Қон олиш ва текширув учун материал тайёрлаш


Гемоглобин ва уни аниқлаш


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana16.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1509967
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 5215422527479745900

Гемоглобин ва уни аниқлаш
Гемоглобин - қон пигмента бўлиб, эритроцитлардаги гем ва глобин 
оқсилидан иборат мураккаб оқсилдир. Унинг асосий фаолияти кислород 
ташишдан ва кислота ишқор ҳолатини бошқаришдан иборат. Гемоглобин 
Қонцентрацияси камқонлик ёки полицитемияни аниқлаш учун ишлатилади. 
Гемоглобин Қонцентрацияси меъёрий кўрсаткичлардан кам бўлиши 
камқонлик белгиси, кўп бўлса полицитемия белгиси ҳисобланади. 
Гемоглобинни 
аниклаш 
учун 
гематологияда 
халқаро 
стандартлаштириш комитети гемиглобинцианид усулни таклиф этган. Сали 
усули етарлича стандартлашмаган ва хозирги вақтда клиникада кўллаш учун 
тавсия этилмайди. 
Хозирги вақтда клиник-диагностик лабораторияларда гемоглобин 
онцентрациясини аниқлаш учун гемиглобинцианид усулга асосланган тайёр 
тўпламлардан кўлланилмокда. 
Хар бир тўпламда стандарт реактив (назорат) бор. Бундан ташқари, 
марказий лаборатория (масалан, вилоят касалхона лабораторияси) стандарт 
(назорат) реактивлар тайёрлаши ва тарқатиши мумкин. Стандарт (назорат) 
реактивлар ҳар сафар бемор қони текширувлари ўтказилганда ишлатилади. 
Сифатли назорат қилишнинг энг яхши усули зарур реактивлар етарли 
миқдорда бўлганда пациент қонининг бир вақтнинг ўзида икки хил усулда 
аниқлаш ҳисобланади. Агар иккала усулда натижалар ҳар хил бўлса, пациент 
қонини қайта текширилиши керак. 
Гемоглобинни аниқлашнинг клиник-диагностик аҳамияти: Қонда 
гемоглобин миқдорининг камайиши камқонликнинг асосий лаборатор 
кўрсаткичларидан ҳисобланади. Гемоглобин миқдори камқонлик шакли ва 
ифодаланганлигига қараб ўзгаради. Гемоглобин микдори камайганда чуқур 
ва тўлиқ текширувлар ўтказилиши керак (эритроцитлар сонини аниқлаш, 


ранг кўрсаткичи, эритроцитлар морфологияси ўрганиш ва бошқалар.) 
Гемоглобин концентрациясини ошиши эритремия, симптоматик эрит- 
роцитоз, плазма микдорини камайишида кузатилиши мумкин. Қонда 
гемоглобин миқдорини физиологик ошиши янги туғилган чақалоклар учун 
характерли. Чала туғилган болаларда гемоглобин миқдори нисбатан кам 
бўлади. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling