O’quv uslubiy majmuasi namangan-2021 O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


Download 0.73 Mb.
bet24/108
Sana19.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1364205
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   108
Bog'liq
MAJMUA QIYOS

3.5.9. Таълим дастурини амалга ошириш
5220100 – Филология (Ўзбек филологияси) йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг таълим дастури мазкур йўналиш бўйича аккредитацияланган олий таълим муассасаларида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялари асосида замонавий техника воситаларидан унумли фойдаланиб амалга оширилади.
Хорижий тилларни талабалар томонидан ўзлаштирилишига ҳамда педагоглар томонидан ўқитилишига эътибор устувор бўлмоғи ва шароит яратилиши лозим.
Малакавий амалиёт алоҳида ишлаб чиқилган амалиёт дастурлари асосида таълим муассасаларида, замонавий корхоналар, ташкилотлар ва ИТИларда ўтказилади. Шунингдек, амалиёт даврида ихтисослик фанларидан ҳам амалий машғулотлар ўтказилиши назарда тутилади.
Таълим мобайнида талаба Давлат аттестацияси(гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлардан ва хорижий тилдан) топширади ва битирув малакавий иш(лойиҳаси)ни бажаради ҳамда натижасига қараб давлат намунасидаги олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) берилади. Давлат аттестацияси ўқув жараёни тугашидан олдин интеграллашган курс бўйича ўтказилади.
Меҳнат фаолиятини таълим муассасаларида амалга ошириш истагини билдирган битирувчилар учун битирув малакавий иши умумкасбий фанлар мажмуаси бўйича давлат аттестацияси билан алмаштирилиши мумкин.
4. Бакалаврлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва баҳолаш
4.1. Бакалавриат йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагилардан иборат:
ички назорат олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Ички назорат олий таълимни бошқарувчи ваколатли давлат идораси томонидан тасдиқланган назоратнтнг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади;
якуний давлат назорати давлат таълим стандартига мувофиқ фанлар бўйича давлат аттестациясини ва малакавий битирув иши ҳимоясини ўз ичига олади;
давлат-жамоат назорати олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси, жамоат ташкилотлари ва кадрлар буюртмачилари томонидан белгиланган тартибдаўтказилади;
ташқи назорат Вазрлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестация қилиш бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тайёрланган кадрлар сифатини баҳолаш кадрлар истеъмолчилари томонидан меҳнат фаолияти жараёнида амалга оширилади.
4.2. Олий таълим муассасаси:

  • ушбу стандартдаги талабларга риоя қилинишига, бакалаврнинг сифатига;

    • профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлар малакаси талабларга тўла мос келиши;

    • интеграллаштирилган курс фанларининг дастурларида назарда тутилган ўқув-методик адабиётлар, ўқув-услубий мажмуалар, шунингдек, якка тартибда ишлаш ва мустақил тайёргарлик учун материаллар билан таъминланганлиги;

    • ўқув жараёнининг моддий-техника таъминоти учун тўла маъсулдир.


Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling