўтолмайсан Райҳонсиз ёқолмайсан Сардобалик бир қиз бор Лаблар қийилган ғунча Куйдириб ўтар бунча Стамлари бор қанча Сардобалик бир қиз бор Тарифласанг аст қотар Сочларин тараб ётар Ширин хаёлга ботар Сардобалик бир қиз бор Хуш бичим тўни адрас Жонингни олар бирпас Зўрға оласан нафас Сардобалик бир қиз бор Химча белу қалам қош Гулбадану бунча ёш Исмини этмайди фош Сардобалик бир қиз бор Ҳаёга қаранг ҳай-ҳай Билагин қаранг бай бай Чақирсанг дерди лаббай Сардобалик бир қиз бор Хуш бичим тўни адрас Жонинг тиқилар бир пас Зўрға оласан нафас Сардобалик бир қиз бор Келишган нимчалари Сув тўла хумчалари Қўлида жомчалари Сардобалик бир қиз бор 2017 й Download 243.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling