ҚЎҚон хонлиги: худуди, маъмурий тузилиши, марказий ва маҳаллий бошқарув тартиблари режа: 1


Download 104.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana30.04.2023
Hajmi104.29 Kb.
#1406725
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
8 5 лекция Қўқон хонлиги;ҳудуди,маъмурий тузилиши,марказий ва маҳаллий(1)

Қўрбоши – қўрхона яъни аслаҳахона бошлиғи. Бу мансаб эгаси хон ва
мингбошига итоат этган. Қўрбоши қўрхона, милтиқхона, тўпхоналарга бошчилик
қилиб,хомашё топиб келишдан тортиб то тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва
уларни хон қарорига биноан тарқатиб бериш жараёнига жавобгар бўлган.
Ёфар – соқчилар бошлиғи. Бу мансаб эгасининг гуруҳи юз нафар аскардан
иборат бўлган. Ёфар ўз гуруҳининг ҳисоб-китоби, йиллик харажатини аскарлари
учун хазинадан олиб берган. Манбаларда ёфарлар ғаллагир (ғалла олувчи), 
жавгир (буғдой олувчи) ва сарпо олувчи сифатида ҳам қайд этилган.
Тўпчибоши – тўпчилар, замбаракчилар гуруҳи бошлиғи.
Тўқсабо – ўзларининг туғига эга бўлган ҳарбий гуруҳнинг бошлиғи.
Понсадбоши – беш юз нафар аскардан иборат гуруҳ раҳбари.
Юзбоши – юз кишилик ҳарбий даста бошлиғи.
Панжоҳбоши – элликбоши, эллик нафарли ҳарбий гуруҳ бошлиғи.
Даҳбоши – ўн кишилик ҳарбий гуруҳ бошлиғи.
Қоровулбеги – соқчилар ва қоровуллар бошлиғи.


Қўқон холигидаги сарой унвон ва мансаблари қуйидагилар эди:
Оталиқ – хон ёки хонзоданинг мураббийси, уларнинг ҳомийлари.Улар тарбиялаган
хонзода тахтга ўтирганидан сўнг, оталиқлар ҳам юқори мансаб ва унвонларни
эгаллаганлар.
Бекларбеги – бекларнинг беги. Бу унвон хоннинг ворисига ёки баъзи вилоятларнинг
ҳокимига берилган.
Бий – туркий қабилаларнинг бошлиқлари.
Девонбеги – хон девонининг бошлиғи, Қўқон хонлиги вилоятларидан Тошкент ва
Дашти қипчоқ мулкида ҳам девонбеги мансаби бўлган.
Хазиначи – давлат хазинасининг ҳисоб-китобига жавобгар шахс. Хазиначилар вилоят
марказларида ҳам фаолият юритган.
Иноқ – хоннинг хос ва сирдош мулозими.
Эшикоғаси ёки чеҳраоғаси – эшик олдидаги соқчи, посбон. Хон маҳрамлари ва
соқчи-мулозимларининг бошлиғи. Нотаниш кишиларни хон ҳузурига ижозатсиз
қўймасликка жавобгар шахс.
Парвоначи – бу унвон эгаси хон номига келган хат ва аризаларни саройга олиб кириб, 
жавобини олиб чиққан. Бу унвон бошқа унвон соҳибларига ҳам берилган.
Додхоҳ – хон олдига фуқароларнинг хоҳиш-истак ҳамда мақсадларини баён этиш
ҳуқуқига эга мансаб, сарой унвони.



Download 104.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling