Оšова сувлар ва уларни тозалаш усуллари


Download 292.5 Kb.
bet3/9
Sana17.06.2023
Hajmi292.5 Kb.
#1549229
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
экология лаб

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Оқова сувларни тиндириш деб нимага айтилади?
2. Тиндиргичлар неча хил бўлади?
3. Тиндириш самараси деб нимага айтилади?
4. Қандай катталикка тиндирувчанлик дейилади?
5. Гидравлик йириклиги нима?
6. Гидравлик йириклик самараси деб нимага айтилади ва
қандай аниқланади?
7. Тиндиргичнинг технологик параметри кандай?
8. Тиндиргичнинг узунлиги қандай аникланади?
9. Тиндиргич учун кетадиган вақт қайси формуладан
топилади?
10. Тиндиргичнинг юзаси қандай аниқланади?


3 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ОҚОВА СУВЛАРДАГИ МУАЛЛАҚ МОДДАЛАР МИҚДОРИНИ СУЗГИЧ ОРҚАЛИ СУЗИБ ОЛИБ ГРАВИМЕТРИК УСУЛДА ТОПИШ
Тиндириш усули билан тозалаш қийин бўлган таркибида майда дисперс, қаттиқ ёки суюқ моддалари бўлган оқова сувларни тозалашда фильтрлаш усули кулланилади. Бунда окова сувлар ¢та аралашган майда, суюқ ва катта заррачалардан тозаланади. Бу усул унча майда б¢лмаган заррачаларни, сузиб олувчи материал юзасига епишиб қолишига асосланган.
Ажратиш суюқликни утказиб дисперс фазани ушлаб қолувчи тешик т¢сиқлар ёрдамида олиб борилади. Фильтрлаш жараёни суюқлик устунининг гидростатик босими таъсирида, тусиқ устидаги юқори босим ёки тусиқ тагидаги вакуум таъсирида боради.
Фильтрловчи т¢сиқлар ёрдамида фильтрлашда, тўсиқларни танлаш оқова сувнинг хусусияти, харорати, фильтрлаш босими ва фильтр конструкциясига бођлиқ равишда танланилади.
Тусик сифатида перфирирланган металл листлардан ва зангламайдиган пулат, алюминий, никель, мис, латун ва бошқа металлардан тайёрланган сеткалардан фойдаланилади. Турли хил матоли (асбестли, шишали, пахтали, сунъий ва синтетик толали, жунли) тўсиқлар мавжуд. Заррачаларни ушлаб қолувчи фильтрловчи тўсиқлар минимал гидравлик қаршиликка, етарлича механик мустахкамликка ва эгилувчанликка, кимёвий барқарорликка эга бўлишлари ва берилган фильтрлар шароитини бузмасликлари, бўкиб қолмасликлари керак. Тўсиқлар тайёрланадиган материалларга қараб уларни органик ва ноорганик, ҳаракат принципига кўра эгилувчан ёки эгилмайдиганларга бўлинади.
Агарда оқова сувдаги заррачаларнинг концентрацияси С=25 мг/л бўлса, унда фильтрлаш тезлиги U=0,2-0,3 м/с бўлади. Агар С=25 50 мг/л бўлса, унда 3 фильтрлаш тезлиги U=0,1 0,2 м/л бўлади. Бу усулнинг афзаллиги тозалаш самарадорлигининг жуда ҳам юқорилигида камчилиги эса, - ўлчамлари катта ва қимматлигида.
Иш бажаришдан мақсад: оқова сув намунасида қанча муаллак модда борлигини сузгич орқали сузиб топиш.
Одатда оқова сув тиндиргичдан ¢тгандан ёки биологик тозалангандан кейин сузиб олиш усулидан фойдаланиб тозаланади. Бу усул унча майда булмаган заррачаларни сузиб олувчи материал юзасига ёпишиб қолишига асосланган. Сузиб олувчи материал сифатида шагал, қум, майдаланган кумир, кварц, мармар, сопол майдалари, синтетик ва полимер материаллар ишлатилади. Сузиб олувчи материал юзасига юпқа қават хосил қилади ва унинг говакларига утириб колади (юпка парда хосил килиб сузиб олиш).
Муаллим к¢рсатганича, яъни 20-100 мл окова сув сузгич орқали сузиб ¢тказилади, бунда сузгич қогоз аввал тортиб олинган б¢либ кейин воронка холида букланган б¢лади. Сузгич қогозга утириб колган лойқа совуқ сув билан ювилади; лойка ёпишган сузгич қогоз 1500С да қуритилади ва бир неча марта тортганда огирлиги ¢згармаган холатга келгач тарозида тортилади. Сувда булган қаттиқ моддалар миқдори (Х, мг/л) қуйидаги формула ёрдамида топилади:
m2 – m1
Χ= ———— • 1000
V
бунда: m1 – сузгич қогоз массаси, г;
m2 - лойка ёпишган сузгич когоз массаси, г;
V - олинган оқова сув намунаси хажми, мл.

Download 292.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling