- Файлларга биргаликда мурожаат
- Папка ёки принтерни умумий қилиб тайинлаш учун, объектнинг контекст менюсидан (сичқонча ўнг тугмаси) “дастур” бўлимини таъминлаш керак. Умумий папка ва принтерларга мурожаат хуқуқини чеклаш тизимида пароллар тизимидан фойдаланишдан иборатдир. Зарур бўлса, хар бир ресурслардан фойдаланувчилар учун алохида рўйхатлар яратиш мумкин. Агар ресурслардан биргаликда фойдаланиш кўзда тутилмаган бўлса, бошқариш панелидаги “сеть” белгисини тайинлаш (ёқиш) мумкин.
- Тармоқни қулай кўриш
- Тармоқни қандай ташкил қилинганлигини ва унинг таркибидаги компьютерлар ва принтерларга мурожаат хуқуқини олиш учун “сетевое окружение” белгисини икки марта босилади. Тармоқ ресурсларини диск кўринишида улаш, улар билан ишлашнинг мажбурий шарти эмасдир.
- “Сетевое окружения” папкаи бир нечта тармоқлар тузилишини бир вақтда кўриш имконини хам беради.
- Тармоқда компьютерни қидириш.
- Бош менюдан “Поиск” бўлимини танланг.
- Бу бўлимдан “Компьютер” бўлимини танланг.
- Агар компьютернинг фақат номи маълум бўлса, “имя” майдонига уни киргизинг. Агар умумий папка номи маълум бўлса, уни киритинг.
- “Найти” тугмасини топинг.
- Компьютерни ишчи столдаги “Сетевое окружение” папкаини очиб хам топиш мумкин.
Бошқа компьютердаги умумий папкани топиш. - Бошқа компьютердаги умумий папкани топиш.
- “Сетевое окружения” папкаини очиб, уумий папкага эга бўлган компьютерни кўрсатинг. Бошқа компьютерларни кўриш учун “Вся сеть” тугмасини босинг.
- Мурожаат хуқуқини олиш талаб қилинадиган папка белгисини танланг.
- Папкага умумий мурожаат хуқуқини бериш.
- “Мой компьютер” папкаидан, умумий мурожаат хуқуқини олинадиган папкани танланг.
- Файл менюсидан “Свойства” бўлимини танланг.
- “Дастур” бўлимидан “обший ресурс” параметрини танланг. Агар “Дастур” бўлими йўқ бўлса, демак ресурсларга умумий мурожаатга рухсат берилмаган.
- Юқорида келтирилган усул ёрдамида бутун дискка хам умумий мурожаат хуқуқини бериш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |