4-
боб. Якунловчи қоидалар
14-
модда. «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг
Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини бузганлик учун
жавобгарлик
«2023
йил учун Ўзбекистон Республикасининг
Давлат бюджети
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини
бузганликда айбдор
шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
15-
модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,
моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор вазирликлар ва
идоралар билан
биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда
моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
16-
модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини
таъминласин.
17-
модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг
Президенти
Ш. Мирзиёев