- Фойдаланувчилар қайд ёзувини хосил қилиш.
- Компьютерда янги фойдаланувчи қўшилганда унга шу компьютердаги файллар ва дастурлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Бажарилиши зарур бўлган ишлар кетма-кетлиги компьютер тармоқ доменининг аъзоси ёки алохида ишчи станция бўлишига боғлиқ. Компьютер ишчи станцияга уланган вариантни кўриб чиқамиз. Компьютерга янги фойдаланувчини қўшиш учун компьютернинг маъмури қайд ёзувига эга бўлиш керак. Фойдаланувчиларнинг қайд ёзувини турли йўллар билан хосил қилиш қилиш мумкин.
- «Учетные записи пользователей» -“Фойдаланувчиларнинг қайд ёзуви” утилитаси ёрдамида .
- Бошқарув панелида «Учетные записи пользователей» - “Фойдаланувчиларнинг қайд ёзуви” ни очинг.
- “Создать учетную запись” – “Қайд ёзувини яратиш” белгисини (ссылка) босинг.
- Янги қайд ёзуви номини киритинг ва “Далее” – “Кейингиси” тугмасини босинг.
- Керакли қайд ёзувига қараб, “Администратор компьютера” – “Компьютер маъмури” ёки “Ограниченная запись” – “Чекланган қайд ёзуви” қайта улагичини танланг, кейин “Создать учетную запись” – “Қайд ёзувини яратиш” тугмасини босинг
Эслатма: - Эслатма:
- Қайд ёзувида киритилган исм “Приветствие” экранида ва “Пуск” – “Бошлаш” менюсида кўрсатилади.
- Компьютернинг биринчи фойдаланувчиси компьютер маъмури қайд ёзувига эга бўлиши шарт.
- «Учетные записи» - “Қайд ёзуви” компонентини очиш учун “Пуск” – “Бошлаш” тугмасини босинг, “Настройка” – “Созлаш” ва “Панель управления” – “Бошқарув панели”буйруғини (командаси) танланг, кейин “Учетные записи пользователей” – “Фойдаланувчиларнинг қайд ёзуви” белгисини икки марта босинг.
- 2. Фойдаланувчилар қайд ёзувини Net User буйруғи ёрдамида яратиш.
- Буйруқ сатрида қуйидагича конструкцияси киритилади:
- net user Мавзу2 /Add, бу ерда Мавзу2 – яратилаётган қайд ёзувининг номи, Add – қайд ёзув параметри (мазкур холда қўшиш, яратишни билдиради). Қайд ёзувининг параметрларини созлаш буйруқ сатрида бошқа параметрларини кўрсатиш билан амалга оширилди (Net user/?).
-
- 3. Янги қайд ёзувини “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” воситаси ёрдамида яратиш
- “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” ойнасини очинг.
- Консол дарахтида (дереве консоли) “Пользователи” – “Фойдаланувчилар” тугмасини босинг ( “Управление компьютером” – “Служебные программы” – “Локальные пользователи и группы” – “Пользователи” ).
- “Действие” – “Ҳаракат” менюсида “Новый пользователь” – “Янги фойдаланувчи” ни танланг.
- Диалог ойнасида мос маълумотни киритинг
- Қуйида келтирилган байроқчаларни ўрнатинг ёки олиб ташланг.
- Тизимга келгуси киришда паролни алмаштиришни талаб қилиш
- Фойдаланувчига паролни алмаштиришни таъқиқлаш
- Паролнинг муддати чекланмаган
- Қайд ёзувини ўчириб қўйиш
- “Создать” – “Яратиш” тугмасини босинг, кейин эса “Закрыть” – “Ёпиш” тугмасини босинг.
- Эслатма:
- “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” воситасини очиш учун “Пуск” – “Бошлаш” тугмасини босинг, кейин “Настройка” – “Созлаш” ва “Панель управления” – “Бошқарув панели” буйруғини тангланг. “Администрирование” – “Маъмурлаш” белгисини икки мартта босинг кейин “Управление компьютером” – “Компьютерни бошқариш” белгисини икки мартта босинг.
- Фойдаланувчининг номи мазкур компьютердаги бошқа фойдаланувчилар ёки гуруҳлар номи билан бир хил бўлмаслиги керак. У юқори ёки қуйи регистрда 20 та белгидан иборат бўлиши мумкин, қуйидаги белгилардан ташқари:
- " / \ [ ] : ; | = , + * ? < >
Do'stlaringiz bilan baham: |