"онлайн омонат" оферта шартномаси


Download 127.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana18.08.2023
Hajmi127.93 Kb.
#1668204
1   2   3   4
Bog'liq
tarif oferta 3

 
2.2. Банкнинг мажбуриятлари: 
2.2.1. Мижознинг электрон аризаси билан "Онлайн омонат" ҳисобварағи очиш; 
2.2.2. Мижознинг электрон топшириғига асосан тегишли банк амалиётларини 
бажариш; 
2.2.3. Шартнома шартларига асосан Мижознинг "Онлайн омонат" ҳисобварағидаги 
маблағига Agrobank.uz сайтида кўрсатилган ва мижоз томонидан танланган омонат тури 
бўйича фоиз ҳисоблаш ва шартномада белгиланган муддатда фоизларни тўлаш. 
3.ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ 
3.1. Мижознинг ҳуқуқлари: 
3.1.1. Тизим орқали ўзининг депозит ҳисобварағидаги маблағларини эркин 
тасарруф этиш; 
3.1.2. Депозит ҳисобварақлари айланмаси тўғрисида банкка мурожаат қилиш орқали 
маълумот олиш;
3.1.3. Банк томонидан ютуқли (бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурталаш) ҳамда 
бошқа шартлар асосида ташкил этиладиган уйинларда автомат тарзда иштирок этиш; 
3.2. Банкнинг ҳуқуқлари: 
3.2.1. Мижоз томонидан шартномада кўрсатилган муддатдан олдин ўз пул 
маблағларини (бир қисмини) ечиб олинганда ҳисобланган ва тўланган фоизларни 
шартномада белгиланган миқдорда қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ҳисобварақдаги 
қолдиғидан чегириб қолиш; 
3.2.2. Омонат эгаси томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда, шунингдек 
омонат эгаси (мижоз) ўзи тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда ушбу 
маълумотларни банкка белгиланган муддатда тақдим қилмаса омонат ҳаракатини маълум 
муддатга тўхтатиб қўйиш; 
3.2.3. Мижоз ёки омонат операцияси халқаро молиявий санкциялар қўлланилган 
шахслар доирасига тушганда ёки тушиш хавфи мавжуд бўлганда, операцияни ўрганиш 
мақсадида қўшимча маълумот сўраш, операциялар миқдорини чегаралаш, операцияларни 
(рад этиш) ёки амалга ошираётган операциялар мижознинг анкетасидаги профилига 
номувофиқ бўлган ҳолларда хизмат кўрсатишни рад этиш;
3.2.5. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан норезидент мижозларга 
ҳисоб варақлар очиш ва улардан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар киритилганда 
омонат ҳаракатини тўхтатиш; 
3.2.6. Ўзбекистан Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Мижоз 
ҳисобварағи хатланганда, Банк томонидан ҳисобварақ орқали амалиёт бажариш 
тўхтатилади. Шунингдек, Мижознинг ҳисобварағи хатланганлиги оқибатида Банк ушбу 
ҳисобварақдаги пул маблағларидан фойдалана олмаган давр учун фоиз ҳисобламайди. 

Download 127.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling