ҚЎҚон хонлиги: худуди, маъмурий тузилиши, марказий ва маҳаллий бошқарув тартиблари режа: 1


Download 104.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana30.04.2023
Hajmi104.29 Kb.
#1406725
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 5 лекция Қўқон хонлиги;ҳудуди,маъмурий тузилиши,марказий ва маҳаллий(1)

саркорлик сифатида тилга олинган маъмурий – ҳудудий қисмларга бўлинган
ҳамда уларни хон томонидан тайинланадиган беклар, ҳокимлар ва саркорлар
бошқарган. Айрим манбалар (А. Кун) Қўқон хонлигидаги 15 та бекликнинг
номини келтиради. Булар: Қўқон ва унинг атрофи, Марғилон, Шаҳрихон,
Андижон, Наманган, Сўх, Маҳрам, Булоқбоши, Аравон, Балиқчи, Чортоқ,
Навкат, Косон, Чуст ва Бобо дарҳон. “Туркестанские ведомости” (1876, №13)
тўпламида эса Асака, Марғилон, Балиқчи Ўш, Сўх, Косон ва Ўзган саркорлик
сифатида ҳам тилга олинади.



Ҳокимлар ва ҳудудий бўлинма бошлиқлари хон оиласи аъзолари, унга яқин гуруҳлар, 
юқори табақа вакиллари ҳамда етакчи қабилалар сардорлари орасидан тайинланган. Мисол
учун, Худоёрхон даврида еттита беклик хоннинг ўғиллари ва яқин қаришдошлари
томонидан бошқарилган. Ўз навбатида ҳокимлар вилоят ҳудудларини ўзларининг
фарзандлари ва қариндошларига бўлиб берганлар.

Қўқон хонлигининг маъмурий-ҳудудий бошқарув тизимида бек (ҳоким, волий) ва унинг
ўрдаси алоҳида ўрин эгаллаган. Хон томонидан тайинланган ҳоким ва қози кўплаб
ваколатларга эга бўлган.

Бек ўрдасида ҳам хон саройидагидек юзлаб амал ва унвонлар жорий этилган бўлиб, улар 
маҳаллий аҳолидан йиғиладиган солиқ ҳамда тўловлар ҳисобидан кун кечиришган. Беклар
хоннинг итоаткор вассаллари бўлиб,мамлакатни идора этишида уни қўллаб-қувватлашлари, 
зарур бўлганда унга ёрдам беришлари, унинг ҳурмат-иззатини жойига қўйишлари, керакли
вақтда ўз қўшинлари билан ҳарбий юришларда иштироқ этишлари ва совға-саломлар
юбориб туришлари лозим бўлган.

Хонлик таркибига кирувчи ҳудудлар аҳолисининг жойлашуви ва турмуш тарзи бир –
биридан фарқ қилган. Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсининг суғорилиб деҳқончилик
қилинадиган қисми аҳоли жойлашуви жиҳатидан зич бўлиб, улар ўтроқ ҳаёт кечирганлар. 
Саҳро, тоғ ва тоғ олди текисликларидан иборат ҳудудларда кўчманчи ва ярим кўчманчи
аҳоли яшаган. 



Қўқон хонлиги аҳолисининг кўпчилиги ўзбеклар бўлиб, мамлакат шаҳар ва
қишлоқларида тожиклар ҳам яшаган. Хонликда яна қирғизлар ва қипчоқлар ҳам
истиқомат қилганлар. Улар Сирдарёнинг бошланиш жойларидан Балхаш кўлигача
бўлган тоғли районлардан то Қашғар чегарасигача бўлган ерларда, Еттисув, Талас 
водийси, Олой тоғлари, Бадахшон, Фарғона водийси ҳудудларида кўчманчи ва ярим 
кўчманчи ҳаёт кечиришган. 

Бундан ташқари, Фарғона водийсида қорақалпоқлар, Тошкент атрофларида қозоқлар, 
хонликнинг шарқий қисмида, Қўқон хонлигини Бухоро ва Россиядан ажратиб
турадиган чўлларда кўчманчи қозоқлар яшаганлар.

Манбаларнинг маълумотларига кўра, XIX асрнинг бошларида қирғизлар, қалмоқлар, 
уйғурлар, қорақалпоқ, қозоқ ва қипчоқлар Хитой ҳукумати тазйиқи остида Шарқий
Туркистондан Фарғона водийсигача кўчиб келишга ажбур бўлганлар. Шунингдек, 
хонликнинг айрим шаҳарларида лўлилар, ҳиндлар, афғонлар, араблар ва бошқа Осиё
халқлари истиқомат қилганлар.

Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топганидан сўнг яҳудийлар, арманлар ва
бошқа миллат вакиллари ҳам яшаганлар.




Download 104.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling