Ооо «evro sam invest»


Чакана савдо ва чакана савдо типлари


Download 398.5 Kb.
bet6/10
Sana13.09.2023
Hajmi398.5 Kb.
#1676618
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Аптека BIOCOSMIC 60млн

Чакана савдо ва чакана савдо типлари.
Чакана савдо - товарларни етказиб беришда ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга бўлган товар харакати жараёнидаги хўжалик алоқаларининг сўнгги занжири бўлиб ҳисобланади. Чакана савдода моддий ресурслар муомала жараёнидан жамоа, якка холдаги, шахсий истеъмол соҳасига ўтади, яъни истеъмолчиларнинг мулки бўлиб қолади. Бу жараён олди-сотди орқали амалга оширилади, чунки истеъмолчилар ўзларига зарур товарларни ўзларининг пул дараомадларига алмашишади. Бунда ишлаб чиқариш ва муомала жараёнининг янги цикли учун янги имкониятлар пайдо бўлади, чунки ушбу холатда товарлар пулга айланади. Чакана савдо товарларни шахсий истеъмол учун, ташкилотларга, корхоналарга, жамоа истеъмоли ва хўжалик эҳтиёжлари учун муассасаларга сотишни ўз ичига олади. Товарлар асосан чакана савдо ва умумий овкатланиш корхоналари орқали сотилади. Шу билан бир қаторда истеъмол товарлари ишлаб чиқариш корхоналари, воситачилик ташкилотлари омборлари, фирма дўконлари, тайёрлов шахобчалари, устахоналар, ательелар ва х.к.о. лар орқали сотилади. Чакана савдо бир қатор функцияларни бажаради: 
-товар бозорларида вужудга келган конъюктурани ўрганиш;
-аниқ товар турларига бўлган талаб ва таклифни аниқлаш;
-чакана савдо учун зарур бўлган товарларни қидиришни амалга ошириш;
-зарур ассортиментни тузишда товарларни танлаш, уларни саралашни амалга ошириш;
-товар етказиб берувчилардан қабул қилинган товарларнинг тўловини амалга ошириш;
-товарларни қабул қилиш, сақлаш, тамғалаш операцияларини амалга ошириш ва уларга баҳоларни ўрнатиш;
-товар етказиб берувчиларга, истеъмолчиларга транспорт-экспедиция, маслаҳат, реклама, ахборот ва бошқа хизматларни кўрсатиш. 

Чакана савдо истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш хусусиятларини эътиборга олган холда қўзғалмас (стационар), кўчма, жўнатма савдо тур-ларига бўлинади. Қўзғалмас (стационар) савдо тармоғи кенг тарқалган бўлиб, йирик, замонавий, техник жиҳатдан жихозланган дўконлар, савдо шахобчалари, савдо автоматларини ўз ичига олади. Бунда ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи яъни харидорларнинг товарларни эркин харид қилиши мумкин бўлган дўконлар катта аҳамиятга эга.


Улгуржи савдо - маҳсулотларни катта ҳажмда сотиб олиш, уларни сақлаш ва бу маҳсулотларни чакана савдо корхоналари ва бизнес фойдаланувчилари, бюджет корхона ва ташкилотларига қайта сотишдир. Истеъмолчилар улгуржи савдо фаолиятига кўп дуч келмасаларда, улгуржи савдо соҳаси муҳим ва аҳамияти бебаҳодир.


Кўзгалмас (стационар) савдонинг бир кўриниши бўлиб «дўкон - омборлар» ҳисобланади. Бу «дўкон - омборлар» да товарлар пештахталарга тахланмайди ва оқибатда уларни, юклаш, тушириш тахлаш харажатлари анча камаяди. Шунинг учун бу «дўкон-омборлар»да товарлар паст баҳоларда сотилади. Бундай «дўкон - омборлар» одатда йирик шахарлар четида жойлашади.Бундан ташқари каталоглар бўйича савдо қилувчи дўконлар хам ривожланмокда. Бундай савдо усули товарларни дастлабки танлашга асосланади. Каталоглар дўконларга ташриф буюрган харидорларга берилади ёки почта орқали жўнатилади. Харидор каталог билан танишиб, товарни танлаб, почта (ёки телетайп, телефон) орқали ўзи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиб, буюртма беради. Дўкон харидорга товарларни жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Агар дўконда намойиш зали бўлса, харидор каталог бўйича сиртдан буюртма бериши мумкин ёки дўконга келиб шахсан унга зарур бўлган товарни танлаб олиш мумкин. 


Чакана савдо дўконларининг асосий типларига қўйидагилар киради: Ихтиссослашган дўконлар - кенг ассортиментли маҳсулотларни таклиф қилади : кийимлар ва тақинчоқлар, спорт товарлари, мебел, гуллар китоблар. Ихтисослашган дўконларни маҳсулот турларининг торлик даражасига кўра туркумлаш мумкин. Масалан: кийим сотадиган дўкон одатда ихтисослашган бўлади, эркаклар кийимини сотадиган дўкон тор ихтисослашагн дўкон ҳисобланади, фақат эркаклар костюмини сотадиган дўконлар эса супер ихтисослашган дўконлар бўлиб ҳисобланади. Келажакда супер ихтисослашган дўконлар ўзларининг тор ихтисоси ва сегмент талабини максимал қондириши ҳисобига устунликка эга бўладилар ва тез ривожланадилар.


Универмаглар супермаркетлар - бир неча турдаги маҳсулотларни (одатда кийим, тақинчоқлар, уй мебели, уй учун бошқа товарлар) таклиф қилади. Хар бир типдаги товарлар ўз бўлимида сотилади ва бу бўлимларни харидорлар билан мулоқотда бўлувчи мутахасислар ёки мерчендайзерлар (сотиш бўйича мутахасислар) бошқаради. Ушбу корхоналар нисбатан йирик корхоналар бўлиб, оддий дўконларга нисбатан паст устамаларга эгадирлар.Ушбу дўконларда савдо қилишнинг асосий шакли бўлиб ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Универмаглар ва супермаркетлар-нинг асосий вазифаси харидорларнинг овқатга ва айрим уй учун керак бўлган товарлар ва хизматларга бўлган асосий эҳтиёжларини қондиришдир. Супер дўконлар ва дискаунтлар томонидан бўлган кучли рақобатга карамасдан, харидорлар фақат супермаркетларга харид учун боришади. 


Кичик дўконлар - кичик савдо корхоналари бўлиб шахарларнинг аҳоли яшайдиган кварталлари яқинида жойлашади, дам олиш кунисиз ярим тунгача ишлайди. Бу дўконларда юқори айланиш тезлигига эга бўлган чекланган ассортиментдаги товарлар бўлади. Товарларнинг катта бўлмаган ассортименти сотувчиларга савдо устамасини оширишга мажбур этади, бироқ ўзайтирилган иш вақти, кундалик эҳтиёж товарларнинг бўлиши, қулай жойлашуви уларга харидорларнинг муҳим эҳтиёжларини қондириш имконини беради.


Паст баҳоларда сотувчи дўконлар (дискаунтлар) - катта айланма ҳисобига ҳам фойда олиш имконига эга бўлишади ва ўта паст баҳоларда товарларнинг стандарт ассортиментини таклиф қилишади. Дискаунтларга фақат доимо паст баҳо ларда савдо қилувчи дўконлар киради (нархларни тушириб сотиш ёки «махсус» таклифларни бўлиши бу дўконларни дискаунтлар тоифасига киритишни англатмайди). Дискаунтлар кенг ассортиментли ва ихтисослашган (спорт товарлари электр техникаси, китоблар ва х.к.о.) бўлиши мумкин. 


Брос баҳоли дўконлар - оддий дўконларга қараганда товарларни ўта паст баҳоларда харид қилишади ва сотишади. Одатда улар паст баҳоларда ишлаб чиқарувчилардан ёки бошқа чакана сотувчилардан харид килинган тез алмашиб турадиган юқори сифатли маҳсулотларнинг (одатда сотилмаган товар қолдиқлари, ортиқча товарлар ва бошқалар) кенг ассортиментига эга бўлишади. «Брос баҳоли» дўконларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: фирмали, мустақил ва улгуржи-омбор клублари.Фирма дўконлар-ишлаб чиқарувчи фирмаларга тегишли бўлади ва улар томонидан бошқарилади. Қоидага кўра уларда ортиқча ёки бу фирмаларнинг талаб қилинмаган маҳсулотлари хамда турли ностандарт маҳсулотлар бўлади. Бу магазинлар кўпинча савдо марказларига бирлашадилар ва уларда унлаб, юзлаб фирма бўлинмалари бўлади. Ушбу дўконларидаги баҳолар одатдаги чакана савдо дўконларидаги баҳо ларнинг 50%ни ташкил этади.


Мустақил дўконлар фирмали озиқ-овқат маҳсулотларининг, маиший техника, кийим-кечак ва бошқаларнинг чекланган ассортиментини хар йили 25-50 доллар хажмда бўнак тўловчи ўз аъзоларига етарли миқдордаги ташламалар билан сотади.


Улгуржи-омбор клублар. Омбор клублари кўпинча унча катта бўлмаган компаниялар ва хукумат хамда бошқа тижорат ташкилотларида, айрим йирик корпорацияларда ишловчи кишиларга хизмат кўрсатишади. Улгуржи клублар (базалар) улкан бинолар бўлиб, кичик харажатлар ва кичик ассортиментга эга бўлган омборларни эслатади. Паст баҳолар (дискаунтларга караганда 20-40% паст) товарларни сотувлардан сотиб олиш, харажатларни камайтириш эса иш кучини минимизация қилиш (асосан омбор ишчиларини) билан тушунтирилади. Бундай клублар товарларни харидорларнинг уйларига етказиб беришмайди ва кредит карточкаларини қабул қилишмайди.


Супер дўконлар (суперсторлар) - ўртача 3-5 минг. м2 савдо майдонига эга бўлиб, одатда харидорларнинг озиқ-овқат ва бошқа товарларига бўлган доимий эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган. Қоидага кўра улар кир ювиш, кимёвий тозалаш пойафзал таъмири, чекларни нақд пулга алмаштириш ва тўлов хисоби бўйича тўловни кечиктиришга рухсат бериш каби хизматларни кўрсатади. Кейинги йилларда ўз товар тоифасида «қотиллар» деб номланувчи улкан ихтисослашган дўконлар яъни супер дўконларнинг пайдо бўлиши кўзда тутилмокда.Супер дўконларга комбинациялашган дўконлар ва гипермаркетлар киради.


Комбинациялашган дўконлар - дориворлар соҳасидаги супермар-кетнинг варианти ҳисобланади.Ушбу дўконларда озиқ - овқат ва дори - дармонлар аралаш ҳолда ўрта ҳисобда 6 минг м2 савдо майдонида соти-лади. Гипермаркетлар - савдо майдони 10 минг м2 дан 25 минг м2 гача бўлиб, супермаркет, паст баҳоли дўконлар ва улгуржи савдо тамойил-ларини ўзида мужассамлаштирган бўлади. Ушбу дўконлардаги товар-ларнинг ассортименти кундалик харид қилинадиган маҳсулотлар доира-сидан чиқиб, мебел, йирик ва майда маиший техника кийим-кечак ва бош-қаларни ўз ичига олади. Кўпинча товар оддий пештахтага жойлаштири-лади ва бу холат савдо ходимларидан товарларни кўчириш ва ташишда катта куч талаб қилмайди. Дўкондан йирик товарларни мустақил олиб кетадиган харидорларга ташламалар берилади. Дастлабки бундай гипермаркет Францияда пайдо бўлди.Чакана савдонинг бундай шакли Европада машҳурдир. «Гипермаркет» тушунчаси савдо корхонасининг янги шаклини англатмайди, чунки бу турдаги корхоналар хорижда амал қилувчи савдо компаниялари ва мустакил тижоратчилар томонидан ташкил этилгандир. Гипермаркетларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва устама билан савдо қилиш тизими кенг кўлланилади.Гипермаркетларнинг пайдо бўлиши саноат ишлаб чиқариш (товарларни йирик партияларда оммавий ишлаб чиқариш, жадал реклама) ва савдо томонидан таклиф этилган сотиш шароитлари (юқори меҳнат унумдорлигига эга бўлмаган кўп микдордаги майда дўконлар) орасидаги вужудга келган ўзилишлар билан боғликдир. Бу холат ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасида тор жой ҳосил бўлишига олиб келди ва оммавий талабни қондириш мақсадида «сотиш фабрикаси» - гипермаркет ташкил этилди.Франция ўз-ўзига хизмат кўрсатиш институтининг таърифига кўра, гипермаркетлар қўйидаги белгиларга эга: 


-гипермаркетлар жуда йирик чакана савдо корхонаси бўлиб, унда хам озиқ-овқат товарлари хам умумий фойдаланиш учун мўлжалланган товарларнинг кенг ва тез янгиланадиган ассортименти мавжуддир; -гипермаркетларнинг савдо майдони 2,5 минг. м2 дан кам бўлмаслиги лозим;
-гипермаркетларда паст баҳолар ва унча катта бўлмаган устамалар (discount тизими) сиёсати олиб борилади;
-гипермаркетларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимида савдо қилинади ва барча танлаб олинган товарлар учун тўлов дўконнинг чиқиш жойида жойлашган кассада амалга оширилади;
-гипермаркетларда «тўхтаб туриш жойи йўқ экан, бизнес хам йўқдир» деб номланган америка формуласига асосан автомобиллар тўхтаб туриши учун катта тўхтаб туриш жойи мавжуд.



Download 398.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling