Оšова сувлар ва уларни тозалаш усуллари


Download 292.5 Kb.
bet2/9
Sana17.06.2023
Hajmi292.5 Kb.
#1549229
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
экология лаб

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

1. Оқова сув деб нимага айтилади?


2. Оқова сувлар неча хил бўлади (ҳосил бўлиши бўйича) ?
3. Таркибида бекорчи қушимчаларнинг ¢лчамига қараб оқова
сувларнинг гуруҳланиши.
4. Оқова сувларнинг қандай тозалаш усуллари бор?
5. Қайси гуруҳ оқова сувлари механик усулда тозаланади?
6. Механик тозалаш усулига кайси усуллар киради?
7. Оқова сувларни тозалаш неча босқичдан иборат?
8. Оқова сувларни лойқалигини топишда қайси асбобдан
фойдаланилади?
9. Тиниқлик лойқаликка қандай бођланган?
10. Оқова сув лойқалигининг ўлчов бирлиги қандай?
2 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


ГОРИЗОНТАЛ ТИНДИРГИЧЛАРНИНГ ТЕХНОЛОГИК КЎРСАТГИЧЛАРИНИ ТОПИШ

Сувда эримайдиган унча майда бўлмаган бекорчи қўшимчалар тиндириш, сузиш, сузиб тиндириш йўли билан (1-гуруҳ оқова сувлар) ажратиб олинади.


Заррачаларни ўз ођирлик кучи таъсирида чўкмага тушириш тиндириш деб аталади. Бунда ођир заррачалар чўкади, енгиллари эса сувнинг юзига қалқиб чиқади. Сув тиндириладиган иншоотлар тиндиргичлар деб аталади. Сув тиндирилаётганда ҳаракат йўналишига қараб улар бўйланма, кўндаланг ва радиал тиндиргичлар дейилади. Оқова сув тиндирилаётганда қалқиб чиқадиган моддаларнинг номига қараб улар ёђ тутгич, нефть тутгич ва хоказо деб юритилади.
Иш бажаришдан мақсад: қанча оқова сув тозаланаётганига қараб горизонтал тиндиргичларнинг технологик кўрсатгичларини хисоблаб чиқариш.
Бешта цилиндрга оқова сув 50-100 мл дан қуйилади ва тиндирилади. Тиндириш учун 10 минутдан 30 минутгача вақт кетади. Ҳар бир цилиндрдаги сувни тиндириш учун белгиланган вақт тугагандан кейин сувни чайқатмай устидан пипетка ёрдамида озроқ намуна олиб унинг лойқалиги Снеллен асбобида текшириб кўрилади.
Ҳар бир цилиндрдаги сувнинг тинувчанлиги шу сувнинг лойқалигини кўрсатади ва у қуйидаги формуладан фойдаланиб хисоблаб чиқарилади:



бунда: Мg-даставвал олинган сувнинг лойқалиги, мг/л.


Мi- сувнинг ti вақт ичида тиндирилгандан кейинги лойқалиги, мг/л.
Лойқанинг ўлчамлари гидравлик йириклик (U0) деб аталувчи қиймат, яъни сувдаги заррачаларнинг тинч турган холатдаги чўкиш тезлиги билан ифодаланади. Гидравлик йириклик қуйидаги формуладан топилади.

бунда: h- цилиндрдаги сувнинг баландлиги, мм.
ti- чўкиш учун кетган вақт, сек.
Чўкмага тушиш эгри чизиђини чизиш учун фойдаланиладиган тақрибий маълумотлар.

Цилиндрнинг рақами

Дастлаб олинган сувнинг лойқалиги
мг/л. Мg

Тиндириш учун кетган вақт ti сек.

Тиндирилгандан кейинги лойқалиги, мг/л. Мi

Тинув-чанлик
Рi %



Гидравлик йириклик
мм/сек.
Ui

Сувнинг баландлиги, мм. h

1.



















2.


















Жадвалда келтирилган маълумотлардан чўкма тушиш эгри чизиђи Pi=f(Ui) чизилади ва шулардан фойдаланиб гидравлик йириклик U0 топилади. Бу қиймат оқова сувнинг тозалангандан кейинги лойқалиги Мқ га қараб, биз учун керак бўлган тиндириш самараси Ро ни хисоблаб чиқаришга имкон беради:


бунда Мқ- сувнинг тиндирилгандан кейинги рухсат этилган лойқалиги, мг/л.
Шундан кейин тиндиргичнинг параметрлари қуйидаги тартибда хисоблаб топилади.

  1. Қанча сув сарф қилиниши Q (м3/соат хисобида) берилган бўлса горизонтал тиндиргичнинг умумий юзаси F (м2 хисобида) қуйидаги формула ёрдамида хисоблаб топилади:

бунда -оқим тезлигининг тикал хади таъсирини эътиборга олувчи коэффицент:
, бунда
vўртача-тиндиргичдаги сувнинг ҳаракати ўртача тезлиги, мм/сек.

2.Тиндиргичнинг кенглиги қуйидагича топилади:



бунда Н-тиндиргичнинг чуқурлиги, м.

3.Тиндиргичнинг узунлиги шу формула ёрдамида топилади:




  1. Сув лойқаланган тиндиргичда қанча вақт бўлиши Т0 (соат) қуйидаги формула воситасида топилади:



Download 292.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling