O’quv uslubiy majmuasi namangan-2021 O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


Download 0.73 Mb.
bet21/108
Sana19.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1364205
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   108
Bog'liq
MAJMUA QIYOS

Методика курси

Она тили ва адабиёт ўқитиш методикаси
Она тили ўқитиш методикаси фанининг предмети. Тил таълимининг асослари. Тил таълими методлари ва усуллари. Она тили бўйича синфда уюштириладиган машғулот турлари. Тил дарслари методикаси. Боғланишли нутқни ўстириш методикаси. Ёзма ишларни ўтказиш, текшириш ва баҳолаш йўллари. Дарс таҳлили методикаси.
Адабиёт ўқитиш методикаси фанининг предмети. Адабий таълимнинг асослари. Туркистон мактаблари ва мадрасаларида адабиёт ўқитилиши тарихи. Адабиёт ўқитиш методлари. Бадиий матн устида ишлаш. Мактаб герменевтикаси. Адабиёт бўйича синф ва мактабдан ташқари ишлар. Факультатив машғулотларни уюштириш. Ёзма ишлар ўтказиш, текшириш ва баҳолаш методикаси. Адабиёт дарслари таҳлили.
3.5.4.Ихтисослик фанлари
Ўзбек тилшунослиги тарихи
Курснинг мақсади, текшириш объекти, предмети ва вазифалари. Ўзбек тилшунослигининг шаклланиш тарихи. Курснинг “Ўзбек тили тарихи”, “Ҳозирги ўзбек адабий тили”, “Ўзбек диалектологияси”, “Нутқ маданияти ва услубияти асослари”, “Умумий тилшунослик”, “Социолингвистика”, “Психолингвистика” каби фанлар билан муносабати. Жаҳон тилшунослиги шаклланишида ўзбек тилшунослининг ўрни. Йирик тилшунос-туркологларнинг ўзбек тилшунослиги тараққиётига қўшган ҳиссалари.
Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Қошғарийларнинг тилшуносликка оид қарашлари. А.Навоий ва ўзбек тилшунослиги тараққиёти. Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик мероси. Номаълум шахс томонидан ёзилган “Ат-туҳфатуз закияту фи-туғатит туркия” асари таҳлили. Бобурнинг тилшуносликка оид қарашлари. Ўрта асрда луғатчилик тараққиёти. Хонликлар даври ўзбек тилшунослиги. XX аср бошларида ўзбек тилшунослиги: Фитрат, Мунаввар қори, Беҳбудий, Авлонийларнинг тилшунослик мероси (рус тилшуносларининг таъсири масаласи). XX аср иккинчи ярми ўзбек тилшунослиги. Тошкент тилшунослиги илмий мактабининг шаклланиши (Аюб Ғуломов илмий мактаби). Самарқанд тилшунослиги илмий мактабининг шаклланиши (услубшунослик мактаби. Улуғ Турсунов илмий мактаби). Истиқлол даври ўзбек тилшунослиги.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling