O’quv uslubiy majmuasi namangan-2021 O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti
Download 0.73 Mb.
|
MAJMUA QIYOS
керак.
Адабиётшунослик курси Бакалавр: бакалавр талабалар халқ оғзаки ижодининг ўзига хос хусусиятларини билиш, ёзма адабиёт намунасидан оғзаки ижод намунасининг фарқи; адабиёт тарихининг маданият тарихидаги ўрни; адабиёт тараққиётининг асосий босқичлари; мумтоз адабиёт жанрларининг пайдо бўлиши ва тараққиёти; янги ўзбек адабиётини мумтоз сўз санъатидан фарқлари; янги ўзбек адабиётининг асосий хусусиятлари; янги ўзбек адабиётининг ижодий методлари; янги ўзбек адабиётининг тараққиёт босқичлари; янги ўзбек адабиётининг йирик намояндалари; адабиётшуносликнинг таркибий қисмлари; адабиётшуносликнинг бошқа фанлар билан алоқаси; бадиий таҳлилнинг адабиётшуносликдаги ўрни; адабий назарий тафаккур тараққиёти; жаҳон ва туркий халқлар адабиёти тарихи, даврлари; жаҳон адабиёти тарихида адабий ижодий методлар; жаҳон ва туркий халқлар адабиётининг тараққиёт тамойиллари; жаҳон адабиётининг машҳур намоёндалари ижоди; фанларнинг моҳияти ва асосий мазмуни; танқидчиликнинг адабиётшуносликдан фарқлари; ҳозирги адабий жараённинг асосий хусусиятлари; ўзбек танқидчилиги ва адабиётшунослигининг йирик намоёндалари ижоди ҳақида тасаввурга эга бўлиши; халқ оғзаки ижоди жанрларини бир-биридан ажрата олиш, ҳар бир жанрнинг ўзига хослигини изоҳлаш; ўзбек мумтоз адабиёти матнларини таҳлил қилиш; Ўрта Осиёнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши ва унинг оқибатлари; бу даврда яшаб ижод этган адабиёт аҳллари фаолияти; улар ижодига хос хусусиятлар; янги ўзбек адабиётининг етук намуналари; алоҳида ёзувчилар ижоди; энг янги асарлар матни; вақтли матбуот материаллари; адабиёт назарияси асослари; адабий тур ва жанрлар; адабий йўналиш ва ижодий метод масалалари; бадиий услуб ва поэтика асосларини билиши ва улардан фойдалана олиши; халқ оғзаки ижоди асарларини ғоявий ва бадиий жиҳатдан таҳлил этиш, образлар тизимига тавсиф бера олиш; оғзаки ижод асарларини илмий талабларга биноан ёзиб олиш ва унинг паспортини тўлдириш; бадиий матнни талқин ва таҳлил этиш; ижодкор услубини текшириш; мустақил илмий матн ёзиш; антик давр адабиёти ва мифологиясини таҳлил этиш; XIX аср жаҳон адабиётидаги реалистик тамойилларни ажрата билиш; ХХ аср жаҳон адабиётининг асосий концепцияси, модернизм, экзистенциализм ва бошқа адабий йўналишларнинг моҳиятини англаш; танқид ва адабиётшунослик ютуқлари, ҳозирги ўзбек адабиётининг энг яхши намуналари, бадиий ва танқидий асарлар ҳамда вақтли матбуот материалларини таҳлил эта олиш; мумтоз адабиётдаги поэтик санъатларни бир-биридан фарқлай олиш; умумтаълим мактабларининг давлат дастурида қайд этилган оғзаки ижод намуналарини синфлар бўйича адабий ўқитиш талабларига биноан ўқитувчиларга ўргатиш; кўп асрлик ўзбек адабиётининг янгиланиш босқичлари, янги адабиётнинг шакл ва мазмунида юз берган ўзгаришлар, мумтоз ва янги адабиётнинг узвийлиги ҳамда янги адабиёт билан бугунги адабиётнинг боғланишларини тушунтира олиш; қўлёзма ва тош босма манбалардан фойдалана билиш; адабиёт тарихига оид назарий адабиётларни таҳлил қила олиш; янги ўзбек адабиёти тараққиётини даврлаштириш; бадиий асарлар мазмуни ва шаклий ўзига хослигини аниқлаш; жаҳон адабиётида олган билимларини амалий фаолиятда татбиқ этиш; адабиётшуносликнинг таҳлил методларидан фойдаланиш; янги асарларни мутолаа қилиш; тақриз ёзиш; илмий асарларни конспект қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling