Oʻquv yili: 022-2023 Bosqich: Semestr
Auditorlik tekshiruvlar natijalarni umumlashtirish va baxolash
Download 119.01 Kb.
|
56-60
4. Auditorlik tekshiruvlar natijalarni umumlashtirish va baxolash.
Natijalarni baholash ishlari (6), solishtirish, tasdiqlash, yozma va og‘zaki tasdiqlash, tekshirish, schyotlarni tahlil qilish. Аудиторлик ҳисоботини ва хулосасини шакллантириш аудит режаси ва дастурининг барча бўлимлари бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш жараёнида вужудга келади. Аудит натижаларини баҳолаш ишлари асосан қуйидагиларни ўз ичига олади: ишчи ҳужжатларни шарҳлаш ва якуний ишчи ҳужжатларни тайёрлаш; аниқланган камчиликларнинг жиддийлик даражасини баҳолаш; аудиторлик далилларнинг етарлилигини баҳолаш; фаолият кўрсатаётганкорхона принципи билан боғлиқ омилларни баҳолаш; бухгалтерия ҳисоботидаги ахборотларни тақдим қилиш ва баён қилиш; ҳисобот тузилганидан сўнг содир бўлган ҳодисаларни баҳолаш; текширув натижалари бўйича аудиторнинг мижоз-корхона раҳбариятига тақдим қиладиган ёзма ахборотини тузиш; аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини тузиш. Аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида асосан текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг дастлабки ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва ҳисоботларида акс эттирилган ҳақиқий ахборотлар таҳлил қилинади ва баҳоланади. Фақат айрим ҳоллардагина аудиторлар тахмин ва ҳисоб-китобларга асосланган молиявий ахборотларни баҳолайдилар. Таъкидлаш жоизки, текширув натижалари ва хўжалик юритувчи субъект мутахассисларининг ҳисоб-китобларини баҳолашда аудиторлар маълум даражада профессионал эҳтиёткорликка риоя қилишлари зарур. Аудитор қуйидаги ҳоллардаги каби, катта номувофиқликлар мавжудлигини кўрсатувчи ҳолатларни объектив баҳолаши зарур: хўжалик юритувчи субъект ходимларига маълум бўлган, аммо аудитор томонидан очилмаган хатоларни аниқлаш фактлари; текширув учун зарур бўлган, аудиторга ўз вақтида тақдим қилинмаган дастлабки ҳужжатлар ёки маълумотларга доир хўжалик муомалалари; мутахассисларнинг ҳисоб-китобларидаги номувофиқликлар; инвентаризация натижасида аниқланиб, далолатнома ва таққослаш ведомостлари билан расмийлаштирилган, лекин етарли даражада таҳлил қилинмаган ва тузатилмаган катта тафовутлар; катта тафовутларнинг тасдиқланмаганлиги ва аудитор сўровларига кутилган жавоблар олинмаганлиги; текширув учун танлаб олинган, зарур дастлабки ҳужжатлар ёки тегишли рухсат этувчи кўрсатмалар тақдим қилинмаган хўжалик муомалалари. Аудитор тўпланган далиллар етарлилигини баҳолашда ушбу ҳолатлар аниқланган босқични (режалаштириш, аудит ўтказиш) ҳисобга олиши керак. Шунингдек, катта хатолар хатарини дастлабки баҳолаш ва батафсил текшириш режалари ҳам эътиборга олиниши лозим. Download 119.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling