Онг ва онгсизлик режа
Нерв системасининг тўзилиши
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
ОНГ ВА ОНГСИЗЛИК (2)
4.2. Нерв системасининг тўзилиши
Нерв системаси тўзилишининг умумий плани барча умуртқалиларда бир хилдир. Унинг асосий элемаентлари нерв ҳужарйралари ёки нейронлар бўлиб, уларнинг вазифаси қўзғатишдан иборатдир. Нейрон ҳужайра таначасидан ва таначанинг шохлаб кетган ўсимталари-қўзғатишни бошқа нейронларга ўтказадиган толалар-аксондан таркиб топади. Аксоннинг дендритлар билан ёки бошқа нейронларнинг ҳужайра танаси билан боғланадиган нуқта синапс деб аталади. Шу нуқтада нейронлар ўртасида функсионал боғланиш юз беради.Нерв системасидаги янги боғланишларнинг хосил бўлиш механизмини тушинтириб беришда синапс ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу боғланишларни ҳосил қилишда синапслардаги ўзгаришлар (кимёвий ёки структуравий ўзгаришлар) туфайли қўзғатиш импулъсларини муайян йўналишда танлаб ўтказиш таъминланади. Синапс-қўзғалиш бўйича қўйилган ўзига хос тўсиқ бўлиб, қўзғалиш уни енгиб ўтиши керак. Баъзи тўсиқларни енгиш осонроқ бошқаларини эса қийинроқ, айрим ҳолларда иккала йўлдан бирини танлашга тўғри келади. Нейронларнинг бир қисми қўзғалишни ресепторлардан марказий нерв системасига, бошқа қисми ундан эффекторларга ўтказадилар, лекин нейронларнинг аксарият кўпчилиги марказий нерв системасининг ўзида унинг турли жойлари ўртасида алоқа боғланишига хизмат қилади. Марказий нерв системасининг ўзи эса иккин қисмдан-бош мия ва орқа миядан ташкил топгандир. Бош миянинг юқори қисми олти қават нейронлар (10 миллиардга яқин) билан қопланган ҳамда пўстлоқ деб аталадиган катта ярим шарларни ҳосил қилади. Пўстлоқ-психик фаолиятнинг энг муҳим (лекин якка-ю ягонаси эмас) органидир. Ярим шарлардан пастроқда,енса қисмида, мияча жойлашган бўлиб, унинг функстиялари ҳали етарлича ўрганилмаган, унинг мушаклар ҳаракатини уйғунлаштиришда жиддий рол ўйнашни маълум. Катта ярим шарларга мия найчаси келиб рақалади. Найчанинг юқори қисми-таламус орқа миядан катта ярим шарларга борадиган барча нерв йўллари учун « оралиқ станстияси» вазифасини бажаради. Найчанинг пастки қисми-гипоталамус сув алмашинувини, овқатланиш эҳтиёжини ва организмнинг бошқа функстияларини бошқариб турадиган марказлардан таркиб топгандир. Марказий нерв системасининг тилга олинган барча қисмлари мураккаб тўзилишга эга бўлиб, уни ўрганиш ва таърифлаш билан анатомия ва гистология шуғулланади. Ҳозирги замон фанида мавжуд тасаввурларга қараганда орка мия ва мия найчаси рефлектор фаолиятининг асосан туғма (шартсиз рефлекслар) ҳисобланган шаклларини амалга оширади, катта ярим шарларнинг қобиғи эса ҳаёт кечириш жараёнида орттириладиган ва психика томонидан бошқариладиган хулқ-атвор шакллари органи ҳисобланади. Одамнинг психик ҳаётида катта ярим шарлар қобиғи сиртининг ўттиз фоизини эгаллайдиган пешона қисмлари алоҳида рол ўйнайди. Пешона қисмларининг (касаллик, яраланиш ва шу кабилар оқибатида) шикастланиши хулқ-атворнинг оддий формаларига эмас, балки юксак формаларига таъсир кўрсатади. Масалан, пешона қисмлари шикастланган беморлар кўриш, нутқ, ёзиш қобилиятларини сақлаб қолиб, арифметика масалаларини ечган ҳолда унинг шартларини таҳдил этишга уринмайдилар. Масалан, ечиш планини тўзганларида охирги саволни тушириб қолдирадилар. Улар масаланинг ечимини унинг шарти билан солиштириб чиқмайдилар, ўз хатоларини сезмайдилар ва хакозо. Кўпгина клиник фактлар шуни кўрсатдики, миянинг пешона қисмлари шикастланиши ақлий қобилиятни сусайтириши билан бирга кишининг шахсияти доирасида унинг характерида хам катор бўзилишларга сабабчи бўлади. Касалга чалинганлигига қадар хушмуомалалиги, вазминлиги билан ажралиб турган беморлар енгилтак, қизиққон, қўрс бўлиб қоладилар. И.П.Павлов (1849-1936) буюк рус олими физиолог, психологияга катта ҳисса қўша олди. Унинг Айниқса икки сигналлар системаси ҳақидаги таълимоти бугунги кунда бутун жаҳонда маълум ва кенг миқёсида ҳаётга тадбиқ этилаяпди. У 1911 йили биринчи марта одамда иккита сигналлар системасининг фаолият кўрсатишини, ҳайвонларда эса фақат битта сигналлар системасининг борлиги ҳақида фикр билдирган. Сўнг эса махсус изланишлар натижасида бу таълимот И.П.Павловнинг ижодида муҳим ўрин эгаллади. Унинг фикрича биринчи сигналлар системаси ҳам одамлар ҳам ҳайвонлар дунёсига хос бўлиб, теварак атрофдаги воқеа ва ҳодисаларнинг сезги органлар таъсии остида пайдо бўлган инъикосдир. И.П.Павлов ибораси билан айтганда Яна ортиқча иккинчи сигналлар системаси яъни сўзларни ишлатиш билан боғлиқ сўзлар Билан теварак муҳитдаги воқеа ҳодисларнинг маъносини киши идрокига олиб киритилиши мумкинлиги Билан боғлиқ бўлган бир системадир. Ёзилаётган, ўқилаётган ёки эшитилаётган сўзларнинг ўзлари физик катталик бўлганликлари учун биринчи сигналлар системаси орқали идрок этилса шу сўзларнинг маъноси улар орқали англанаётган воқеа ва ҳодисалар моҳияти иккинчи сигналлар системаси орқали идрок этилади. Яъни иккинчи сигнал системаси инсоннинг бир воқеа ёки ҳодисани бевосита кўриши ёки ушлаб кўриши оркали эмас, балки мшу воқеани ифода этган ҳар қандай ахборотдан тушуниб олишини таъминлайди. Масалан биз итга қараб Бирон бир нохуш гап айтсак шаксиз ит шу товуш сўзларни эшитади, лекин фақат бир садо сифатида идрок этади холос. Чунки ит унинг мағзини чақа олмайди, тушуна олмайди, тушунарли айнан сўзларнинг моҳиятини чақиш сигнал системасига эга бўлган инсонларгагина хосдир. Шундай қилиб инсон ҳар иккала сигналлар системасига эга бўлган универсал бир мавуждоддир. Унинг олийлигининг асосида айнан иккинчи сигналлар системасини фаолияти ётади. Иккинчи сигналлар системаси инсонга воқеа ва ҳодисаларнинг ички моҳиятини тушунишига уларни сўзларда, сонларда ҳар хил белгиларда белгилаб, моддий ҳолатга келтириб, Яна биринчи сигналлар системаси орқали бошқа кишининг бевосита идрокига ҳавола қилишига тўла имконият яратади. Одам табиатининг бу ажабланарли хусусияти бор эканки, илму маърифат, санъат умуман инсоният турихи жамияти ва барча инсонгагина буюк мутафаккир сифатида одамдаги бу икки сигналлар системасини башарият ривожланишининг негизи деб атади. Психика воқеликнинг киши мисидаги акси сифатида ҳар-хил даражалари билан фарқланади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling