3.5.6. Курс иши (лойиҳаси) мазмунига қўйиладиган талаблар
Танланган мавзунинг долзарблигини асослаш. Мавзунинг ўрганилиш тарихи, ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари. Курс ишини ёзишда танланган услуб.
Ўқув фанининг муҳим назарий муаммосига тегишли мавзу бўйича илмий адабиётларни, электрон манбаларни, интернет маълумотларни ўрганиш. Тўпланган материалларни режа асосида тартибга солиш. Турли хил олимларнинг фикрларини, хулосаларини, нуқтаи назарларини қиёслаш, таҳлил қилиш, уларга танқидий ёндашиш. Ўзининг мустақил илмий хулосаларини муайян бир тизимга солган ҳолда баён этиш. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини илова қилиш.
3.5.7. Малакавий амалиётни ташкил қилишга қўйиладиган талаблар
Фольклор ва диалектологик амалиёт
Амалиёт ҳақида маълумот бериш. Амалиётга бориладиган ҳудудни аниқлаш. Белгиланган ҳудуд шевасига оид хусусиятларни талабаларга эслатиш. Ўрганиладиган ҳудуд шеваси вакиллари билан мўлжалланган илмий ва амалий мазмундаги режа асосида гуруҳ талабаларининг мулоқатларини уюштириш. Мулоқатларни ёзиб олиш ва уларни диалоктологик материаллар сифатида ёзиб, транскрипция қилиш.
Ёзиб олинган шева матнларини гуруҳлаб, алоҳида дафтарларга ёзиш, уларни амалиёт раҳбарларига топшириш. Амалиёт охирида якуний ва талабларни баҳолаш
Педагогик амалиёт
Кириш анжуманида иштирок этиш. Таълим тизими билан танишиш. Педагогик амалиётнинг мақсад ва вазифаларини белгилаб олиш. Дарс кузатиш ва таҳлил қилиш йўллари. Ўқувчи ва талабаларнинг жисмоний, руҳий ҳамда ақлий тараққиётига доир маълумотларни тўплаш, тизимга солиш, таҳлил қилиш. Белгиланган синф ва курсларда тегишли фанлардан дарс ўтиш ва унинг таҳлилида иштирок этиш. Бир ўқувчи ёки талабага атрофлича тавсифнома ёзиш. Якуний анжуманни тайёрлаш ва ўтказишда иштирок қилиш.
3.5.8. Битирув малакавий иши
Битирув малакавий ишда талаба барча блоклар бўйича олган билимларини тадбиқ этишни талаб этадиган, тугалланган касбий масалани ҳал этади.
Унда бакалавр қуйидагиларни ҳал этиши лозим:
ҳал қилинаётган масалани таҳлил қилиши ва шарҳлаши;
айни соҳадаги тилшунослик, адабиётшунослик талабларини ифодалаши, масалани ечиш вариантларини кўриб чиқиши ва қулай вариантни танлаши;
қулай вариантнинг ҳисоб, текстологик, шаклан ва мазмунан ечимини келтириши;
масала ечими бўйича хулосалар ва тавсиялар бериши ҳамда уларнинг мос тармоқда қўлланилиш имкониятини аниқлаши;
Битирув малакавий ишнинг мавзуси олий таълим муассасасининг ихтисослик кафедралари томонидан мутахассисга буюртмачи бўлган корхоналар талаблари, тилшунослик ва адабиётшунослик соҳасидаги замонавий ютуқлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Битирув малакавий иш филологик: тилшунослик, адабиётшунослик ёки шу соҳадаги илмий-тадқиқот йўналишларида бўлиши мумкин.
Битирув малакавий ишга топшириқ, одатда, талабага учинчи курс тугаганидан кейин берилади. У тўртинчи курс давомида-умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўрганиш жараёнида, шунингдек, мазкур стандартдаги уни бажаришга ажратилган махсус вақт мобайнида бажарилади.
Битирув малакавий ишнинг ҳажми ихтисослик кафедраси томонидан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |