O’quv uslubiy majmuasi namangan-2021 O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti
Download 0.73 Mb.
|
MAJMUA QIYOS
Бакалавр:
оламнинг яхлит физикавий объект эканлиги ва эволюцияси; табиий фанларнинг фундаментал бирлиги, тибиат илмининг тугалланмаганлиги ва унинг келгусида ривожланиш имкониятлари; табиатдаги дискретлик ва узлуксизлик; табиатдаги тартиб ва тартибсизлик нисбати, объектлар тузилишининг тартиблилиги; тартибсизлик ҳолатига ўтиш ва унинг акси; табиатдаги динамик ва статик қонуниятлар; эҳтимоллик табиатдаги системаларнинг объектив тавсифи эканлиги; ўлчовлар ва уларнинг табиий билимларнинг турли соҳаларида ўзига хослиги; табиат илмининг фундаментал доимийлик (константа)лари; симметрия тамойиллари ва сақланиш қонунлари; билишнинг эмпирик ва назарий нисбатлари; табиатдаги ҳолатлар ва уларнинг вақт бирлигида ўзгариши; табиий объектларнинг якка ва умум ҳолдаги ҳаракати; табиатшуносликда вақт; кимёвий системалар ва жараёнлар, моддаларнинг реакцияга мойиллиги; кимёвий айнийликни исботлаш усуллари ва моддалар сифатини аниқлаш; материя яралишининг биологик асослари хусусиятлари, такрор яралиш, кўпайиш тамойиллари ва тирик мавжудотлар ривожланиш тизимлари; биосфера ва унинг эволюцияси йўналишлари; тирик мавжудот тизимларининг яхлитлиги ва гомеостазаси - ўз-ўзидан созлануви; организм ва муҳитнинг ўзаро таъсири, организмлар мажмуаси, экотизимлар; табиатни муҳофаза қилишнинг экологик тамойиллари ва табиатдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, табиатни бузмас технологиялар яратишнинг келажаги; табиатшуносликнинг энг янги кашфиётлари, техник қурилмалар яратишда улардан фойдаланиш истиқболлари; физик, кимёвий ва биологик моделлаш; инсон биоижтимоий табиатининг биосфера билан бирлиги нуқтаи назаридан ўз касбий фаолиятининг оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; механика, электр ва магнетизм, тебранишлар ва тўлқинлар, квант физикаси, статистик физика ва термодинамика, кимёвий тизимлар, моддаларнинг реакцияга мойиллиги, кимёвий идентификация, экологиянинг асосий тушунчалари, қонунлари ва моделлари; физика, назарий механика, кимё ва экологиядаги назарий ва тажрибавий тадқиқот усуллари; инсон атроф-муҳитини физик, кимёвий ва биологик ҳодисаларнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш воситалари ва усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши; физик, кимёвий ва биологик моделларни текшириш; ишлаб чиқариш жараёни ва техник воситаларда физик, кимёвий, биологик тизимларнинг энг оддий моделларидан фойдаланиш; табиий фанларнинг турли соҳаларида қўлланадиган сонли кўрсаткичлар катталиклари тартибини қўллай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling