Oʻquv yili: 022-2023 Bosqich: Semestr


Auditorlik tashkilotlarining professional xizmatlari


Download 119.01 Kb.
bet35/35
Sana18.02.2023
Hajmi119.01 Kb.
#1210870
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
56-60

5. Auditorlik tashkilotlarining professional xizmatlari.
Huquqiy baza, AFMS, xizmat turlari (7), talablari (4).
Бухгалтерия, молиявий ҳисобот, Халқаро стандартлар, талил, консалтинг хизмати, солиқлар…
Аудиторликташкилотларимажбурийваташаббустарзидаги (ихтиёрий) аудиторликтекширувлариданташқари, ЎзбекистонРеспубликаси «Аудиторликфаолиятитўғрисида»гиқонунива«Аудиторликташкилотларинингпрофессионалхизматлари» номлиаудиторликфаолиятимиллийстандарти(АФМС)дакўрсатилган, исталганпрофессионалхизматларникўрсатишларимумкин. Бундай хизматларга қуйидаги-лар киради:
а) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш.
кўплаб тадбирларни ва аввало узоқ муддатли ҳисоб сиёсатини аниқлаш, бухгалтерлик ҳисобининг шаклини танлаш, техник воситалар мажмуини танлаш, бухгалтерлик хизматининг тузулмасини шакллантириш, ҳужжатлар айланиш графигини ва бухгалтер ходимларнинг хизмат вазифаларини ишлаб чиқиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ушбу тадбирларни ўтказиш натижасида буюртмачи корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Мазкур хизмат турининг ўзи бир марталик хусусиятга эга бўлиб, янгидан ташкил этилаётган корхоналарда алоҳида аудиторлик ташкилотлари томонидан бухгалтерия (молиявий, бошқарув) ҳисобини ташкил этиш технологиясига талаб жуда катта. Бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш бўйича кўрсатиладиган профессионал хизматнинг давоми сифатида аудиторлик ташкилоти мижоз-корхона бухгалтерияси учун бўлим бухгалтерларидан тортиб то бош бухгалтер ва молия ишлари бўйича ходимларни танлаши ва ўқитиб бериши ҳам мумкин.

б) молиявий ҳисоботни тузиш;. Профессионал хизматнинг ушбу тури асосан икки хил бўлиши мумкин. Биринчидан, аудиторлик ташкилоти томонидан бухгалтерлик ҳисобини юритишга доир бажарилган ишлар мажмуининг якунида ҳисобот ҳам тузиб берилиши мумкин. Иккинчи ҳолатда аудиторлик ташкилотининг мустақил иши сифатида яъни буюртмачи томонидан тақдим этилган бухгалтерлик регистрларининг маълумотлари асосида фақатгина ҳисоботнинг ўзи тузиб берилиши ҳам мумкин.


Аудиторлик ташкилотлар мижоз-корхонага бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботни тузиб бериш билан бирга бюджетдан ташқари фондлар ва статистика органларига топшириладиган ҳисоботларни тузиш бўйича ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.

в) миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш;


Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш-нинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Бу ишни муваффақиятли амалга ошириш учун миллий корхоналаримиз молиявий ҳисоботларини хорижий инвесторлар «ўқий оладиган тил»га – молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) га ёки инвес-тор фаолият кўрсатаётган мамлакатдаги умум қабул қилинган ҳисоб принциплари (масалан, GAAP тизими)га ўтказиш зарур. Бунинг учун аудитор МҲХС ёки инвестор мамлакатидаги GAAP тизимини, уларнинг хусусиятларини ва бизнинг миллий молиявий ҳисобот-ларимиз билан қиёсий таҳлилини чуқур билиши зарур.
г) хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;
д) бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менеджмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан консалтинг хизмати;
е) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш;
ж) аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларида назарда тутилган бошқа профессионал хизматларни ҳам кўрсатишлари мумкин.
Ушбу келтирилган профессионал хизматлар рўйхати кенгайтирилиши ва тўлдирилиши мумкин, аммо ҳозирги кўринишда ҳам аудиторлик ташкилотлари томонидан таклиф қилинадиган хизматларнинг қанчалик хилма-хил эканлигини кўрсатмоқда.
Fan o‘qituvchisi T.Rahmonov
Kafedra mudiri R.M. G‘aybullayev
Download 119.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling