Тилшунослик курси
Ҳозирги ўзбек адабий тили
Адабий тил тушунчаси. Ўзбек адабий тилининг шаклланиш манбалари ва қонуниятлари. Ўзбек адабий тилининг диалектал асослари. Ҳозирги ўзбек адабий тили сатҳлари. Улар орасидаги муносабат.
Назарий фонетика. Фонетика – ўзбек адабий тилининг товушлари тизимини ўрганувчи сатҳ сифатида. Фонология- нутқ товушларини ўрганувчи сатҳ; Ўзбек тилида сўзнинг фонетик структураси ва унинг асосий хусусиятлари. Фонема ва унинг вариантлари. Фонетик ҳодисалар ва уларнинг кўринишлари. Ўзбек тилида урғу, бўғин ва уларнинг турлари. Оҳанг, сўз ва гап оҳанги, шунингдек, унинг ҳусусиятлари. Ўзбек графикаси тараққиёти. Имло масалалари, ўзбек орфографиясининг асосий тамойиллари. Ўзбек адабий тилининг орфоэпик тизими.
Назарий грамматика. Морфемика - тилнинг морфем структураси ҳақидаги таълимот. Морфемалар таснифи ва хусусиятлари. Сўз ясалиш тизими. Ўзбек тили сўз ясалиш тизими бўйича қарашлар. Морфология-сўз шакллари ҳақида таълимот. Сўзларни туркумларга ажратиш асослари. Сўз туркумларига хос грамматик категориялар. Грамматик шакл ва грамматик маъно тушунчалари.Ўзбек тилининг синтаксис тизими. Сўз бирикмаси ва у ҳақдаги қарашлар. Сўз, гап, сўз бирикмаси муносабатлари. Содда гап синтаксиси. Қўшма гап синтаксиси. Синтаксисда парадигматика ҳамда синтагматика. Шакл ва мазмун муносабати. Синтаксисга формал-функционал ва мазмуний ёндошув.
Семасиология. Лексикология. Сўз маъноларининг тараққиёти. Луғавий бирликларнинг шакл ва маъно муносабатига кўра гуруҳланиши: омонимлар, синонимлар, антонимлар. Атамалар тизимининг шаклланиши, луғатчилик тараққиёти.
Ўзбек тили пунктуацияси тараққиёти. Тиниш белгилари ва уларнинг қўланиш хусусиятлари. Тиниш белгилари ва гап қурилиши хусусияти ўртасидаги боғланиш.
Ўзбек адабий тилининг меъёрий шаклланиши. Адабий тил меъёри тушунчаси.
Тарихий грамматика. Ўзбек тили тарихининг Ўрта Осиё олимлари томонидан ўрганилиши. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асари ўзбек тили тарихини ўрганишда асосий манба сифатида. Алишер Навоийнинг «Муҳокаматул- луғатайн» асари туркий (ўзбек) тили тарихини ўрганиш манбаи. Ўзбек тили товушларининг тарихий эволюцияси. Ўзбек тилида сўз таркибининг ўзгариши, тарихий сўз ясалиши ва сўз ясовчи формантлар. Грамматик шаклларнинг тарихий реконструкцияси. Ўзбек тилида гап қурилишининг тарихий кўринишлари ва хусусиятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |