Қўқон шаҳар хтб тасарруфидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг № сонли буйруғидан кўчирма


Download 266.7 Kb.
bet1/13
Sana26.12.2022
Hajmi266.7 Kb.
#1066890
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
фан ойлиги


Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг №_____-сонли буйруғидан кўчирма

01.02.2020 йил Қўқон шаҳар


Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 19-умумий ўрта таълим мактабида “Математика ва информатика” фан ойлигини ўтказиш тўғрисида.


Мактабнинг 2020 йил 1-февралдаги №_____-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида


БУЮРАМАН

1. Феврал “Математика ва информатика” фан ойлигини юқори савияда ўтказиш мақсадида фан ойлиги тадбирлар режасини асос учун қабул қилинсин.


2. Феврал ойи давомида математика ва информатика фанлари бўйича ўтиладиган дарслар “Очиқ дарслар ва наъмунали дарслар” деб эълон қилинсин.


3. Фан ойлигини ўтказиш юзасидан режалаштирилган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва белгиланган муддатларда ўтказилиши математика ва информатика фан ўқитувчилари зиммасига юклатилсин.


4. Фан ойлиги ўтказилганлиги ҳақидаги якуний ҳисоботларни тайёрлаш ва ойнинг якунида Қўқон шаҳар ХТБ га топшириш математика ва информатика фанлари ўқитувчилари зиммасига юклатилсин.


5. Юқоридаги буйруқнинг бажарилиши назорат қилиш Ў.Т.И.Б.Д.Ў. У.Джаббаров зиммасига юклатилсин.


Мактаб директори: Р.Рўзиев



«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги
19-умумий ўрта таълим мактаби

директори:______________Р.Рўзиев




Феврал “Математика ва информатика” фан ойлиги режаси



т/р

Синф

Сана

Бажариладиган ишлар

Масъул шахс

1

1-11 синфлар

01.02.2020

Фан ойлигининг очилиши.

М.Имомалиева
О.Мамаджанов
И.Ўктамов

2

1-11 синфлар

01.02.2020

Фан ойлиги режалари билан ўқувчиларни таништириш.

М.Имомалиева
О.Мамаджанов
И.Ўктамов

3

6-синф

04.02.2020

“Қарама-қарши сонлар. Соннинг модули” мавзусида очиқ дарс.

М.Имомалиева

4

7-синф

05.02.2020

“Ахборотли олам муаммолари ва интернет” мавзусида очиқ дарс.

О.Мамаджанов
И.Ўктамов

5

7-11 синфлар

06.02.2020

Фан ойлиги кириш тестлари

М.Имомалиева
О.Мамаджанов
И.Ўктамов

6

5-11 синфлар

10.02.2020

“Ўрта Осиё алломалари” мавзусида буклетлар танлови

М.Имомалиева
О.Мамаджанов
И.Ўктамов

7

7-8 синфлар

12.02.2020

“Ал-Хоразмий ҳаёти ва ижоди” мавзусида маъруза

О.Мамаджанов
И.Ўктамов

8

9-10 синфлар

13.02.2020

“Ат-Термизий ҳаёти ва ижоди” мавзусида маъруза

М.Имомалиева

9

5-синф

15.02.2020

“Ўнлик касрларни қўшиш ва айриш” мавзусида очиқ дарс.

М.Имомалиева

10

6-синф

18.02.2020

“Ҳар-хил ишорали сонларни қўшиш” мавзусида очиқ дарс.

М.Имомалиева

11

5-8 синфлар

21.02.2020

“Заковат шоу”

М.Имомалиева
И.Ўктамов

12

9-10 синфлар

22.02.2020

“Заковат шоу”

О.Мамаджанов
И.Ўктамов

13

8-10 синфлар

24.02.2020

“Компьютер саводхонлиги” мавзусида маъруза.

И.Ўктамов
О.Мамаджанов

14

7-11 синфлар

25.02.2020

Фан ойлиги чиқиш тестлари

М.Имомалиева
О.Мамаджанов
И.Ўктамов

15

5-11 синфлар

26.02.2020

Фан ойлигида фаол қатнашган ўқувчиларни тақдирлаш маъросими.

М.Имомалиева
О.Мамаджанов
И.Ўктамов


Математика ва информатика фан ойлигини ўтказиш тартиби ва мақсади.
Республика умумий ўрта таълим мактабларида “Фан ойликлари” ни ўтказишдан мақсад:



  • Ўқувчиларнинг барча фанлар бўйича билим олишга бўлган интилишларини ривожлантириш;

  • Ўқувчиларнинг фан йўналишлари юзасидан олган билимлари самарадорлигини ошириш;

  • Фан бўйича ўқув-методик ишларнинг амалиётга тадбиқ этилишини таъминлаш;

  • Иқтидорли ўқувчилар билан ишлашни янада такомиллаштириш;

  • Уларнинг ўз билимларини тўхтовсиз такомиллаштириб боришга, ҳозирги замон техникаси, ахборот технологияси, санъат, спорт, ишлаб чиқариш ютуқлари билан доимо таниш ва ва ўрганишга бўлган интилишларини, билимқобилиятларини ўстириш;

  • Ўқувчиларнинг турли фан тармоқлари бўйича ташкил этилган илмий-ижодий изланишларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.


Қўқон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 2020 йил 3-февралдаги №38 сонли буйруғига 1-илова
Фан ойликлари”ни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита:



  1. Ў.Т.И.Б.Д.Ў. У.Джаббаров раис

  2. М.М.И.Б.Д.Ў. А.Аббасов аъзо

  3. Она тили ва адабиёти

фани ўқитувчиси Ў.Солиева аъзо

  1. Физика фани ўқитувчиси Х.Қосимова аъзо

  2. Рус тили фани ўқитувчиси Н.Раупова аъзо

Fevral Matematika va Informatika” fan oyligi ochilishiga bag’ishlangan tadbir senariysi.




Boshlovchi: Assalomu alaykum, biz yoshlarni yetuk inson qilib tarbiyalash maqsadida o’z mehnatlarini ayamay, xormay-tolmay kelayotgan aziz va mehribon ustozlar, ilmga chanqoq o’quvchilar. Mana bugun barchamizga ma’lumki, har yili an’ana tarzida fevral oyi mamlakatimiz miqyosida matematika va informatika fanlari oyligi sifatida o’tkazib kelinadi. Bugungi fan oyligiga bag’ishlangan tadbirimizni ochib berish uchun saxnaga O’quv-tarbiyaviy ishlar bo’yicha direktor o’rinbosari U.Djabbarov taklif qilaman.
Tadbir ochiq deb e’lon qilingandan so’ng.
Matematika va informatika o’qituvchilari I.O’ktamov va O.Mamadjanovlar so’zga chiqib tadbir qatnashchilarini fan oyligi rejasi bilan tanishtiradilar. Shundan so’ng.
Boshlovchi:
Bugun biz ana shu an’anani davom ettirgan holda fanlar bo’yicha bilimingizga bir oz bo’lsada bilim qo’shish maqsadida ushbu bellashuvni tashkil etdik va sizlarga o’z mahoratlaringizni ko’rsatib, bilimlaringizni baholatish hamda yangi bilimlarga ega bo’lishingiz maqsadida davraga chiqayotgan ikki jamoa yoshlarimizni taklif etilgan. Bugungi bellashuvni ochib berish uchun so’zni hurmat bilan maktabimiz O’quv-tarbiyaviy ishlar bo’yicha direktor o’rinbosari Umidjon Muhammadjonovichga beraman.
Bugungi bellashuvimizda 9-“A” sinfining “al-Xorazmiy” va 10-“A” sinfining “Beruniy” jamoalari do’stona bellashadilar. Bellashuv shartlari quyidagilar:

  1. Barcha bellashuvlar an’anaga ko’ra birinchi shartimiz: “Tanishtiruv”

  2. Krossvord

  3. Jamoa nomiga izoh berish.

  4. Kompyuterda tez yozish

  5. Erkin mavzu

  6. Sardorlar bellashuvi

Bellashuv shartlarini holisona va halol baholash uchun hakamlar hay’ati tayinlangan, marhamat ular bilan tanishib olamiz.
Hay’at a’zolari:

  1. O’quv-tarbiyaviy ishlar bo’yicha direktor o’rinbosari U.Djabbarov

  2. Ma’naviy-marifiy ishlar bo’yicha direktor o’rinbosari A.Abbasov

  3. Maktab boshlang’ich kasaba uyushma raisi X.Qosimova


Download 266.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling