Қон айланиш физиологияси амалий машғулот №5 Мавзу: Юрак фаолиятининг нерв бошқарилиши


Download 1.06 Mb.
bet1/4
Sana01.01.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1074595
  1   2   3   4
Bog'liq
амал.машг 5


ҚОН АЙЛАНИШ ФИЗИОЛОГИЯСИ


Амалий машғулот № 5


Мавзу: Юрак фаолиятининг нерв бошқарилиши


Ўқув машғулотининг мақсади:

  1. Рефлектор йўл билан таъсирлашда юрак фаолиятининг рефлектор ўзгаришини кўрсатиш.

  2. Қорин бўшлиғи аъзолари таъсирланганда юрак ишининг ўзгаришини ўрганиш (Голс рефлекси).

  3. Кўз-юрак рефлексини (Данини-Ашнер рефлекси) кузатиш.

  4. Юрак-томир тизими физиологиясидан тест назорати.

Иш учун керакли жихозлар: бақа, кесиш учун асбоблар, пинтсетлар, найчалар, секундомер.
Дарс ўтиш натижасида талаба нима билиши керак:

  1. Юрак ишини нерв йўли билан бошқарилиши.

  2. Юрак ишини рефлектор йўли билан бошқарилиши.

Талаба қуйидаги кўникма ва малакаларга эга бўлиши лозим:

  1. Юрак ишининг ўзгаришига таъсир этувчи рефлексоген зоналарни билиш.

  2. Рефлекс йўл орқали юрак ишининг ўзгариши симпатик ва парасимпатик асаблари қўзғалиши билан боғлиқлигини билиш ва уларнинг юракга таъсирини ажратиш.

  3. Бақада Голс рефлексини кўрсата билиш.

  4. Бақада қорин бўшлиғи аъзолари таъсирланганда юрак ишининг рефлектор ўзгаришини исботлаб бериш.

  5. Одамда кўз-юрак Данини-Ашнер рефлексини кўрсатш ва рефлекс ёйини таҳлил қилиш.



Машғулотнинг мазмуни

Организмнинг ҳаёт фаолиятида юзага келадиган ўзгариш-ларга юрак ишининг мослашиши нерв йўли орқали икки хил механизм бўйича бўлади. Улар интеркардиал, яъни юракнинг ўзида жойлашган ва экстракардиал, яъни юракдан ташқарида жойлашган механизмдир.


Юрак ишини бажарадиган интеркардиал механизми юракнинг ўтказувчи системаси билан боғлиқ, уларга синус тугуни, Ашоф-Товар ва Гисс боғламлари киради.
Юрак иши бошқарилишининг экстракардиал механизмлари марказий нерв тизими орқали юрак ишини бошқаришдан иборат. Юрак симпатик ва парасимпатик (адашган) асаб толалари билан таъмин-ланган.
Симпатик нервлар юракка орқа миянинг ён шохларида (кўкракнинг 1-5 сегментлари жойлашган ядролардан) келади.
Юракнинг парасимпатик толалари узунчоқ миядан бошланади. Симпатик ва парасимпатик асаб тизимлари марказдан қочувчи иккита, тугун олди ва тугун кети нейронларидан ташкил топади.
Биринчи нейрон марказий нерв тизимидан чиқиб гавданинг маълум қисмида тугайди. У йердан иккинчи нейрон бошланиб аъзогача йетиб келади. Симпатик ва парасимпатик толалар юрак деворидаги чигалларда тугайди (4-расм).
Юракка келган симпатик асаб таъсирланганда, юрак ишини тезлаштиради ва кучайтиради – юрак мускулининг қисқариши тезлашади, кучи ортади, қўзғалиш ўтиши тезлашади, қўзғалув-чанлиги кучаяди. И.П. Павлов симпатик асаб толаларини – кучай-тирувчи асаб толалари деб аниқлади. Улар (симпатик асаб толалар) таъсирланганда миокардда моддалар алмашинуви кучайиши билан юракнинг қисқариш кучи ортади.

4 – Расм. Юрак иннерватсиясининг схемаси


1 – мия пўстлоғи; 2 – узунчоқ мия; 3 – 7 симпатик толалар (поъст ва тугун олди) ; 4 – бўйин симпатик тугунлари; 5 – оралиқ мия; 6 – адашган нерв толаси (пре ва постганглионар).

Юракка келган парасимпатик тола таъсирланса юрак иши секинлашиши, хатто тўхташгача бориши кузатилган. Адашган асаб кучсиз ток билан узоқ вақт таъсирланса юракнинг қисқариш ритми камаяди, қўзғалиш ўтиши секинлашади, қўзғалувчанлик паса-яди, вақт ўтганидан кейин юрак тўхтайди. Лекин таъсирлаш давом эттирилса юрак аста секин қисқара бошлайди.


Юракка адашган нерв таъсирини тормозланиши атсетилхолин медиатопнинг ажралиши билан аниқланган. Симпатик нерв таъсирланганда медиатор норадреналин ажралади. Юракка импулслар нерв учлари билан медиатор орқали йеткизилади.
Юрак ишига гавданинг ҳамма қисмидан таъсир бўлиши мумкин. Бу таъсирлар ретсепторлардан бошланиб марказий нерв тизими орқали юракга келадиган симпатик ва парасимпатик нервни қўзғатиш билан юрак ишининг ўзгаришини юзага келтиради. Бундай рефлексларни юрак рефлекслари деб юритилади. Шундай рефлекслар ҳосил бўлишида йирик қон томирлари деворида жойлашган баро ёки прессоретсепторлар, хеморетсепторлар айниқса муҳим аҳамиятига эга. Улар қон босимининг ортиши, қон таркибида баъзи моддалар миқдорининг ўзгаришини қабул қилади ва юрак ишининг секинлашиши ёки тезлашишига олиб келади. Юрак ишига таъсир этадиган ретсепторлар ўпка артериясида ҳам, ички аъзоларнинг қон томирида ҳам борлиги аниқланган. Масалан, бақанинг қорин бўшлиғи соҳасига зарба берилганда юрак иши секинлашиши, хатто бир оз вақт тўхташи кузатилади Бу тажриба ХИХ асрнинг 60 йилларида Ф.Голтс номонидан аниқланган бўлиб, Голтс рефлекси деб аталади. Бу рефлекснинг юзага келиши қуёш чигали қўзғалиши натижасида бўлиб, қўзғалиш қорин асаби орқали марказий нерв тизимига бориб адашган асабнинг юракка таъсирини кучайтиради, оқибатда юрак иши кескин секинлашади.
Кўз олмаси босилганида ҳам юак ишида ўзгариш бўлади. Бундай ҳолатда баъзи одамларда юрак уришининг бир дақиқада 10-20 га камайиши кузатилса, баъзи кишиларда юрак уришининг ортишини кўриш мумкин. Бунга сабаб кишида симпатик ёки парасимпатик асаб тонуси юқори бўлишидир.



Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling