Оптик нурланишнинг фотобиологик
Download 61.31 Kb.
|
3-ma\'ruza. Optik nurlarning fotobiologik ta\'siri
ОПТИК НУРЛАНИШНИНГ ФОТОБИОЛОГИК ТАЪСИРИ. § 2.1. Фотобиологик таъсир турлариОптик нурланиш энергиясини одамга, хайвонларга, ўсимликларга, микроорганизмларга ва бошқа истеъмолчиларга таъсири фотобиологик таъсир дейилади. Хозирги вақтда қуйидаги фотобиологик таъсир турлари мавжуд: Ёруѓлик таъсири – бу таъсир натижасида одамлар, хайвонлар, кўриш орқали атроф мухитда аниқ харакатда бўладилар. Фотосинтез таъсир – шундан иборатки, кўринувчи ва узун тўлқинли УБ нурлари ўсимликларга таъсир қилганда ундаги минерал моддалардан органик моддалар синтез қилинади. Даврий фото таъсир – кундузги ѐруѓлик етишмаган жойларда ѐритилганлик талаб даражасида берилганда ўсимликларда, молларда, паррандаларда ривожланишни ижобий ўзгариши кузатилади. Оптик нурланишнинг терапевтик (эритема, антирахит) таъсири – одамларни, хайвонларни, паррандаларни маълум бир нормада УБ, кўринувчи, ИК нурлар билан нурлатилганда уларда моддалар алмашуви яхшиланади хамда организмни касалликларга қаршилиги кучаяди. Бактерицид таъсир – УБ нурлар кўринадиган хамда ИК нурлар билан куп миқдорда нурлантириш оқибатида бактериялар, усимликлар, хашоратлар халок булади. Оптик нурланишнинг мутаген таъсири – шундан иборатки, агар хайвонлар ва ўсимликларга УБ нурлар билан узоқ таъсир этилса наслий ўзгаришларга олиб келади, буларни янги хусусиятли усимликлар ва организмлар яратишда ишлатиш мумкин. Умуман олганда фотобиологик таъсирнинг хамма турларида хам оптик нурланиш энегиясини истеъмолчи ютиши натижасида тирик хужайраларда фотохимик реакциялар содир бўлади. Яъни тирик хужайралардаги молекулалар оптик нурланиш энергиясини ютиб жонланган холатга келадилар ва маълум у ѐки бу кимѐвий реакцияларга кирадилар, натижада аниқ биологик ўзгаришлар содир бўлади. Хар кайси фотобиологик жараѐн учун унинг интенсивлигини нурланиш тулқин узунлигига боѓлиқлигини тузиш мумкин. Бундай боѓликлик графигини нурланишнинг спектр таъсири дейилади. Таъсир спектри эффектив ва тежамли нурланиш манбалари яратишда ва нурланиш қурилмаларини лойихалашда мухим ахамиятга эга. Download 61.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling