Тасаввуф ва мумтоз поэтика асослари
Тасаввуф истилоҳи, моҳияти, вужудга келиш ўрни ва даври. Тасаввуф манбалари ва тараққиёт омиллари. Тасаввуфнинг тараққиёти ва тасаввуф адабиётининг шаклланиши (VII-IX асрлар). Тасаввуф тарихида ирфон босқичи (X-XIII асрларда тасаввуф адабиёти). Марказий Осиёда тасаввуф тариқатлари. Тасаввуф ва бадиий ижод масалалари. Яссавийлик ва ибодат адабиёти. Кубровийлик ва бадиий адабиёт. Нақшбанд ва ўзбек мумтоз адабиёти. Нақшбанд ва Алишер Навоий ижодиёти. Қаландарийлик адабиёти. Туркий бадиий адабиётда тасаввуф. Рум ва Ҳиндистон форсий адабиётида тасаввуф.
Мумтоз адабиётда бадиий сўз табиати. Сурат (шакл) ва маъно бирлиги. Мумтоз адабиётда адабий турлар ва шеър навълари. Мумтоз шеър тузилиши ва аруз илми. Мумтоз адабиётшуносликда қофия илми. Илми бадеъ ва шеърий санъатлар талқини. Мумтоз адабиётшуносликда тил одоби, бадиий нутқ ва услуб масалалари.
Бадиий таҳлил асослари
Бадиий таҳлилда фалсафий ва миллий асоснинг ўрни. Бадиий таҳлил турлари. Бадиий таҳлил босқичлари ва унинг бадиий тасвир босқичларига мувофиқлиги. Бадиий таҳлилнинг йўналишлари. Бадиий таҳлилнинг асосий тамойиллари. Илмий таҳлил. Ўқув таҳлили. Бадиий таҳлилда шакл ва мазмун муносабати. Бадиий таҳлилда объект ва субъект муносабати характери. Бадиий матнни текширишдаги илмий мактаблар. Бадиий таҳлилда асарнинг тур хусусиятларини ҳисобга олиш. Лирик асарларни таҳлил қилиш. Эпик асарларни таҳлил этиш йўллари. Драматик асарларни таҳлил этиш йўллари. Бадиий таҳлилда услуб.
3.5.5.Танлов фанлари
Ўзгарувчан бозор шароитига мослашиш, буюртмачилар талаблари асосида қўшимча билим бериш, жахон фан ва техникаси соҳасидаги янгиликлар билан таништириш, танланган фаолият соҳасига тегишлии қўшимча билимлар бериш, республика ва хорижий мамалакатлардаги нуфузли олий таълим муассасаларида йўлга қўйилган таълим жараёнидаги янгиликлар билан таништириш. Илмий педагогик ёки илмий тадқиқот фаолиятига йўналтирилган интеграллаштирилган курсларни ўзлаштиришга йўналтирилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |