Оптик системаларни лойиҳалаш” фани маъруза мавзу
Download 28.01 Kb.
|
1-маърузаОСЛ
“Оптик системаларни лойиҳалаш” фани маъруза -мавзу. “Оптик системаларни лойиҳалаш” фани, фаннинг вазифалари, асосий тушунчалар, бошқа фанлар билан алоқаси Бугунги кунда оптикавий ва оптик-электрон қурилмалар ва тизимлар фан ва техниканинг деярли барча тармоқларида қўлланилмоқда. Улар ёрдамида автоматик кузатиш ва бошқариш, аниқлик, ишончлилик ҳамда мураккаб оптоэлектрон мажмуалар ва ҳоказоларнинг тезкорлигини ошириш масалалари ечилади. Принципиал схема ва унинг кейинги ҳисоб-китобларининг тўғри танланишига қараб нафақат оптикавий ва оптоэлектрон қурилма тўлалигича, балки яна унинг ўлчамлари ва массаси ҳамда қабул қилинувчи, қайта ишланувчи ва узатилувчи маълумот ҳажми ҳам муваффақиятли ишлайди. Оптик системаларни лойиҳалаш етарлича мураккаб бўлган жараён бўлиб, у ўзига муҳандислик ва конструкторлик масалалари бўйича ҳам назарий изланишларни, ҳам амалий босқичларни қамраб олади. Шундай қилиб, оптик системаларни лойиҳалаш принцип ва усулларини эгаллаш лазер технологиялари ва оптоэлектроника соҳасидаги мутахассислар учун ўта зарурдир ҳамда бу йўналишнинг энг асосий фанларидан бири ҳисобланади. “Оптик системаларни лойиҳалаш” фани “5321900 – Лазер технологиялари ва оптоэлектроника” мутахассислиги бўйича бакалаврларга 7-семестрда ўтилади. Бу курс умумий физика, оптика, кимё, математика, лазер техникаси, материалшунослик, информатика курслари билан чамбарчас боғланган. Мазкур фаннинг мақсади талабаларда оптик системаларни лойиҳалаш ҳамда уларни яратиш усулларини амалга оширишнинг физикавий принциплари ҳақидаги замонавий физик ва техник тасаввурларни шакллантириш ҳисобланади. Мазкур фаннинг вазифалари талабаларда муҳандисларча фикр юритиш ва олинган билимларни татбиқ қила олишни шакллантиришга хизмат қилувчи умумфизикавий характердаги билимларга эга бўлиш, оптик ҳамда оптоэлектрон системаларни лойиҳалаш ва яратиш соҳасидаги илмий изланиш ва амалий ишлар учун зарур бўлган махсус тасаввурларни олиш ҳисобланади. Фаннинг маърузаларини тузишда асосий эътибор оптик системаларни лойиҳалашга қаратилган бўлса-да, лекин шу билан бирга фанни чуқурроқ ўзлаштириш учун зарур бўлган назарий муносабатлардан ҳам фойдаланилади. Маърузаларда ғоявий жиҳатдан фан, техника, тиббиёт, мудофаа масалалари учун у ёки бу лазер қурилмалари асосида тузиладиган базавий физикавий принциплар кўриб чиқилади. Download 28.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling