50-мавзу. ХVII аср иккинчи ярми - ХIХ аср ўрталарида Хива хонлиги.
ХVII аср иккинчи ярмида Хива хонлигида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият. Бухоро - Хива муносабатларининг кескинлиги. Хива хонлиги давлат бошқарувида иноқлар нуфузининг ортиб бориши. Муҳаммад Амир иноқ. Хивада қўнғиротлар сулоласининг давлат тепасига келиши. Ички ва ташқи сиёсатда барқарорликнинг вужудга келтириш учун урунишлар. Муҳаммад Раҳим I. Қорақалпоқларнинг бўйсундирилиши. Россия империяси билан алоқаларнинг кучайиб бориши. Бухоро амирлиги билан чегара ҳудудларида курашлар. Хонликнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёти.
51-мавзу. ХIХ аср ўрталарида Қўқон хонлиги.
ХIХ аср бошларида қўқон хонлигининг кучайиб бориши. Олимбий ва унинг хонлик ҳудудини кенгайтириш учун олиб борган курашлари. “Хон” унвонининг жорий этилиши. Тошкент, Туркистон, Чимкент шаҳарларининг хонлик томонидан босиб олиниши. Умархон. Хонлик ҳудудларининг кенгайтиришга бўлган ҳаракатларининг давом эттирилиши. Ички сиёсий вазиятнинг барқарорлашуви. Маданий соҳанинг юксалиши. Муҳаммад Алихон. Ташқи давлатлар билан курашлар. Бухоро - Қўқон муносабатларининг кескинлашуви. Амир Насруллохоннинг Қўқонга юриши. Шералихон. Ҳокимият бошқарувида қирғиз - қипчоқ гуруҳлари тасирининг кучайиши. Худоёрхон. Россия империяси билан муносабатлариинг кескинлашиб бориши.
52-мавзу. Ўрта Осиё халқларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши тарихининг манбашунослик масалалари
Ўрта Осиё халқларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши тарихининг манбашунослик масалалари. Маҳаллий тарихчилар томонидан ёзилган асарлар ва уларда тарихий жараёнларнинг акс этиши. Архив ҳужжатлари ва уларда воқеларнинг акс эттирилиши ва ёндашувлар. Мустақиллик йилларида амалга оширилган илмий тадқиқотлар ва манбашунослик соҳасида амалга оширилган ишлар ва уларда масаланинг ёритиб бериш даражаси ва хусусиятлари.
53-мавзу. Ўрта Осиё халқларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши тарихининг тарихшунослик масалалари.
Ўрта Осиё халқларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши тарихининг тарихшунослик масалалари. Тарихшуносликнинг даврлаштирилиши масалалари, тарихий асарлар ва уламинг асосий ҳусусиятлари, масалага ёндашув жиҳатлари. Мустақиллик йилларида амалга оширилган илмий тадқиқотлар ва тарихшунослик соҳасида амалга оширилган ишлар ва уларда масаланинг ёритиб бериш даражаси ва хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |