3.2. Талаба ҳафталик ўқув юкламасининг максимал ҳажми 54 соат, шундан аудиториядаги ўқув юкламаси – 28 соатгача, қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.
3.3. Жорий, оралиқ ва якуний аттестацияларни ҳисобга олган ҳолда таълим дастурининг умумий ҳажми 4 йиллик ўқув даври учун 9072 соатни ташкил этади.
3.4. Таълим дастурларини ўзлаштириш жараёнида ўқув фанларининг баъзи масалалари ва муаммоларини ўқитувчи рахбарлигида талабалар томонидан мустақил ўрганилиши эътиборга олиниши керак.
3.5. 5220100 – Филология (Ўзбек филологияси) таълим йўналиши бўйича таълим дастурининг зарурий мазмуни
3.5.1. Гуманитар ва ижтимоий- иқтисодий фанлар
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича талаблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган “Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки бўйича бакалаврларни тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар” асосида белгиланади.
3.5.2. Математик ва табиий-илмий фанлар
Математик коммуникатив курс
Алгебра: асосий алгебраик тузилмалар; фазовий векторлар ва чизиқли тасвир, Булев алгебраси;
Геометрия: аналитик геометрия, кўп ўлчамли Евклид геометрияси, эгри чизиқ ва текисликларнинг дифференциал геометрияси, топология элементлари;
Дискрет математика: мантиқий ҳисоблашлар, гарафиклар, алгоритмлар назарияси, тиллар ва грамматика, автоматлар, комбинаторика;
Таҳлил: дифференциал ва интеграл ҳисоблаш; функция ва функционал таҳлил назарияси элементлари; комплекс ўзгарувчан функциялар назарияси; дифференциал тенгламалар;
Эҳтимоллик ва статистика: эҳтимоллар назарияси математик асослари, тасодифий жараёнлар моделлари, гипотезаларни текшириш, максимал ҳақиқатга яқинлик принципи, тажриба маълумотларини ишлашнинг статистик усуллари.
Информатика ва ахборот технологиялари
Информатика тушунчаси: ахборотни тўплаш, узатиш, ишлаш ва сақлаш жараёнларининг умумий тавсифи; ахборот алмашиниш жараёнларининг умумий тавсифи; ахборот алмашиниш жараёнларининг амалга оширишнинг техник ва дастурий воситалари; функционал ва ва ҳисобланадиган масалаларни ечиш моделлари; алгоритмлаш ва дастурлаш; юқори даражадаги дастурлаш тиллари; маълумотлар базаси; дастурий таъминот ва дастурлаш технологияси; компьютер графикаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |