Қон олиш ва текширув учун материал тайёрлаш


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/7
Sana16.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1509967
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5215422527479745900

Лейкоцитлар 
Сегмент ядроли нейтрофиллар 
45-70% 
Таёкча ядроли нейтрофиллар 
1-6% 


Лимфоцитлар 
18—40% 
Моноцитлар 
3-9% 
Эозинофиллар 
0-5% 
Базофиллар 
0-1 % 
Клиник аҳамияти: 
-«Чапга силжиш» -перефирик қонда етилмаган нейтрофил лейкоцитлар 
пайдо бўлиши, кўпинча оғир бактериал инфекция борлигидан далолат 
беради. 
2. «Ўнгга силжиш» - бу лейкоцитларнинг дегенератив ўзгариши (токсоген 
донадорлик, вакуолизация, гиперсегментация, пикноз ва х.к) бактериал ҳамда 
вирусли инфекция борлигини кўрсатади. 
3. Нейтрофилия, яъни нейтрофиллар сонини кўпайиши: 
• Бактериал инфекция 
Аппендицит 
• Миелолейкоз борлигини кўрсатади 
4. Лимфоцитоз, яъни лимфоцитлар сонини кўпайиши: 
• Вирусли инфекциялар 
• Кўк йўтал 
• Инфекцион мононуклеоз 
• Лимфолейкоз борлигини кўрсатади 
5. Моноцитоз, яъни моноцитлар сонини кўпайиши: 
• Бруцеллёз 
Сил касаллиги 
• Қорин тифи 
Риккетсиоз инфекциялар 
• Моноцитар лейкоз 
• Ўткир ости бактериал эндокардит 
• Коллагенозлар борлигини кўрсатади 
6. Эозинофилия, эозинофиллар сонининг купайиши: 
• Аллергия 
• Паразитар инфекциялар 
• Скарлатина 
• Эозинофил лейкоз борлигини курсатади 


Лейкоцитларнинг морфологик тузилишига хос белгилар. 
А. Меъёрий лейкоцитлар 
1. Нейтрофил (полиморф ядроли лейкоцит, яъни ядроси хар хил шаклда 
бўладиган лейкоцит) 
- Четлари аниқ билиниб турадиган йирик ҳужайра, 12-15 микрон. Ядроси 
ингичка бўйинчалар билан туташган 2 -5 бўлакдан иборат, бу бўйинчалари 
ядро мембранасидан ҳосил бўлган. 
- Ядро хроматини тўқ бинафша рангда бўлиб, парчалар ҳосил килади. 
- Цитоплазмаси мўл, озгина пушти тусда бўлиб, майда пуштисимон-
бинафшаранг доналари бор. 
2. Таёкча ядроли нейтрофил лейкоцит. 
- Бу етилмаган нейтрофиллардир. 
- Ядроси така, гардиш ёки айлана шаклида. 
- Ядроси бўлакларга бўлинмаган. 
- Ядросининг четлари аррасимон шаклда бўлади. 
- Цитоплазмаси мўл 
3. Катта лимфоцит
- Думалок ёки нотўғри шаклда, 10-15 микрон. 
- Ядроси тухумсимон ёки думалок, ҳужайранинг бир томонига сурилган 
бўлиши мумкин. 
- Цитоплазмаси мул, оч кук рангда. 
- Анча йирик бўладиган тўқ қизил рангли бир нечта доналари бор 
4. Кичик лимфоцит 
- Доимий ўзига хос кўринишга эга, кичикроқ думалоқ ҳужайра, 7 – 10 
микрон. 
- Ядроси катта, одатда бутун ҳужайрани эгаллаб туради. 
- Ядро хроматини тўқ бинафша рангда ва зич. 
- Кўзга кўринадиган цитоплазмаси жуда кам, кўк рангда, одатда доналари 
бўлмайди 
Кам учрайдиган ёки аномал лейкоцитлар 
1. Атипик лимфоцит 
- Нотўғри шаклли ҳужайра, ўлчамлари ҳар хил, аммо одатда катта, 12 -18 
микрон бўлади. 
- Ядроси думалок ёки нотўғри шаклда. 
- Цитоплазмаси тўқ-кўк рангда, четлари меъёрий ҳужайрадагидан кура 
тўқроқ бўлади. 
- Вакуолалари бўлиши мумкин. 


Қондаги атипик лимфоцитлар: 
• Вирусли инфекция, масалан, инфекцион мононуклеоз 
• Сил касаллиги 
• Оғир безгак борлигига ишора қилади 
2. Кўп сегментланган (гипер сегментланган) нейтрофил 
- Эски нейтрофил. 
- Одатда меъёрий нейтрофилдан кўра каттароқ бўладиган ҳужайра. 
- Ядросида меъёрий нейтрофилдагидан кўра кўпрок - 5 - 10 бўлак бўлади. 
- Цитоплазмаси одатдаги кўринишда 
Қонда гиперсегментланган нейтрофиллар борлиги: 
• Витамин В
12
ёки фолат кислотаси етишмаслигига алоқадор камқонликга 
ишора килади. 
3. Плазматик ҳужайра 
- Думалоқ ёки тухумсимон шаклда бўладиган ҳужайра, 12 – 15 микрон. 
- Ядроси думалоқ, эксцентрик равишда жой олган. 
- Хроматини зич ва кўпинча шаклан «ғилдирак»ка ўхшаб кетади. 
- Цитоплазмаси тўқ-кўк рангда булиб, ядроси оч тусли гардиш билан 
ўралган. 
Конда плазматик ҳужайралар борлиги: 
• Қизамикка 
• Сил касаллигига 
• Вирусли ва бактериал инфекцияларга ишора қилади 
4. Бласт ҳужайра 
- Думалок ёки тухумсимон шаклдаги йирик ҳужайра, барча лейкоцитларнинг 
энг етилмагани. 
-Ядроси катта, йирик ҳужайранинг деярли бутун майдонини эгаллаб туради. 
- Ядросида 1 - 5 та ядрочаси бўлади. 
- Цитоплазмаси тўқ-кўк рангда, ядроси атрофида окиш гардиши бор. 
Қон суртмасида бласт ҳужайраларининг бўлиши: 
• Лейкемия борлигини кўрсатади 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling