Тошкент ахборот технологиялари университети «IoT симсиз тизимлари» фанидан маъруза


Download 0.81 Mb.
bet1/2
Sana26.03.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1296703
  1   2
Bog'liq
zvcEDK9VBZfVaMrU4uVbyX2PbYnx0EFg2ESzVZWV

  • МАТ кафедраси катта ўқитувчиси У.Т. Алиев
  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
  •  
  • МУҲАММА АЛ-ХОРАЗИМИЙ НОМИДАГИ
  • ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
  • «IoT симсиз тизимлари» фанидан маъруза

Буюмлар Интернетини (IoT) ташкил этиш принциплари. Замонавий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари. Атамалар ва тушунчалар

  • Дарснинг мақсади:
  • Талабаларда :
  • IoT ташкил этиш принциплари ҳақида батафсил тасаввур ҳосил қилиш;
  • мазкур билимларни мустақил таҳлил қилишга кўмаклашиш;
  • ёшлар ўртасида соғлом маьнавий ва тарбиявий муҳитни шакллантириш.

Режа

  • IoT тушунчаси
  • Атрофимиздаги барча предметлар ва қурилмалар (уй асбоблари ва жиҳозлари, кийим-кечак, маҳсулотлар, автомобиллар, саноат қурилмалар ва бошқалар) миниатюрали (кичик ўлчамли) идентификацион ва сенсорли (сезгир) қурилмалар билан жиҳозланган деб тасаввур қиламиз.
  • Улар билан зарур алоқа каналлари бўлганида нафақат бу объектларни ва уларнинг параметрларини фазода ва вақт бўйича кузатиш, балки уларни бошқариш мумкин бўлади.
  • Инфокоммуникацион нуқтаи назардан Нарсалар Интернетини қуйидаги тимсолий формула кўринишида ёзиш мумкин:
  • IoT=Сенсорлар (датчиклар)+ Маълумотлар+Тармоқлар+Хизматлар
  • Оддийроқ айтганда, Нарсалар Интернети бу компьютерлар, датчиклар (сенсорлар) ва ижрочи қурилмаларнинг (актуаторларнинг) IP (Internet Protocol) интернет протоколдан фойдаланиш билан ўзаро боғлайдиган глобал тармоғи ҳисобланади.
  • IoTни ташкил этиш принциплари
  • Демак, ҳар хил қурилмалар турлари Интернет орқали турли иловалар билан ўзаро таъсирлашишадиган ҳар хил тармоқлар турларини ташкил қилади. Бу иловалар бир неча интерфейсларни ташкил этиши мумкин. Қурилмалар тармоқлари Интернет билан боғланади, кейин эса транзит тармоқ орқали иловалар билан ўзаро таъсирлашишади. Бу транзит тармоқ Интернет-инфратузилманинг асосий коммуникациялари ҳисобланади.
  • Нарсалар Интернетини жорий этишда бутун кундалик ҳаёт тубдан ўзгаради. Керакли нарсаларни қидириш, товарларнинг камёблиги ёки уларни ўта кўп ишлаб чиқариш, автомобиллар ва мобил телефонларнинг ўғирланишлари ўтмишда қолади, чунки товар қайси жойда ва қандай миқорда борлиги, ишлаб чиқарилаётгани ва истеъмол қилинаётгани аниқ маълум бўлади.
  • Агар барча объектлар (нарсалар, предметлар) кичик ўлчамли радиобелгилар билан жиҳозланса, у ҳолда уларни масофадан идентификациялаш (аниқлаш), маълум “интеллект бўлганда эса уларни бошқариш ҳам мумкин бўлади.
  • Пакетлар коммутацияланадиган тармоқлар ва аввало Интернетнинг кескин ривожланиши билан 2000-нчи йилларнинг бошларида жаҳон телекоммуникацион ҳамжамияти дастлаб коммуникацияларни ривожлантиришнинг янги парадигмаси - NGN (Next Generation Networks) кейинги авлод тармоқларини ишлаб чиқди, кейин эса амалга оширишга киришди.
  • .
  • NGN технологиялари ҳозирда тез мослашувчан коммутаторлардан (Softswitch) IMS (IP Multimedia Subsystem) мультимедиали алоқа нимтизимлари ва LTE (Long Term Evolution) симсиз тармоқларигача эволюцион ривожланиш йўлини босиб ўтди.
  • Бунда доимо кўзда тутилдики, NGN тармоқларининг асосий фойдаланувчилари инсонлар бўлиши ва демак, бундай тармоқлар максимал абонентлар сони асосан ер планетаси аҳолисининг сони билан чегараланади.
  • Сўнгги вақтларда RFID (Radio Frequency IDentification) радиочастотавий идентификациялаш усуллари, WSN (Wireless Sensor Network) симсиз сенсорлар тармоқлар, NFC (Near Field Communication) кичик ишлаш радиусили коммуникациялари, М2М (Machine-to-Machine) машиналараро коммуникациялар сезиларли ривожланмоқда, улар Интернет билан интеграцияланиш орқали сони жуда катта бўлиши мумкин турли техник қурилмаларнинг (“предметларнинг”) оддий алоқасини таъминлашга имкон беради.
  • Cisco IBSG консалтинг бўлинмасининг ҳисоб-китобларига кўра, 2008 ва 2009 йиллар оралиғида Интернетга уланган предметлар сони инсонлари сонидан ортди, 2015 йилга келиб эса Интернетга уланган қурилмалар сони 25 миллиардларга, 2022 йилга келиб эса 55 миллиардларни ташкил этади.
  • Шундай қилиб, ҳозирги вақтда «Инсонлар интернети»дан IoT (Internet of Things) - «Нарсалар Интернети»га эволюцион ўтиш бўли ўтмоқда.
  • Алоҳида таъкидлаш керакки, Нарсалар Интернети инсоннинг қатнашувини инкор қилмайди. IoT предметларни тўлиқ автоматалаштирмайди, чунки у инсонга мўлжалланган ва унга предметларга фойдалана олиш имкониятини беради.
  • IoTда ҳар бир предмет ўз ноёб идентификаторига эга бўлиб, улар биргаликда вақтинчалик ёки доимий тармоқларни ҳосил қилиш билан бир-бирлари билан ўзаро таъсирлаша оладиган предметлар тўпламини ташкил этади.
  • Бундай предметлар жорий геопозиция ҳақида маълумотлар билан алмашлаш орқали уларнинг ҳаракатланиши жараёнида қатнашиши мумкин, бу логистика жараёнини тўлиқ автоматлаштиришга, ўрнатилган интеллектга эга бўлиш билан эса, предметлар ўз хоссалари ўзгартириши ва атроф-муҳитга, шу жумладан энергия истеъмолини камайтиришга мослашиши мумкин. Улар бошқаларни ёки улар билан бошқача боғланган предметларни аниқлаши ва улар билан ўзаро таъсирлашиши мумкин.
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling