Operatsion kuchaytirgich parametrlarini tadqiq etish. Operatsion kuchaytirgich asosidagi analog qurilmalarni tadqiq


Download 392.33 Kb.
bet2/6
Sana30.04.2023
Hajmi392.33 Kb.
#1410163
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-LABORATORIYA ISHI SIRTQI

Nazorat savollari


  1. “Ideal” OK parametrlariga qanday talablar qo‘yiladi?

  2. Nima sababli OKlar chastota xarakteristikasini tahlilisiz ishlay olmaydilar?

  3. OK siljish kuchlanishi parametri ma’nosini tushuntirib bering.

  4. OK kirish tokining o‘rtacha qiymati va kirish toklarining farqi parametrlarining fizik ma’nosini tushuntiring. Ular qanday kirish signallarida o‘lchanadilar?

  5. Chiqish kuchlanishi o‘sish tezligi parametrning fizik ma’nosini tushuntiring.



БТда ясалган калитни узатиш характеристикасини тадқиқ этиш




Ишнинг мақсади: Биполяр транзисторли содда калит схемасида статик режимларни ва ўтиш жараёнларини тажриба йўли билан ўрганиш.
Тарнзисторли калит схемаси иккита турғун статик холатга эга бўлиши шарт, буларда транзистор тўйиниш режимида (очиқ холатда) ёки берк
режимда (ёпиқ холатда) бўлади. Кремнийли транзистор калит схемаларида транзисторнинг ёпиқ холатига актив режимнинг бошланғич соҳаси мос келади. Бир турғун ҳолатдан бошқасига ўтишда транзистор актив ёки инверс режимларда ишлайди.
Транзисторли калит статик холатларнинг параметрлари қўйидагилардан иборат:
ty– уланиш вақти
tф– уланишда олд фронт давомийлиги, ўчирилишда (узилишда) эса tсўр Uтўй–тўйиниш кучланиши
Iк0б– тескари ток.
Транзисторнинг берк режими чиқиш кучланиши қиймати (Uтўй=- Ек+Iк0б R) нинг юқорилиги билан характерланади.
Тўйининш режимида коллектор токи Iктўй =( Ек Uтўй) / Rк чиқиш кучланиши эса Uчиқ=Uтўй.
Транзисторли калитнинг уланишда ўтиш жараёнининг параметрлари:
ty– уланиш вақти
tф– уланишда олд фронт давомийлиги,
tсўр– базада тўпланган заряднинг сўрилиш вақти,
tкес– орқа фронт кесимининг давомийлиги.
Транзисторли калитда ўтиш жараёнларининг вақт диаграммалари 12.1- расмда келтирилган.
Зарядларни сўрилиш жараёни транзисторга беркитувчи кириш кучланиш Еб берилган вақтдан бошлаб базада тўпланган зарядлар уни тўйиниш ҳолатидан актив режимга ўтказадиган чегаравий Qчег–Iбм қийматга эришгунча бўлган вақт билан характерланади. Агар транзисторнинг коллектор ўтиши эмиттер ўтишидан аввалроқ (Тk э) беркитилса, у транзистор нормал актив режимга ўтади, акс ҳолда (Тэ к) транзистор инверс режимда бўлиб қолади.
Транзисторнинг ўчирилишидаги (узилишидаги) ўтиш жараёни чиқиш кучланиши кесими (орқа фронт) билан тугалланади. Ушбу жараён
давомийлигида базада тўпланган ноасосий заряд сўрувчилар тўлиқ сўрилганда (QЮ=0) орқа фронт хосил бўлиши тугайди деб баҳолаш мумкин. Реал схемаларда чиқиш кучланиши кесимининг катта қисми транзисторнинг берк режимида ҳосил бўлади.
Транзисторли катитнинг база занжиридаги конденсаторни жадаллаштирувчи конденсатор деб аталади. У база токлариниг қисқа вақт давомида юқори қийматга кўтариш учун хизмат қилади. Транзисторли калит тезлигини шунингдек, коллектор ва база орасига уларнинг потенциалларини бир-бирига нисбатан белгиловчи ва транзисторни чуқур тўйинишда сақловчи диод улаш билан ошириш мумкин. Бундай транзисторли калитлар тўйинмаган деб аталади. Транзистор очилганда коллектор-база потенциаллар фарқи диодни етарли бўлгунга қадар диод ёпиқ ҳолда бўлади. Диод очилиши билан Rх орқали оқаётган ток ортирмаси диод орқали база занжирига ўтади ва сигнал манбаи орқали туташади. Бу база токини камайтиради. Базада тўпланган заряд миқдори анчагина камаяди, натижада заряднинг сўрилиш вақти кўпгина ахамиятли даражада қисқаради.



Download 392.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling