O’quv uslubiy majmuasi namangan-2021 O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti


Download 0.73 Mb.
bet16/108
Sana19.04.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1364205
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108
Bog'liq
MAJMUA QIYOS

Стилистика асослари. Нутқ услублари, унинг адабий тил меъёрларига муносабати. Нутқ услублари таснифи, услуб турларининг қўлланиш хусусиятлари. Нутқ услубларининг тил материаллари: лексикаси, грамматик шакллари. Услубий синонимия. Расмий-идоравий услубнинг такомили масалалари. Услубларнинг қиёсий ўрганилиши, уларда қўлланган воситалар тадқиқи. Услубларда тил бириликларининг имкониятларини ўрганиш
Амалий фонетика. Ўзбек тили нутқ товушлари таснифи. Талаффузда юз берадиган фонетик ҳодисалар. Товуш ва ҳарф муносабати таҳлили. Акцентуация, интонация ва бошқалар билан боғлиқ ҳодисалар. Фонологик таҳлил кўникмаси ва малакасини шакллантириш. Имло ва орфоэпия муносабатидаги умумий ҳамда хусусий жиҳатлар, уларнинг адабий тил меъёрига муносабатини аниқлаш.
Амалий грамматика. Сўз таркиби таснифи, сўзнинг маъноли қисмларга ажратиш, морфемаларнинг функционал-семантик, стркутуравий, позицион тавсифи. Грамматик маъно ва грамматик шакллардаги алоқадорликларни фарқлаш. Грамматик категориялар оппозицияси, синонимияси. Сўз туркумларини ажратиш, уларнинг гапдаги вазифасини белгилаш тамойиллари, сўз туркумларининг кўчиши.
Сўз бирикмаси ва сўзларнинг грамматик муносабатга киришиш йўллари, сўзлар ўртасидаги синтактик алоқа типларини ажратиш. Гап тузилиши ҳамда гап турларининг таҳлили. Қўшма гапларни семантик-функционал тавсифлаш ва таҳлил этиш.
Амалий стилистика. Услубларда тил бирликларининг қўлланилиши таҳлили, уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Нутқ услублари ўртасида фарқлар ва умумийликни тил материали асосида далиллар. Турли матнлар тадқиқида қиёсий–чоғиштирма методдан фойдаланиш. Тил бирликлари қўлланилишида умумий ҳамда хусусий томонлар таҳлили. Нутқ услубларининг лингвистик таҳлили. Услубий синонимия ва унинг кўринишларини фарқлаш.
Тил тарихи
Ўзбек тили тарихи фани таркибига «Қадимги турктй тил», «Эски ўзбек тили ва ёзуви», «Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси», «Ўзбек адабий тили тарихи» фанлари киради.
Қадимги туркий тил. Курснинг тарих, адабиёт, жуғрофия, халқ оғзаки ижоди, этнография ва уларнинг ҳар бир даври (X асргача) билан боғлиқлиги. Ёзувлар тарихи, хусусан Ўрта Осиё халқлари ёзувлари тарихи хақида дастлабки маълумот. Қадимий туркий тил, хусусан, руник ва уйғур ёзувлари битиклари тили.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling