Операцион системалар операцион тизим (ОТ)
WINDOWS ДА ФАЙЛ ВА ПАПКАЛАР БИЛАН ИШЛАШ. ПРОВОДНИК
Download 221.81 Kb.
|
Операцион системалар операцион тизим (ОТ)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Файллар гурухини ажратиш.
- Файлларни кўчириш ва нусхасини олиш.
WINDOWS ДА ФАЙЛ ВА ПАПКАЛАР БИЛАН ИШЛАШ. ПРОВОДНИК
Файллар билан ишлаш. Windows да файллар билан ишлаш учун “Проводник” ва “Мой компьютер” ойналаридан фойдаланилади. “Проводник” ни ишга тушириш учун “Пуск” тугмаси босилади, очилган менюдан “Программалар” деб ёзилган сатр танланади ва очилган кисм менюдан “Проводник” деган номда сичқонча битта босилади. Shift тугмасини босиб турган ҳолда “Мой компьютер” нинг бeлгиси устида сичқончани икки марта босилса хам “Проводник” нинг ойнасини очиш мумкин. “Проводник” ойнасини очишнинг яна бир усули, “Мой компьютер” бeлгиси устида сичқончанинг ўнг тугмаси босилади. Очилган контекст менюдан “Проводник” номи танланади. “Мой компьютер” ойнасини очиш учун унинг бeлгиси устида сичқончани икки марта босиш керак. Бу ойналарда сарлавҳа қисмининг тагидаги қатор меню қатори ҳисобланади. Унинг тагидаги қаторда эса, “асбоблар панели” қатори жойлашган. Агар асбоблар панели экранда кўринмаса, уни “Кўриниш” (Вид) менюсининг “Асбоблар панели” буйруғини танлаш йўли билан экранга чиқариш мумкин. Бошка қурилмани танлаш учун ойнадаги қурилма бeлгиси устида сичқончани икки марта босиш керак. Бошқа папкага ўтиш учун шу папка бeлгиси устида икки марта босиш керак. Файллар гурухини ажратиш. Папкадаги ҳамма файлларни ажратиш учун “Таҳрирлаш” (Правка) менюсининг “Ҳаммасини ажратиш” (Выделить все) буйруғини танлаш керак ёки Ctrl + А бирикмасини хам ишлатиш мумкин. Кетма-кет жойлашган файллар гуруҳини ажратиш учун, олдин биринчи файл ажратилади, кейин Shift тугмасини босган ҳолда охирги файл ажратилади. Алоҳида файлларни ажратиш учун Ctrl тугмасини босиб турган ҳолда айрим файлларнинг номлари устида кетма-кет сичқонча тугмасини босиш керак. Файлларни кўчириш ва нусхасини олиш. Кўчириш ва нусха олиш файллар билан ишлаш вақтида энг кўп ишлатиладиган амаллардир. Файлдан нусха олиш вақтида асл нусха эски жойида сақланиб қолади ва янги жойга файлнинг нусхаси кўчирилади. Кўчириш вақтида эса асл нусха жойидан ўчирилади ва кўрсатилган жойга унинг нусхаси кўчирилади. Файлларни кўчириш ва нусхасини олиш учун қуйидагиларни бажариш керак: Нусхаси олинадиган ва кўчириладиган файлни ажратиш; Ойнадаги “Асбоблар панели” дан нусха олиш учун “Буферга нусхасини кўчириш” (Copy) асбобини, кўчириш учун эса “Буферга кўчириш” (Cut) асбобини танлаш; Файл нусхаси жойлаштириладиган қурилма ёки папкани танлаш; “Асбоблар панели”дан “Буфердан олиб қўйиш” (Paste) асбобини танлаш. Файл нусхасини олишнинг ёки кўчиришнинг бошка усуллари хам бор. Файл номида сичқонча битта босилади ва Файл менюсининг “Жўнатиш” (Отправить) буйруғи танланади. Очилган кисм менюдан каерга жунатиш кераклиги кўрсатилади. Файлни сичқонча ёрдамида хам кўчириш мумкин. Бу усул Drаg and drop суриш ва қўйиб юбориш деб номланади. Бунинг учун танлаб олинган файл номи устига кўрсаткични олиб бориб, сичқонча тугмаси босилади ва керакли жойга сурилади, сўнгра сичқонча тугмаси қўйиб юборилади. Юқоридаги усул билан нусха олиш учун суриш вақтида сичқончанинг ўнг тугмаси хам бирга борсилади. Тугмаларни қўйиб юборган вақтда контекст меню пайдо бўлади. Менюнинг “Нусха олиш” (Копировать) буйруғи танланади. Download 221.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling