Қон айланиш физиологияси амалий машғулот №5 Мавзу: Юрак фаолиятининг нерв бошқарилиши


Кўз – юрак рефлекси (Данини-Ашнер рефлекси)


Download 1.06 Mb.
bet3/4
Sana01.01.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1074595
1   2   3   4
Bog'liq
амал.машг 5

Кўз – юрак рефлекси (Данини-Ашнер рефлекси)


Ишни бажариш тартиби. Тўртта талаба бирга ишлайди: 1) текширилувчи, 2) пулс сановчи, 3) кўз олмасини босувчи, 4) соатга қараб буйруқ берувчи.
Текширилувчининг тинч ҳолатда 15 сониядаги юрак уриш сони (пулс) 3 марта саналади.
Соатга қараб берган буйруқ бўйича бир вақтда пулсни санаш бошланади. Кўз олмасини босувчи текширувчининг чаккасига қўлини қўйиб, иккала кўзини бармоқ билан аста-секин босади. Босганда доимий босим турмай, ритмик равишда кучайтирилиб, камайтирилиб турилади. Лекин оғритиладиган даражада босилмайди.
Буйруқ бўйича 15 сониядаги юрак қисқариш сонини санаш ва босим тўхтатилади. Шу захоти 15 сонияда юрак неча марта қисқарганини санайди ва уни бир дақиқадаги олдинги қисқариш сони билан таққослайди. Одатда, кўз соққасига тўғри босилганда юракнинг уриши секинлашиши кузатилади.


Данини Ашнер рефлексини кузатиш



Ф.И.Ш.

ЮДҚС

Тинч турган ҳолда

Тажриба пайтида

Тажрибадан кейин













Кўз юрак рефлексининг юзага келиши кўз ҳаракатлантирувчи нервни қўзғалиши натижасида, қўзғалиш афферент толалар бўйича ўрта мия орқали узунчоқ мияга бориб адашган асабнинг юракка таъсирини кучайтиради, оқибатда юракнинг уриши секинлашади.


Хулоса:


Ўзлаштирилган материаллар бўйича билим даражасини назорат қилиш учун саволлар

  1. Адашган (парасимпатик) ва симпатик толаларнинг юракка таъсири.

  2. Қандай рефлекс Голс рефлекси деб аталади?

  3. Қандай рефлекс Данини-Ашнер рефлекси деб аталади?

  4. Юракдаги рефлексларнинг ёйини тушунтиринг?

  5. Қорин бўшлиғи аъзолари таъсирланганда юрак ишининг рефлектор ўзгариши қандай исботланади?


Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling