Оšова сувлар ва уларни тозалаш усуллари


Download 292.5 Kb.
bet1/9
Sana17.06.2023
Hajmi292.5 Kb.
#1549229
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
экология лаб


ОҚОВА СУВЛАР ВА УЛАРНИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ
Оқова сувлар - бу кундалик ҳаётда ва ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиш оқибатида ифлосланган сувлардир. Л.А.Кульский таклиф этган туркумлашга кўра оқава сувлар ўз таркибида қанча бекорчи қўшимчалар борлигига қараб 4 гуруҳга бўлинади:

  1. Таркибида заррачаларнинг ўлчами 10-5-10-4 см ва ундан каттароқ келадиган, эримайдиган бекорчи қўшимчалари бор оқова сувлар.

  2. Таркибида жуда майда 10-7-10-5см эримайдиган бекорчи қўшимчалари бўладиган оқова сувлар.

  3. Таркибида эрувчан органик моддалар бўладиган оқова сувлар.

  4. Таркибида эрувчан анорганик моддалар бўладиган оқова сувлар.(электролитлар).

Оқова сувларни тозалаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  1. Қаттиқ моддаларни ажратиб олиш йўли билан тозалаш усули ёки механик усул.

  2. Физик-кимёвий тозалаш усули.

  3. Кимёвий тозалаш усули.

  4. Биологик тозалаш усули.

Тозалаш усулларини қайси биридан фойдаланиш дуруст эканини танлаб олишдан аввал оқова сув таҳлил қилинади: бунда сув таркибидаги муаллақ моддалар миқдори, унинг тиниқлиги ва лойқалиги аниқлаб олинади.


1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


ОҚОВА СУВЛАР ЛОЙҚАЛИГИНИ ТАҚРИБИЙ ТОПИШ.

Иш бажаришдан мақсад: оқова сувда муаллақ моддалар бор-йўқлигини унинг тиниқлигига қараб топиш.


Ишни бажариш учун Снеллен асбобидан фойдаланиб «хоч» усулида топиш мумкин (1-расм). Снеллен асбоби баландлиги 30 см, диаметри 2,5-3,0 см келадиган ва градусларга бўлиб чиқилган белгили шиша цилиндрдан иборат: унинг таг томонида нуқталар шакли туширилган хоч ва сувни тўкиш учун ўсимта найчаси бор. Цилиндрга текширилмоқчи бўлган сув қуйиб тўлдирилади; бунда қуйилган сув баландлиги цилиндр остидаги хоч кўринмайдиган даражада бўлиши керак. Шундан кейин цилиндрдаги сув унинг тагидаги нуқталар яққол кўрингунча секин оқизиб тушира бошланади. Нуқталар яққол кўринган пайтда цилиндрда қолган сув устуни сантиметрлар ҳисобида олинган белги сувнинг тиниқлигини кўрсатади. Шу сантиметрларда ўлчанган қийматдан фойдаланиб сувнинг лойқалигини мг/л ҳисобида топса бўлади.



Намуна №

h, см

Лойкалик мг/л М



















1-расм. Снеллен асбоби.

Лаборатория иши бажарилаётганда 1-жадвал тўлдирилади; M=f(h) формуладан фойдаланиб график тузилади.





Download 292.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling