Оšова сувлар ва уларни тозалаш усуллари
Download 292.5 Kb.
|
экология лаб
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ОҚОВА СУВНИ КОАГУЛЯЦИЯ ВА ФЛОКУЛЯЦИЯ УСУЛИДА ТОЗАЛАШ
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Оқова сувни фильтрлаб тозалаш қайси тозалаш усулига мансуб? Оқова сувларни тозалашда қандай фильтрлар қўллани- лади? Сувдаги муаллақ моддалар миқдори қандай аниқланади? Оқова сувларни фильтрлаб тозалаш нимага асосланган? Фильтрловчи тўсиқларни танлаш нималарга бођлиқ? Фильтрлаш жараёни қандай босимларда боради? Қандай фильтрловчи матовий тўсиқларни биласиз? Фильтрлаш тезлигининг концентрациясига бођлиқлиги. Фильтрловчи материалларга қандай талаблар қўйилади? Фильтрлаш усулининг афзалликлари ва камчиликлари. 4 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ОҚОВА СУВНИ КОАГУЛЯЦИЯ ВА ФЛОКУЛЯЦИЯ УСУЛИДА ТОЗАЛАШ Иш бажаришдан мақсад: сувдаги жуда майда бекорчи Оқова сувларни коагуляция ва флокуляция усулида тозалаш курилмасини схемалаш. Қўшимчаларнинг чўкишини физик-кимёвий усулда тезлатиш оқова хамда оқова сувдаги заррачаларнинг коагулянтлар ва флокулянтлар иштирокида чукиши кинетикасини топиш. Флотация, коагуляция ва флокуляция физик-кимёвий тозалаш усулига киради. Флотация – оқова сувга аралашган солиштирма ођирлиги сувнинг солиштирма ођирлигидан кичик бўлган бекорчи қўшимчаларни сув юзасига қалкиб чиқиш жараёни. Бу жараён ҳаво пуфакчалари ёрдамида тозаланади, яъни заррачалар хаво билан пуфакча-заррача мажмуини хосил қилиб сув юзасига қалкиб чикади. Сувда ҳаво пуфакчалари қайси усулда хосил қилинишига қараб флотацион тозалашнинг қуйидаги усуллари маълум: Ҳавони майда-майда пуфакчалар тарзида юбориш й¢ли билан флотация қилиш. Ҳаво билан ¢та туйинтирилган сув ёрдамида хосил қилинган пуфакчалар билан флотация қилиш. Электрофлотация. Флотация самараси пуфакча-заррача комплексининг пишиқлигига бођлиқ, бу нарса пуфакча ва заррачаларнинг катта-кичиклиги, уларнинг физик-кимёвий хоссалари, флотация жараёнининг гидродинамик шарт-шароитларга бођлиқ. Комплексни бузиб юбориш учун маълум иш бажариш керак: A=δ(1 - cosΘ)
δ - суюқликнинг сирт таранглиги. (1-cosΘ) - флотланувчи деб аталади, чунки у флотация жараёни қандай боришини к¢рсатади. Агар заррача сув билан яхши намланса, у ҳолда Θ → 0, Сos Θ → 1 га интилади, у ҳолда (1 - cosΘ) → 0 га интилади, яъни флотация нульга яқин бўлади. Заррачалар сув билан яхши намланмаса, четки бурчаги Θ → 90°С га яқин бўлади, cos Θ манфий қийматга эга бўлади; у ҳолда (1 - cosΘ) нинг қиймати энг катта б¢лади. Шундай қилиб, заррача сув билан қанчалик яхши номланса, хаво пуфакчаси заррача юзасидаги сувни шунчалик осон сиқиб чиқаради ва заррачага бирлашиб олади. Флотация усули оқова сувни нефтдан, сурков мойлардан, нефть махсулотларидан тозалашда қ¢лланилади. Бу жараён олиб бориладиган аппарат флотатор деб аталади. Коагуляция – дисперс заррачаларнинг ¢заро бир-бирига таъсир этиши натижасида йириклашиши ва бирлашиб агрегатлар ҳосил қилиши жараёнидир. Оқова сувларни коагуляция қилиш усулида тозалаш маълум реагентлардан фойдаланишга асосланган. Бундай реагентлар, яъни коагулянтлар тариқасида алюминий ва темир тузлари ишлатилади. Сувга коагулянтлар қ¢шилганда коллоид заррачалар зарядлари нейтралланади ва уларнинг агрегатланиш барқарорлиги камаяди. Бундан ташқари, коагулянтларнинг гидролизланиши натижасида сувда кам эрувчан алюминий ва темир гидроксидлари ҳосил б¢лади. Бу хил гидроксидларнинг солиштирма юзаси катта б¢либ улар бекорчи қушимчаларни адсорблайди ва ч¢кмага туширади. Полидисперс системаларда дисперс заррачалар коагулланиши монодисперс системалардан тезроқ боради, чунки йирик зарралар ч¢каётганда анча майда заррачаларни ҳам илаштириб кетади. Заррачаларнинг шакли ҳам коагулланиш тезлигига таъсир этади. Ч¢зинчоқ заррачалар думалоқ заррачалардан к¢ра тезроқ коагулланган. Агрегатланиш жараёнини тезлатиш, агрегатларнинг ч¢кмага тушиш тезлигини к¢пайтириш, сувнинг тиниқланиш даражасини ошириш учун хам флокулянтлар деб аталувчи юқори молекуляр моддалар ишлатилади. Сувда эримайдиган заррачаларнинг флокулянтлар ёрдамида йирикланиш жараёни флокуляция деб аталади. Оқова сувларни коагуляция ва флокуляция усулида тозалаш курилмасини схемалаш. Оқова сув учун сиђим. Сув узатгич насоси (водоструйник) 3, 4. Реагентлар учун бириктирувчи кранли сигим. Download 292.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling